Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 9 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1909-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2020 йил 17 февралдаги 6 ва 2020-05-сонли «Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришлар ва қўшимчани ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қарорига (рўйхат рақами 1909-6, 28.02.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикаси «Давлат солиқ хизмати тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 10 февралдаги 21, 2009-10-сон қарори (рўйхат рақами 1909, 2009 йил 24 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 9-сон, 98-модда) билан тасдиқланган Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 февраль,
43-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 февраль,
2018-15-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 28 февралдаги 43 ва 2018-15-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Табиий газга қўшимча фойда солиғини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 2-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«соф қўшимча фойда — қўшимча фойда қисмига тўғри келадиган, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни чегириб ташланган, ҳисобот давридаги қўшимча фойда суммасидир».
2. 3-банддан «солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
3. Илованинг 060-сатри қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
Қўшимча фойдага тўғри келадиган қисми бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар, жами __% ставкада: (050-сатр х __%) |
060 |
АҚШ |
». |
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/1909-4/0868-сон)