Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 майдаги 316-сонли «Ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатувчи Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) билан тасдиқланган Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларига 2-иловага мувофиқ қўшимча киритилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 март,
190-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 мартдаги 190-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисида
Кейинги таҳрирга қаранг.
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) фаолиятини бошқариш, унинг маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Жамғарма ногиронлиги бўлган шахсларнинг аҳволини яхшилаш, тиббий-ижтимоий ёрдам бериш ва реабилитация сифатини ошириш, протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларини ишлаб чиқаришни модернизация қилишга ва технологик янгилашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилади.
3. Жамғарма юридик шахс ҳисобланмайди ва унинг маблағлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Ғазначилигида очилган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) шахсий ғазна ҳисобварағида жамланади ва ушбу Низомда белгиланган мақсадларга сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Жамғарма фаолиятини бошқариш, маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби
5. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини яратишга доир маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари бажарилмаганлиги учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмалар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг, шунингдек, халқаро ташкилотларнинг ҳомийлик хайриялари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Жамғарманинг маблағлари:
ногиронлиги бўлган шахсларни протез-ортопедия буюмлари, техник реабилитация воситалари ва кресло-аравачалар билан таъминлашни;
ташкилотларда протез-ортопедия буюмлари ва техник реабилитация воситаларини ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик янгилаш лойиҳаларини амалга оширишни;
ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш, организмнинг издан чиққан ёки йўқолган функцияларини тиклаш ва уларни компенсация қилиш, ҳаёт фаолияти чекланганлигини бартараф этиш чора-тадбирларини амалга оширишни;
ногиронлиги бўлган шахсларга жамият ҳаётида бошқа фуқаролар билан тенг иштирок этиш имкониятларини яратишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишни;
ногиронлиги бўлган шахслар учун йўналтирилган ихтисослаштирилган таълим муассасалари фаолиятига кўмаклашишни;
ногиронлиги бўлган шахслар учун ихтисослаштирилган иш ўринларини ташкил этиш мақсадларини молиялаштириш учун сарфланади.
3-боб. Жамғарма фаолиятини бошқариш
7. Жамғарма фаолиятини бошқариш ва унинг маблағларини тақсимлаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли ўринбосари раислик қилувчи Жамғарма фаолиятини бошқариш кенгаши (кейинги ўринларда Кенгаш деб аталади) томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кенгаш таркиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан тасдиқланади. Кенгаш таркибига ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ва кўмаклашувчи жамоат бирлашмалари вакиллари киритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кенгаш мажлиси аъзоларнинг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли ҳисобланади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.
8. Кенгаш мажлиси ҳар чоракда бир маротаба, зарур бўлганда навбатдан ташқари чақирилади.
9. Кенгаш:
ҳар йили 25 декабргача Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари сметаларини тасдиқлайди;
ушбу Низомнинг 6-бандида назарда тутилган тадбирлар Жамғарма маблағлари ҳисобига молиялаштирилишини белгилайди;
зарур ҳолларда тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметаларига тегишли ўзгартиришлар киритади;
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини назорат қилади;
Жамғарманинг чорак якуни бўйича даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ҳисоботини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Жамғармага хорижий кредитлар ва грантлар жалб этилишига кўмаклашади;
Жамғарма маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
10. Вазирликнинг Иқтисодиёт, молиялаштириш ва истиқболни аниқлаш бош бошқармаси Жамғарманинг ишчи органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ишчи орган:
Жамғарманинг келгуси йил учун даромадлари ва харажатлари прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқади;
даромадлар ва харажатлар сметаларини тайёрлайди;
Жамғарма тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
Жамғарманинг тушумлар манбалари ҳамда асосий харажатлар йўналишлари бўйича даромадлари ҳисобини юритади;
Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан техник ва молиявий назоратни олиб боради;
ҳар чоракда камида бир марта Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва Кенгашга тақдим этади.
4-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат
12. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар Вазирликнинг бюджетдан ташқари бошқа маблағларидан алоҳида юритилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади (чораклар, даромадлар манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) ва Кенгаш томонидан тасдиқланади.
14. Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари сметаларининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳайъати мажлисида кўриб чиқилади ва ҳар йили 15 мартгача Кенгаш томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Жамғарманинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги йилга ўтади ва олиб қўйилмайди.
16. Жамғарма маблағларидан мақсадли фойдаланилиши Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молия назорати бош бошқармаси томонидан назорат қилинади.
5-боб. Якунловчи қоида
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаа низомга
ИЛОВА
ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғарма фаолиятини бошқариш, маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
СХЕМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 9 мартдаги 190-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтирилаётган давлат божлари, йиғимлар ва солиқ бўлмаган тўловлардан, маъмурий ва молиявий жазолардан ажратмалар миқдорларига киритилаётган қўшимча
Қуйидаги таҳрирдаги 36-позиция қўшилсин:
|
« |
36. |
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси |
10 |
». |
|
ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини яратишга доир маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорларини бажарилмаганлиги учун белгиланган тартибда солинадиган жарималар суммаси |
10 |