23.02.2018 йилдаги 140-сон
Ҳужжат 23.02.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
5. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг мақсади ёшларда жамиятнинг турли тармоқлари, айниқса, ҳарбий соҳа билан алоқадор бўлган давлат хизмати турларида фаоллик кўрсатиш, тинч ва ҳарбий шароитда Конституция ва ҳарбий бурчга садоқатли бўлиш, уларда ўз юрти ва халқи тақдири учун юксак масъулият ва жавобгарлик каби муҳим хусусиятларни шакллантиришдан иборат.
8. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Қуролли Кучларнинг умумҳарбий низомлари ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ олиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Чора-тадбирлар

Бажариш муддати

Ижро учун масъуллар

1.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш концепциясида белгиланган вазифаларни самарали амалга ошириш ҳамда мазкур ишларни мувофиқлаштириб бориш мақсадида масъул вазирлик, идора ва бошқа ташкилотларнинг қўшма қарорини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш.

2018 йил март

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Республика Маънавият ва маърифат маркази, «Маҳалла» жамғармаси

2.

Умумий ўрта таълим ҳамда касб-ҳунар таълими муассасалари учун мўлжалланган чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик бўйича дарслик ва ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш, бунда буюк саркардаларнинг ҳаёти ва саркардалик маҳорати, жасорати ва қаҳрамонликлари ҳақидаги маълумотларни назарда тутиш.

2018 — 2020 йиллар давомида

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази

3.

Мамлакатимизда Қуролли Кучлар соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш ва жамиятда ҳарбийлик касбига ҳурмат ва эътиборни янада кучайтириш мақсадида «маънавият соатлари»ни вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларда тизимли ташкил этиш.

2018 йил ҳар ойда, махсус ишлаб чиқилган режа асосида

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Мудофаа вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, тегишли вазирликлар ва идоралар

4.

Ёзги оромгоҳлар тарбияланувчилари учун «Мен ҳарбий бўламан» машғулотларини ташкил этиш.

июнь-август

Касаба уюшмалари федарацияси, Мудофаа вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

5.

Мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларини мард ва паҳлавон йигит бўлишга бўлган ҳавасларини оширишга ва она-юртга содиқ фарзанд бўлиш туйғуларини шакллантиришга қаратилган «Жалолиддин баҳодирлари номли спорт ўйинларини ташкил этиб бориш.

ҳар йили 1 июнь арафасида

Мактабгача таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

6.

Умумий ўрта таълим муассасалари ҳамда касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари иштирокида «Темурбеклар» ва «Бургутлар» ҳарбий спорт ўйинларини ташкил этиш.

ҳар йили

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

7.

Ўқувчи-ёшларни ҳар йили жойлардаги ҳарбий қисмлар, олий ҳарбий таълим муассасалари ва Темурбеклар мактабларига экскурсияларини мунтазам ташкил этиб бориш режасини ишлаб чиқиш.

ҳар йили 1 декабргача

Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази, Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

8.

Умумий ўрта таълим ҳамда касб-ҳунар таълими муассасаларида ҳарбий тайёргарлик синф хоналарини ташкил этиш, муассасалар спорт залларида жисмоний тайёргарлик бўйича амалий машғулотлар ўтказиш учун зарур шароитлар ҳамда тўсиқли йўлаклардан иборат спорт майдончаларини ташкил этиш.

2018 — 2020 йиллар давомида

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.

Умумий ўрта таълим муассасаларининг 10 ва 11-синф ўқувчилари учун чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанини ҳамда фан раҳбари ва ўқитувчилар штат бирликларини киритиш.

2018 йил 1 апрель

Халқ таълими вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Молия вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

10.

Бой ҳаётий тажрибага эга бўлган ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар фахрийлари, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларида, турли мусобақа ва танловларда ғолибликни қўлга киритган ҳарбий хизматчилар ҳамда уруш қатнашчилари, бошқа жанговар ҳаракатлар қатнашчилари иштирокида маҳаллаларда аҳоли ва ёшлар билан режали равишда учрашувлар ва давра суҳбатларини уюштириб бориш.

алоҳида режа асосида (ҳар бир маҳаллада ҳар чоракда камида бир маротаба)

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашлар, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

11.

Республикамизнинг барча туманлари ва чегараолди ҳудудларида, истироҳат боғларида аҳоли, айниқса ёшлар учун ҳарбий-ватанпарварлик йўналишида қўшиқлар ва ҳарбий оркестр мусиқаларининг, шунингдек, қишлоқ, туман ва вилоят кўчалари бўйлаб ҳарбий бўлинмаларнинг ҳарбий оркестр жамоаси билан саф қўшиқларини мунтазам ижро этиб ўтишларини йўлга қўйиш.

мунтазам, алоҳида ишлаб чиқилган режа асосида

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари ансамбллари ва ҳарбий оркестр ижодий жамоалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

12.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳар йили Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ва унинг минтақавий бўлинмалари аъзолари, фан, маданият ва санъат арбоблари, спорт вакиллари иштирокида чақирувга қадар ёшлар билан «Ҳарбий хизматга чақирилувчилар куни» мавзуида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш.

ҳар йили 1 февралга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши

13.

Ҳудудларда тарихий ва қўшин турига оид қурол-яроғ ва аслаҳалар, ҳарбий техника кўргазмалари, тир ва турли ҳарбийлаштирилган аттракционлар жойлашган ҳарбий-ватанпарварлик истироҳат боғларини ташкил қилиш ва фаолиятини такомиллаштириб бориш.

2018 — 2020 йиллар давомида

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Ҳарбий қисмларда ўтказиладиган жанговар тайёргарлик машғулотларига соҳибқирон Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Заҳириддин Муҳаммад Бобур каби буюк саркардаларнинг ҳарбий салоҳияти ва жанг қилиш санъати ҳақида мавзулар киритиш.

2019 йилдан бошлаб

Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия

15.

Ўсиб келаётган ёш авлодда мардлик, жасурлик ва ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришга қаратилган бадиий, ҳужжатли, хроникали фильмлар, мультфильмлар, шунингдек турли электрон ўйинлар ишлаб чиқилишини ички дастур ва режаларга киритиш.

ҳар йили, ишлаб чиқилган режа асосида

«Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги

16.

Ватанимиз мустақиллиги йўлида қурбон бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хотирасини абадийлаштириш, айни кунда ўзининг масъулиятли ва шарафли бурчини муносиб адо этаётган Ватан посбонларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш.

ҳар йили 1 декабргача

Мудофаа вазирлиги, Миллий ахборот агентлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

17.

Мудофаа вазирлиги штат бирлиги доирасида Қуролли Кучлар медиа марказини ташкил этиш ҳамда мавжуд давлат ва нодавлат телеканаллари билан ҳамкорликда миллий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотлар, ҳарбий касб мутахассисликлари, ҳарбий кадрлар тайёрлаш масалалари ҳамда ёшларнинг ҳарбий-ватанпарварлик тарбиясига йўналтирилган ҳужжатли ва ўқув фильмлар, ижтимоий видеороликлар, қўшиқларга видеоклиплар тайёрлаб боришни йўлга қўйиш.

2018 йил 1 апрель

Мудофаа вазирлиги, Миллий телерадиокомпания, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи

18.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ҳарбийлик касби нуфузини ошириш, ҳарбий хизматчилар эришаётган ютуқлар ва уларнинг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали чиқишлар уюштириш.

ҳар ойда

Мудофаа вазирлиги, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши, Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпания, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Кейинги таҳрирга қаранг.