27.02.2018 йилдаги ПҚ-3570-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 28.02.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хориждаги давлат мулкидан самарали фойдаланишни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хорижда жойлашган ва Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорларига асосан давлат даромадига ўтказилган мулкдан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги «Давлат активларини бошқариш маркази» давлат унитар корхонасига (кейинги ўринларда — Марказ) хорижда жойлашган ва Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорларига асосан давлат даромадига ўтказилган ёки ихтиёрий равишда Ўзбекистон Республикаси мулки этиб (кейинги ўринларда — мулк) топширилган мулк эгалиги ҳуқуқини Ўзбекистон Республикаси номидан амалга ошириш ваколати берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Марказ:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ваколатли органлари томонидан тегишли қарор қабул қилингунга кадар Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги мулкини, мазкур давлат ҳамда Ўзбекистон Республикаси бошқа давлат органларининг хорижий ваколатхоналари билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасалари эҳтиёжи учун вақтинчалик бепул топшириш. Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси бошқа давлат органлари хорижий ваколатхоналари раҳбарлари, уларга топширилган хориждаги мулкнинг бут ҳолда сақланиши учун шахсан жавобгар ҳисобланадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкни ижарага ёки ишончли бошқарувга белгиланган тартибда топшириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур ҳолларда мазкур қарорнинг матнини хорижий давлатнинг ваколатли органларига тақдим қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижда банк ҳисобварақларини очиш, мазкур ҳисобварақлардаги маблағларни мустақил тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри шартномалар асосида мулкни бошқариш учун зарур бўлган мустақил экспертларни, аудиторлик, адвокатлик, консалтинг фирмаларини, суғурта компаниялари ҳамда бошқа хизмат кўрсатиш компаниялари ва ташкилотларини, шу жумладан, хорижий ташкилотларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мулкни бошқариш марказининг, шу жумладан, хорижий мамлакатларда амалга оширилаётган харажатларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказнинг махсус ҳисобварақларидаги маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мулкни ижарага ёки ишончли бошқарувга беришдан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинча бўш маблағларни жойлаштиришдан тушадиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа даромадлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, мулкни сотишдан, ижарага ёки ишончли бошқарувга топширишдан тушган маблағлар мулкни бошқариш ёки сотиш (баҳолаш ташкилотлари, савдо ташкилотчилари, воситачилар, депозитарийлар хизматларига ҳақ тўлаш, сафар харажатлари ва бошқа сарф-харажатлар) билан боғлиқ харажатлар чиқариб ташлангандан сўнг Марказнинг махсус ҳисобварақларида жамланиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Марказ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида мулкка бўлган эгалик ҳуқуқини расмийлаштириш ҳамда амалга ошириш билан боғлиқ бўлган солиқ йиғим ва бошқа мажбурий тўловлардан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Марказ:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлиги ва Олий суд билан биргаликда мулкни давлат даромадига ўтказишни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси судларининг ҳукмларини мазкур хорижий давлатнинг ваколатли органларига ижро этиш учун белгиланган тартибда йўлласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги ва Бош прокуратура билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорлари хорижий давлатларда ижро этилганидан кейин мулкларни инвентаризация қилишни ва Ўзбекистон Республикасининг мулкка эгалиги расмийлаштирилишини таъминласин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда мулкни янада самарали тасарруф этиш, шу жумладан уни сотиш, Ўзбекистон Республикаси давлат органларига белгиланган тартибда ижарага ёки ишончли бошқарувга топшириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг мулк бўйича ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, даъво, суд, арбитраж ва бошқа ишларни кўриб чиқиш, шунингдек, хорижий аудиторлик, адвокатлик, консалтинг ташкилотлари ва бошқа ташкилотларни, мустақил экспертларни жалб қилиш билан боғлик бўлган харажатлар юзага келган тақдирда Марказнинг махсус ҳисобварақларида жамғариб борилаётган маблағлари ҳисобига, маблағлар етарли бўлмаган тақдирда эса Марказнинг асосланган талабномалари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Марказ Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда белгиланган тартибда миллий ва хорижий валютада махсус банк ҳисобварақлари очилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда Марказнинг сўровномаларига кўра белгиланган тартибда унинг ходимларига мазкур қарорнинг 1-бандида назарда тутилган ваколатларни тасдиқловчи ишончнома ва бошқа ҳужжатларни берсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура, Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг мулк эгалигини расмийлаштиришда, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси судларининг қарорлари ижро этилишида Марказга кўмаклашсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Олий суди, Бош прокуратураси билан биргаликда фуқаролик оила ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисида икки томонлама ва кўп томонлама битимларни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилиш соҳасида хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликни ташкиллаштириш борасидаги ишларни фаоллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Б. Муродов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 27 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3570-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.02.2018 й., 07/18/3570/0828-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)