22.02.2018 йилдаги 137-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарорига мувофиқ, шунингдек, ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 22 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
137-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 февралдаги 137-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом ички ишлар органлари профилактика инспекторлари (катта инспекторлари) ва тезкор ходимларининг (катта тезкор ходимлари) (кейинги ўринларда профилатика инспекторлари ва тезкор ходимлар деб аталади) фаолиятини баҳолаш, шунингдек, уларга нисбатан бир марталик пул ушланиши ва мукофоти тарзидаги иқтисодий таъсир чораларини қўллаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фаолияти ҳар чоракдаги ишларини баҳолаш якунларига кўра қониқарсиз деб топилган профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга нисбатан таъсир чораси сифатида улар лавозим маошининг 50 фоизигача миқдорда бир марталик пул ушланиши қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир марталик пул ушланиши интизомий жазо чораси ҳисобланмайди ва унинг қўлланиши интизомий жазо чорасини қўллаш билан боғлиқ оқибатларга олиб келмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Фаолияти ҳар чоракдаги ишларини баҳолаш якунларига кўра самарали деб топилган профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга нисбатан лавозим маошининг 50 фоизгача миқдорида бир марталик пул мукофоти қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу пул мукофоти рағбатлантириш чораси ҳисобланмайди ва ходимнинг амалдаги интизомий жазоси мавжудлигига қарамасдан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Бир марталик пул ушланиши ва мукофотлашни қўллаш тартиби
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бир марталик пул ушланиши ва мукофотлашни қўллаш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида, вилоятлар ички ишлар бошқармаларида, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармаларида ташкил этиладиган бириктирилган ҳудудда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашишда ички ишлар органларининг фаолиятини баҳолаш бўйича махсус комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) томонидан қабул қилинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Комиссия таркибига лавозими бўйича қуйидагилар киради:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раис — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
раис ўринбосарлари — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирининг, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг жиноят қидирув бошқармалари ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармалари бошлиқлари;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия аъзолари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг биринчи ўринбосарлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ички ишлар бошқармалари (бўлимлари) бошлиқларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси масалалари бўйича ўринбосарлари;
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комиссия котиби — Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг ташкилий-инспекторлик ва ахборот-таҳлил бошқармалари бошлиқлари.
(5-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Комиссия ҳисобот чорагидан кейинги ҳисобот чорагининг биринчи ойи 15 санасидан кечикмай, ҳар чоракдаги иш якунлари бўйича мажлислар ўтказади. Комиссия қарорлари раис томонидан тасдиқланадиган, комиссия аъзолари ва котиби томонидан имзоланадиган мажлислар баённомаларида акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия мажлисларига тегишли ҳудудда жойлашган давлат бошқа органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ташкилотлар, шу жумладан нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари таклиф қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссиянинг иш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Комиссия аъзолари ўз ваколатлари доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бириктирилган ҳудудда профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятининг ҳолатини ўрганиш учун ишчи гуруҳлар тузадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таҳлил қилинаётган даврда бириктирилган ҳудудда профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятининг жорий кўрсаткичлари тўғрисидаги ахборотни йиғиш, умумлаштириш ва таҳлил қилишни таъминлайдилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жойларга борган ҳолда таҳлил қилинаётган чорак мобайнида эришилган аниқ натижаларни кўрсатган ҳолда, бириктирилган ҳудудда профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолияти тўғрисидаги ҳисоботларни эшитадилар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чорак якунлари бўйича бириктирилган ҳудудда профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолайдилар ва уларнинг ишини яхшилаш чораларини қўллайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларига нисбатан бир марталик пул ушланиши ва мукофотлаш тарзидаги иқтисодий таъсир чораларини қўллаш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схема бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларидан бир марталик пул ушланиши ушбу Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли профилактика инспектори ва тезкор ходими аввал интизомий жазога тортилганлигига асосланиб бир марталик пул ушланишини қўллашга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга бир марталик пул мукофотини тўлаш ушбу Низомнинг 3-иловасида назарда тутилган мезонлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга нисбатан ушбу Низомга мувофиқ бириктирилган ҳудудда профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактика инспектори ва тезкор ходим тегишли ҳудудга вақтинча бириктирилганда ёки улар томонидан мажбуриятлари вақтинча бажарилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактика инспектори ва тезкор ходимни тегишли ҳудудга бириктириш даврининг давомийлиги ҳисобот чораги муддатидан ошмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудга Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг таълим муассасаларини битириши билан ички ишлар органига хизматга қабул қилинган профилактика инспектори ва тезкор ходим бириктирилганда — фаолиятни мураббийлар раҳбарлигида амалга ошириш даврида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Агар бир ҳудудга икки ва ундан ортиқ профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар бириктирилса, уларнинг фаолиятини баҳолаш ва бир марталик пул ушланиши ёки мукофотлаш уларнинг ҳар бирига нисбатан тенг даражада қўлланади. Профилактика инспекторлари ёки тезкор ходимлардан бири фаолиятини мураббий раҳбарлигида амалга ошираётган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Бириктирилган ҳудудда профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятини баҳолаш дастлаб бир марталик пул ушланишини қўллаш мезонлари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятида бир марталик пул ушланишини қўллаш мезонларига мос келадиган кўрсаткичлар бўлмаса, бундай ҳолатда баҳо бериш комиссия томонидан бир марталик пул мукофотини қўллаш мезонлари бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлар фаолиятида баҳолашнинг иккита мезонига мос келадиган кўрсаткичлар бўлмаса, уларга нисбатан бир марталик пул ушланиши ва мукофотлаш қўлланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Комиссиянинг ҳар чоракда баҳолаш якунлари бўйича бир марталик пул ушланиши ва мукофотларни қўллаш учун асос бўлиб ҳисобланадиган хулосалар тайёрланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бир марталик пул ушланиши ва мукофотлаш миқдорлари асосланган бўлиши ва баҳолаш мезонларига тўғри келиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Профилактика инспектори ёки тезкор ходимга нисбатан кетма-кет тўртта чоракда пул ушланиши қўлланилган ҳолатларда унинг фаолияти комиссия ва ички ишлар органининг интизомий кенгашида муҳокама қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқларининг бир марталик пул ушланишларини ва мукофотларни қўллаш тўғрисидаги буйруқлари комиссиялар хулосалари асосида ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 30-кунидан кеч бўлмаган муддатда қабул қилинади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга бир марталик пул мукофотларини тўлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан пул таъминоти жамғармаси доирасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактика инспекторлари ва тезкор ходимлардан бир марталик ушланадиган пул маблағлари молия йили якунигача Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ихтиёрида қолдирилади ва пул таъминоти тўловлари учун сарфланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 11 мартдаги 207-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2019 й., 09/19/207/2754-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга нисбатан бир марталик пул ушланиши ва мукофот тарзидаги иқтисодий таъсир чораларининг объектив ва тўғри қўлланиши учун Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармалари бошлиқлари жавоб берадилар.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 июндаги 391-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Пул маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан, қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органларининг профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларига нисбатан бир марталик пул ушланиши ва мукофоти тарзидаги иқтисодий таъсир чораларини қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бириктирилган ҳудудда фаолиятини амалга оширувчи профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга нисбатан бир марталик пул ушланиши тарзидан иқтисодий таъсир чораларини қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЗОНЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Фаолиятни баҳолаш мезонлари

Кўрсаткичлар

Лавозим маошига нисбатан пул ушланиши миқдорлари (фоизда)

Профилактика инспекторлари

1.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддасида назарда тутилган жиноят содир этилган.

1 та жиноят

10 %

2 та жиноят

20 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят

30 %

2.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган жиноят содир этилган.

1 та жиноят

10 %

2 та жиноят

15 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят

20 %

3.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-119-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бири содир этилган.

1 та жиноят

10 %

2 та жиноят

15 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят

20 %

4.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 127-моддаси учинчи қисмида назарда тутилган жиноят содир этилган.

1 та жиноят

5 %

2 та жиноят

10 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят

15 %

5.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддасида назарда тутилган жиноят содир этилган.

1 та жиноят

5 %

2 та жиноят

15 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят

25 %

6.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган жиноят содир этилган.

1 та жиноят

5 %

2 та жиноят

15 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят

25 %

7.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган жиноят содир этилган.

2 та жиноят

5 %

3 та жиноят

10 %

4 та ва ундан ортиқ жиноят

15 %

8.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида яшовчи шахс томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155, 2441, 2442, 2443-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бири содир этилган.

1 та жиноят

20 %

2 та ва ундан ортиқ жиноят

30 %

9.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида яшовчи вояга етмаган шахс томонидан оғир ёки ўта оғир жиноят содир этилган.

1 та жиноят

10 %

2 та жиноят

15 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят

20 %

10.

Чорак давомида ички ишлар органида профилактика ҳисобида турган ва бириктирилган ҳудудда яшаётган шахслар томонидан жиноят содир этилган.

1 тадан 2 тагача жиноят

5 %

3 тадан 4 тагача жиноят

10 %

5та ва ундан ортиқ жиноят

15 %

11.

Жисмоний ва юридик шахслардан профилактика инспекторларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан келиб тушган тасдиқланган шикоятларнинг мавжудлиги.

1 дан 2 тагача

5 %

3 ва ундан ортиқ

10 %

12.

Профилактика инспекторларининг ҳар ойлик ҳисоботлари якунлари бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларидан олинган салбий фикрлар.

бир ой ичида

10 %

2 ой ичида

15 %

3 ой ичида

20 %

Тезкор ходимлар

13.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддасида назарда тутилган, бириктирилган ҳудудда содир этилган (чорак давомида) жиноят 30 календарь кун давомида очилмаган.

1 та жиноят

15 %

2 та жиноят

20 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят

30 %

14.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган, бириктирилган ҳудудда содир этилган (чорак давомида) жиноят 30 календарь кун давомида очилмаган.

1 та жиноят

15 %

2 та жиноят

20 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят

30 %

15.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 118-119-моддалари иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган, бириктирилган ҳудудда содир этилган (чорак давомида) жиноят 30 календарь кун давомида очилмаган.

1 та жиноят

15 %

2 та жиноят

20 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят

25 %

16.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддасида назарда тутилган, бириктирилган ҳудудда содир этилган (чорак давомида) жиноят 30 календарь кун давомида очилмаган.

1 та жиноят

15 %

2 та жиноят

20 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят

25 %

17.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган, бириктирилган ҳудудда содир этилган (чорак давомида) жиноят 30 календарь кун давомида очилмаган.

1 та жиноят

15 %

2 та жиноят

20 %

3 та ва ундан ортиқ жиноят

25 %

18.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси учинчи ва тўртинчи қисмларида назарда тутилган, бириктирилган ҳудудда содир этилган (чорак давомида) жиноят 30 календарь кун давомида очилмаган.

2 та жиноят

15 %

3 та жиноят

20 %

4 та ва ундан ортиқ жиноят

25 %

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Бир марталик пул ушланишининг энг кўп миқдори лавозим маошининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бириктирилган ҳудудда ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бириктирилган ҳудудда фаолиятини амалга оширувчи профилактика инспекторлари ва тезкор ходимларга нисбатан бир марталик пул мукофоти тарзидан иқтисодий таъсир чораларини қўллаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЗОНЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Фаолиятни баҳолаш мезонлари

Лавозим маошига нисбатан пул мукофоти миқдорлари (фоизда)

Профилактика инспекторлари

1.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97, 104-105, 118-119, 127-моддаларида назарда тутилган жиноятлар содир этилмаган.

15 %

2.

Чорак давомида бириктирилган ҳудудда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164, 166 ва 169-моддаларида назарда тутилган жиноятлар содир этилмаган.

10 %

3.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида ички ишлар органларининг профилактик ҳисобида турган ва бириктирилган ҳудудда яшайдиган шахслар томонидан жиноятлар содир этилмаган.

10 %

4.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида яшайдиган вояга етмаган шахслар томонидан жиноятлар содир этилмаган.

5 %

5.

Чорак давомида (профилактика инспекторининг ташаббуси билан) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 130, 1301, 131, 224, 226, 248, 2501, 270 — 274, 276-моддаларида назарда тутилган жиноятлар содир этилмаган.

5 % — ҳар бир аниқланган жиноят учун

6.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида (профилактика инспекторининг ташаббуси билан) Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155, 2441, 2442, 2443-моддаларида назарда тутилган жиноятлар содир этилмаган.

15 % — ҳар бир аниқланган жиноят учун

7.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахснинг турар жойи (профилактика инспекторининг ташаббуси билан) аниқланган.

10 % — ҳар бир ушланган
шахс учун

8.

Чорак давомида профилактика инспекторларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан жисмоний ва юридик шахслардан шикоятлар келиб тушмаган.

5 %

Тезкор ходимлар

9.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида содир этилган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97, 104 ва 118-моддаларида назарда тутилган барча жиноятлар очилган.

15 %

10.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида содир этилган Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддасида, 166 ва 169-моддаларининг иккинчи ва учинчи қисмларида назарда тутилган барча жиноятлар очилган.

10 %

11.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 270 — 274, 276-моддаларида назарда тутилган 2 ва ундан ортиқ жиноятлар (тезкор ходимнинг ташаббуси билан) аниқланган.

10 % — ҳар бир аниқланган иккита жиноят учун

12.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 248-моддасида назарда тутилган жиноят (тезкор ходимнинг ташаббуси билан) аниқланган.

10 % — ҳар бир аниқланган жиноят учун

13.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 155, 2441, 2442, 2443-моддаларида назарда тутилган жиноятлардан бири (тезкор ходимнинг ташаббуси билан) аниқланган.

15 % — ҳар бир аниқланган жиноят учун

14.

Бириктирилган ҳудудда чорак давомида оғир ёки ўта оғир жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган шахс (тезкор ходимнинг ташаббуси билан) аниқланган ва ушланган.

10 % — ҳар бир ушланган
шахс учун

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Бир марталик пул мукофотининг энг кўп миқдори лавозим маошининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.02.2018 й., 09/18/137/0811-сон; 12.03.2019 й., 09/19/207/2754-сон; 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)