02.03.2018 йилдаги 157-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.03.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактабини ташкил этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2020 йил Токио шаҳрида (Япония) бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини муносиб тайёрлаш тўғрисида» 2017 йил 9 мартдаги ПҚ-2821-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда олимпия ва миллий спорт турлари бўйича республика терма жамоаларини тайёрлашни зарур даражада босқичма-босқич ташкил этиш, иқтидорли ёшларни спорт билан мунтазам шуғулланишга фаол жалб этиш, улардан мамлакат спорт терма жамоаларининг ишончли захирасини шакллантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги М. Жуманазаров кўчасида жойлашган ва фойдаланишга топширилган янги спорт мажмуаси негизида Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича Нукус олий спорт маҳорати мактабини (кейинги ўринларда олий спорт маҳорати мактаби деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, олий спорт маҳорати мактаби ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасидаги Давлат бюджетидан молиялаштириладиган спорт мактаблари тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширувчи мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар олий спорт маҳорати мактабининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортнинг олимпия ва миллий спорт турлари билан шуғулланиш учун зарур спорт кўрсаткичлари, спорт салоҳияти, спортнинг танланган тури бўйича профессионал кўникмалар ва маҳоратга эга бўлган иқтидорли ва истиқболли спортчиларни танлаб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олимпия ва миллий спорт турлари бўйича янги илмий-методик тавсиялар ва ютуқлар асосида спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчилар ва малакали тренерларни тайёрлаш учун ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш, бунда спортчилар ва тренерларини ётоқхона билан таъминлаш ва овқатланишини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт терма жамоаларининг асосий ва захира таркибларини тўлдиришга қодир бўлган юқори малакали спортчиларни тайёрлаш, спортнинг олимпия ва миллий турларини ривожлантириш ҳамда замонавий билимларга эга тренерлар таркибини тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назарий тайёргарлик ва техник-тактик кўникмаларни такомиллаштириш, спортчиларнинг профессионал сифатларини ривожлантириш, шунингдек, олимпия ва миллий спорт турларини ривожлантиришнинг халқаро талабларига мувофиқ терма жамоаларни тайёрлаш даражасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортнинг олимпия ва миллий турлари бўйича етакчи хорижий давлатлар, спорт ташкилотлари ва клублар билан ҳамкорликни ривожлантириш, шу жумладан спортчилар ва тренерлар таркибининг касб маҳоратини ошириш юзасидан Хитой давлати тажрибасидан фойдаланиш, юқори даражага эга бўлган хорижий ва мамлакатимизнинг малакали амалиётчи мутахассислари ва тренерларини шартнома асосида жалб этган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикасидаги спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчиларининг малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тренер-ўқитувчилар малакасини ошириш, шу жумладан болалар тренерларини тайёрлаш, иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, халқаро спорт майдонларида муносиб қатнашадиган профессионал спортчиларни тайёрлаш учун уларнинг кўникма ва билимини ривожлантиришга йўналтирилган замонавий ўқитиш дастурлари ва методларини жорий этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий спорт маҳорати мактабининг тузилмаси ва уставини белгиланган тартибда тасдиқласин, шунингдек, унинг устави белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий спорт маҳорати мактабини юқори малакали мутахассислар ва тренер-ўқитувчилар билан таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт турлари бўйича ўқув-машқ жараёнини етарли даражада ташкил этиш учун зарур спорт жиҳозлари ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминлаш ҳамда спорт заллари ва ўқув хоналарини жиҳозлаш чора-тадбирларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда 2018 йил 1 майгача олий спорт маҳорати мактаби учун қуриладиган тренерлар малакасини ошириш ўқув хоналари ва 100 ўринли меҳмонхона биносининг зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин ҳамда уларни белгиланган тартибда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, олий спорт маҳорати мактаби учун тренерлар малакасини ошириш ўқув хоналари ва 100 ўринли меҳмонхона биносини 2018 йил охиригача қуриш ва жиҳозлаш учун зарур маблағлар Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси олий спорт маҳорати мактаби учун тренерлар малакасини ошириш ўқув хоналари ва 100 ўринли меҳмонхона биносини қуриш ва жиҳозлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши бўйича назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилансинки, олий спорт маҳорати мактаби фаолиятини молиялаштириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий спорт маҳорати мактаби фаолияти ихтисослиги бўйича пулли хизматлар кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил учун Қорақалпоғистон Республикаси бюджети харажатлар параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин, шунингдек, 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетини шакллантиришда республика олий спорт мактаби таъминоти учун «Таълим» соҳасига ажратиладиган маблағлар доирасида зарур бюджет маблағларини назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий спорт маҳорати мактабига 1 та махсус автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раисининг ўринбосари Ф.К. Турдиев ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Р. Сариев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 2 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
157-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.03.2018 й., 09/18/157/0847-сон, 09.07.2018 й., 09/18/508/1477-сон)