Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2023 28.09.2004 йилдаги 450-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 29.12.2023
Ҳужжат 28.09.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ ЯГОНА АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи

Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 700-сонли «Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона сиёсатини амалга оширишнинг самарадорлигини ошириш ҳамда товарлар божхонада расмийлаштирилишини ҳисобга олишнинг ягона тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимини (ЯААТ) ташкил этиш» лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг ахборотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва уларни беришнинг технологик жараёнларини комплекс автоматлаштиришни, барча даражалардаги божхона органларининг ягона маълумотлар базасидан тезкор маълумот олишини таъминлашга, божхона назорати остидаги товарлар билан аниқ вақт кўламида содир этилаёган барча тартиб-қоидаларнинг мониторингини олиб боришга қаратилган ташкилий-функционал тузилмаси 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси лойиҳанинг буюртмачиси ҳисобланиши, «HetNet-Crown» компаниялар консорциуми (АҚШ) эса тендер асосида унинг бажарувчиси этиб белгиланганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан «HetNet-Crown» компаниялар консорциуми ўртасидаги фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш контрактининг чекланган қиймати 7,77 млн АҚШ доллари эканлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси томонидан Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан келишган ҳолда лойиҳанинг 2-иловага* мувофиқ асосий кўрсаткичлари билан биргаликда техник-иқтисодий ҳисоб-китоби тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт контракт қийматининг 1,17 млн АҚШ доллари миқдоридаги 15 фоизи Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармаси маблағлари ҳисобига молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт контракт қийматининг Эксимбанкнинг (АҚШ) суғурта мукофоти суммаси қўшилган 6,60 млн АҚШ доллари миқдоридаги 85 фоизи хорижий банкнинг маблағларини Эксимбанкнинг суғурта қопламаси остида қайта молиялаштириш йўли билан Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг кредити ҳисобига молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий қарзни, ҳисобланган фоизларни, воситачилик тўловини ва хорижий кредитга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ молиявий бошқа харажатларни қайтариш қарз битимлари муддатлари ва шартларига мувофиқ, шунингдек лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасидаги харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг махсус жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус жамғарманинг 2005 йилга ва кейинги йилларга харажатлари сметасини рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишишда мазкур лойиҳани амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жалб этилаётган кредитга хизмат кўрсатиш учун кўрсатиб ўтилган жамғарма маблағларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкида очилган махсус ҳисоб рақамида устувор тартибда олдиндан тўплаб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш учун хорижий банк билан белгиланган тартибда қарз битими тузсин ва хорижий банк маблағлари Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига қайта молиялаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур лойиҳани амалга ошириш доирасида хорижий банк, экспорт-кредит агентлиги ва суғурта компаниялари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тўлов манбаида даромад солиғи тўлашдан озод этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги мазкур лойиҳани белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг буюртманомалари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар консуллик йиғимлари ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги лойиҳани амалга оширишда қатнашадиган хорижий мутахассисларга давлат божлари ундирилмасдан кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, шунингдек улар яшаш жойида вақтинча рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинча рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 28 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
450-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 28 сентябрдаги 450-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ягона автоматлаштирилган ахборот тизимининг ташкилий-функционал тузилмаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 38-39-сон, 427-модда)