ИЛОВА
1-ИЛОВА
|
Босқич |
Субъектлар |
Механизм |
Муддатлар |
|||
|
1-босқич |
Давлат бошқаруви органи |
Давлат ижтимоий буюртмаларини бериш учун танлов ўтказилиши тўғрисидаги эълон ва танлов бўйича ҳужжатларни махсус ахборот портали орқали давлат харидларининг электрон тизимига, шунингдек, давлат бошқаруви органларининг хоҳишига кўра ўзининг расмий веб-сайтига, шунингдек, оммавий ахборот воситаларига жойлаштиради. |
Лойиҳаларни қабул қилиш муддати тугайдиган санадан камида 12 иш куни ва кўпи билан 30 иш кунидан олдин |
|||
|
2-босқич |
Нодавлат нотижорат ташкилоти |
Танловда иштирок этиш учун тегишли ҳужжатларни электрон шаклда махсус ахборот портали орқали тегишли давлат бошқаруви органига тақдим этади. |
Лойиҳаларни қабул қилиш муддати тугайдиган санагача |
|||
|
3-босқич |
Жамоатчилик кенгаши |
1. Танлов ғолибини нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан танловга тақдим этилган лойиҳаларни кўриб чиқиш ва баҳолаш натижаларига кўра аниқлайди. |
10 иш куни ичида |
|||
|
2. Жамоатчилик кенгаши қарорини баённома билан расмийлаштиради. |
1 иш куни ичида |
|||||
|
4-босқич |
Давлат бошқаруви органи |
Давлат ижтимоий буюртмасини берувчи давлат бошқаруви органи ва танловда ғолиб деб топилган нодавлат нотижорат ташкилоти ўртасида давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномаси тузилади. |
10 иш куни ичида |
|||
|
Нодавлат нотижорат ташкилоти |
||||||
2-ИЛОВА
|
Давлат ижтимоий буюртмасини жойлаштириш танловида иштирок этиш учун _______________________________________________________________нинг (нодавлат нотижорат ташкилотининг номи) АРИЗАСИ (БУЮРТМАСИ) | |
|
Ариза юборилаётган танловнинг мазмуни |
|
|
Давлат ташкилотининг номи |
|
|
Танловнинг йўналиши |
|
|
Лойиҳанинг номи |
|
|
Ариза тақдим этган ташкилот номи (давлат рўйхатидан ўтказилган низомга мувофиқ) |
|
|
Ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар, туман) номи |
|
|
Ариза берувчи тўғрисидаги тўлиқ маълумотлар (ариза берувчининг юридик манзили, телефон, факс, электрон почтаси) |
|
|
Ташкилот раҳбарининг Ф.И.О., бошқа зарур маълумотлар (яшаш манзили, электрон почтаси, телефон коди билан тўлиқ кўрсатилиши лозим) |
|
|
Ташкилот бухгалтерининг Ф.И.О., бошқа зарур маълумотлар (яшаш манзили, электрон почтаси, телефон коди билан тўлиқ кўрсатилиши лозим) |
|
|
Ташкилотнинг тасдиқланган штат жадвалидаги лавозимлар сони |
|
|
Лойиҳани амалга ошириш муддати (бошланиш санаси — тугатиш санаси) |
|
|
Сўралаётган маблағ миқдори (сўм) |
|
|
Жалб қилинадиган маблағларнинг миқдори (сўм) |
|
|
Муаммонинг қўйилиши (мавжуд ижтимоий муаммо, унинг аҳамияти ва лойиҳани амалга ошириш зарурлигини баён этиш, бир варақдан ортиқ бўлмаслиги лозим) |
|
|
Лойиҳанинг мақсади (лойиҳа натижасида эришадиган кўпи билан 3 та асосий мақсад) |
|
|
Лойиҳанинг асосий вазифалари (лойиҳани амалга ошириш натижасида ҳал этиладиган кўпи билан 3 та асосий вазифа) |
|
|
Лойиҳани амалга ошириш шакли ва механизмлари (лойиҳани амалга ошириш усуллари, миқдор ва сифат кўрсаткичлари) |
|
|
Лойиҳани амалга оширишдан кутилаётган натижалар (эришиладиган самаранинг миқдори ва сифат кўрсаткичлари ҳамда таъсири) |
|
|
Ариза берувчининг мазкур соҳадаги тажрибаси (талабгорнинг фаолияти, унинг ютуқлари) |
|
|
Ҳамкорлар ва уларнинг вазифалари (талабгор ва унинг шерикларининг аниқ вазифалари кўрсатилган ҳаракат режаси) |
|
|
Ташкилот ва ҳамкорларнинг қўшган ҳиссаси (жалб этилаётган маблағлар, ресурслар, ташкилот ва ҳамкорларнинг моддий ва номоддий ҳиссаси) |
|
3-ИЛОВА
|
Т/р |
Индикатор |
Мезонлар |
Кўрсаткичлар |
|
1. |
Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида лойиҳада белгиланган мақсад ва вазифаларнинг бажарилганлиги. |
Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида лойиҳада белгиланган мақсад ва вазифаларнинг бажарилганлик даражаси баҳоланади. Балл мақсад ва вазифаларнинг неча фоизга бажарилганлигига қараб берилади. Масалан: 1000 нафар эҳтиёжманд шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш белгиланган бўлиб, улардан 300 нафари ўқитилган бўлса, шунда мақсад ва вазифаларнинг 30 фоизи бажарилган ҳисобланиб, 3 балл берилади. |
— 81 фоиздан 100 фоизгача — 6 балл; — 61 фоиздан 80 фоизгача — 5 балл; — 41 фоиздан 60 фоизгача — 4 балл; — 21 фоиздан 40 фоизгача — 3 балл; — 20 фоиз ва ундан кам — 0 балл. |
|
2. |
Давлат ижтимоий буюртмаси шаклида ажратилган маблағларнинг тўғри ишлатилганлиги. |
Давлат ижтимоий буюртмаси шаклида ажратилган маблағларнинг тўғри ишлатилганлик даражаси лойиҳанинг бюджетида белгиланган тақсимотдан жами суммага нисбатан неча фоизга четга чиққанлигига қараб баҳоланади. Масалан, жами 20 млн сўм ажратилган бўлиб, ушбу маблағнинг 1 млн сўм қисми ижтимоий лойиҳанинг бюджетида кўрсатилмаган мақсад учун ишлатилган бўлса, 1 млн.нинг 20 млн.га нисбатан фоизи (5%) маблағларининг нотўғри ишлатилганлиги даражасини кўрсатади. |
— 0 фоиз — 6 балл. — 1 фоиздан 10 фоизгача — 5 балл; — 10 фоиздан 30 фоизгача — 3 балл; — 30 фоиздан ортиқ — 0 балл. |
|
3. |
Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ОАВларда батафсил ахборот эълон қилиб борилганлиги. |
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари доирасида амалга оширилган ишлар (тадбирлар сони, иштирок этган мақсадли аудитория, эришилган натижалар, ишлатилган маблағлар ва бошқалар) ҳақида ҳар чоракда ўзининг расмий веб-сайтида ёки оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилганлиги ўрганилади. Бунда фуқаролик жамияти институти томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан ўзининг расмий веб-сайти, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардаги эълонлар ҳисобга олинади. |
— 20 тадан ортиқ — 6 балл; — 15 — 19 та — 5 балл; — 10 — 14 та — 4 балл; — 6 — 9 та — 3 балл; — 1 — 5 та — 2 балл. |
|
4. |
Давлат ижтимоий буюртмаси белгиланган муддатда амалга оширилганлиги. |
Нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ижтимоий лойиҳада назарда тутилган тадбирлар давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномасида белгиланган муддатларда амалга оширилганлиги ҳолати баҳоланади. Балл миқдори муддатдан қанчалик кечиктирилганлиги билан боғлиқ бўлади. Бунда давлат ижтимоий буюртмасини бажариш шартномасида муддати узайтирилган бўлса, узайтирилган муддат ҳам кечиктирилган муддатга қўшиб ҳисобланади. |
— муддатида амалга оширилса — 6 балл; — 1 ойгача кечиктирилса — 4 балл; — 1 ойдан 2 ойгача кечиктирилса — 2 балл; — 2 ойдан 3 ойгача кечиктирилса — 1 балл; — 3 ойдан ортиқ муддатга кечиктирилса — 0 балл. |
|
5. |
Ижтимоий лойиҳанинг давом эттирилаётганлиги. |
Давлат ижтимоий буюртмаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилган ижтимоий лойиҳа давом эттирилаётганлиги аниқланади. |
Ижтимоий лойиҳа давом эттирилаётган бўлса — 6 балл; Ижтимоий лойиҳа давом эттирилмаётган бўлса — 0 балл. |