Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 9 мартда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1834-7]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги ПФ-5296-сон «Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 3 майдаги 11/5-сон қарори (рўйхат рақами 1834, 2008 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 276-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 февраль,
7/8-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/8-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси банкларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги, «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги, «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги, «Электрон тўловлар тўғрисида»ги, «Электрон ҳужжат айланиши тўғрисида»ги, «Электрон рақамли имзо тўғрисида»ги ва «Банк сири тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ банклар учун мажбурий бўлган бухгалтерия ҳисобини юритиш ва бухгалтерия ишларини ташкил қилиш тартибини белгилайди.».
2. 23-бандда:
олтинчи хатбошидаги «соат 17-00 га» деган сўзлар «соат 18-00 га» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
еттинчи хатбошидаги «соат 15-00 га» ва «соат 16-00 га» деган сўзлар тегишлича «соат 16-00 га» ва «соат 17-00 га» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;
ўнинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3. 110-банднинг биринчи хатбошисидаги «кун» деган сўз «иш куни» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 144-банддаги «Ахборотлаш бошқарув тизими (бундан кейинги ўринларда АБТ деб юритилади)га» деган сўзлар «Банк тизими маълумотлар омбори (бундан кейинги ўринларда БТМО деб юритилади)га» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. 145-банддаги «Бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи ва давлат бюджети касса ижроси департаменти» деган сўзлар «Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 146-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«146. Ўзбекистон Республикаси Марказий банк баланси Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи департаменти томонидан, тижорат банклари баланслари Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти томонидан таҳлил қилинади.».
7. 147-банддаги «ваколатли департаментлари АБТ дан» деган сўзлар «департаментлари БТМО дан» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.03.2018 й., 10/18/1834-7/0866-сон)