Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Қарори
«Махсус сўйиш корхоналарида ва майдончаларида чорва молларни сўйиш, чорва молларни сўйиш билан шуғулланувчи шахсларга рухсат берувчи гувоҳномаларни бериш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 27 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1611-3]
Ўзбекистон Республикасининг «Ветеринария тўғрисида»ги ва «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунлари ва Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги 139-сон «Давлат ветеринария хизмати тизимидаги рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Давлат ветеринария қўмитаси раиси в.б. Б. НОРҚОБИЛОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 февраль,
21-сон
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 февраль,
4-сон
Келишилди:
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
2018 йил 12 февраль
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 12 февралдаги 21 ва 4-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2006 йил 13 июлдаги 6/1 ва 5-сон «Махсус сўйиш корхоналарида ва майдончаларида чорва молларни сўйиш, чорва молларни сўйиш билан шуғулланувчи шахсларга рухсат берувчи гувоҳномаларни бериш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1611, 2006 йил 10 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 31-32-сон, 329-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2013 йил 14 мартдаги 2/1 ва 8-сон «Махсус сўйиш корхоналарида ва майдончаларида чорва молларни сўйиш, чорва молларни сўйиш билан шуғулланувчи шахсларга рухсат берувчи гувоҳномаларни бериш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 69-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1611-1, 2013 йил 2 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 14-сон, 192-модда).
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2014 йил 2 июлдаги 4 ва 12-сон «Махсус сўйиш корхоналарида ва майдончаларида чорва молларни сўйиш, чорва молларни сўйиш билан шуғулланувчи шахсларга рухсат берувчи гувоҳномаларни бериш ва рўйхатга олиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1611-2, 2014 йил 11 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 28-сон, 353-модда).
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.02.2018 й., 10/18/1611-3/0820-сон)