Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 20 ноябрдаги ПФ-5246-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси раиси А.С. Ибадуллаев зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 февраля,
118-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 февралдаги 118-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
низом
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасининг Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитасида (кейинги ўринларда Қўмита деб аталади) юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда тузилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари
3. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобига шакллантирилади:
а) Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг мудофаа-саноат комплексини ривожлантиришга белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлари;
б) Қўмитага тўланадиган воситачилик ҳақи, жумладан:
Кейинги таҳрирга қаранг.
қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техника етказиб бериш, ҳарбий-техник хизматлар кўрсатиш бўйича тузилган импорт контракт (воситачилик шартномаси) қийматининг 1 фоизи;
мудофаа саноати комплекси корхоналари ишлаб чиқарган ҳарбий ва икки хил мақсадда ишлатиладиган маҳсулотларни сотиш бўйича тузилган импорт контракт (воситачилик шартномаси) қийматининг 1 фоизи;
бўшайдиган ҳарбий-техник мулкни ташқи бозорга сотиш бўйича тузилган контракт қийматининг 30 фоизи;
в) Қўмита томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган фаолият соҳаларини лицензиялашдан тушадиган маблағларнинг 100 фоизи, шу жумладан қайд этилган мақсадлар учун тегишли вазирлик ва идораларнинг харажатлар сметаларида назарда тутилган бюджет маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
г) Қўмита таркибига кирадиган ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан келишилган ҳолда миқдори белгиланадиган ажратмалари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
д) шартнома (контракт) мажбуриятларини бузганлиги учун юридик шахслардан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар миқдорининг 100 фоизи;
е) жамғарма бўш маблағларини ликвидли молия воситаларида (депозитлар, қимматли қоғозлар, облигациялар ва бошқалар) вақтинча жойлаштиришдан олинадиган даромадлар;
ж) қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
4. Ушбу Низомнинг 3-бандида қайд этилган маблағлар Қўмитанинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бўлинмаларида очиладиган банк ҳисобрақамларида жамланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
5. Жамғарма маблағлари:
мудофаа саноати комплексини қўллаб-қувватлаш, унинг салоҳиятини ривожлантириш ва ошириш, шунингдек, янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш бўйича дастурлар ва лойиҳаларни, шу жумладан инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга;
қурол-яроғ, ҳарбий техника ва ҳарбий-техник мулкни ишлаб чиқиш ҳамда модернизациялаш тадбирларини молиялаштиришга;
мудофаа саноати соҳасида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини амалга оширишга;
ҳарбий ва икки хил мақсадда ишлатиладиган маҳсулотларни ишлаб чиқиш, ишлаб чиқариш, таъмирлаш, йўқ қилиш ва қайта ишлаш соҳасидаги лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга ошириш учун экспертлар, шу жумладан халқаро мутахассислар ишини ташкил этишга;
Қўмита кадрларини, жумладан, хорижий таълим муассасаларида қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тадбирларига;
хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар делегацияларининг Қўмита ваколатига тааллуқли масалалар бўйича Ўзбекистон Республикасига ташрифларини ташкил этишга;
семинарлар, давра суҳбатлари, конференциялар, амалий машғулотлар, тренинглар, Қўмитанинг профилактика ва бошқа тадбирларини ўтказишга;
Қўмита ходимларининг мамлакат ичида ва ташқарисида хизмат сафарларида бўлиш харажатларини тўлашга;
Қўмита ахборот-коммуникация технологияларига хизмат кўрсатиш ва уларни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш тадбирларини амалга оширишга;
Қўмитанинг Ташқи иқтисодий фаолият департаменти ходимларини таъминлашга;
Қўмита ижро этувчи аппарати ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришга;
Қўмита ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишга;
Қўмита фаолиятини яхшилашга қаратилган тадбирларга;
Қўмитанинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари билан қопланмаган жорий харажатларига йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Жамғарма маблағларидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мутасадди ўринбосарлари билан келишилган ҳолда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа мақсадларда ҳам фойдаланиш мумкин.
7. Жамғарманинг 25 фоиздан ортиқ бўлмаган маблағлари Қўмита ва унинг идоравий мансуб ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4-боб. Жамғарма маблағларини бошқариш
8. Жамғарманинг Қўмита раиси раҳбарлик қиладиган Кенгаши Жамғарма маблағларини бошқариш органи ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Жамғарма Кенгашининг шахсий таркиби Қўмита, унинг идоравий мансуб ташкилотлари вакилларидан шакллантирилади ва Қўмита ҳайъати томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Жамғарма кенгашининг мажлислари ҳар чоракда камида бир маротаба ўтказилади. Зарурат бўлганда, Жамғарма кенгашининг навбатдан ташқари мажлислари ҳам чақирилиши мумкин. Жамғарма Кенгаши мажлислари уларда Кенгашнинг камида уч аъзоси иштирок этганда ҳуқуқий ваколатли ҳисобланади.
11. Жамғарма Кенгаши қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
ушбу Низомнинг 3-бандида қайд этилган Жамғармани шакллантиришнинг барча манбалари бўйича Жамғарманинг даромадлари ва харажатлари прогноз кўрсаткичларини тайёрлайди;
Жамғарма маблағларидан фойдаланиш учун устувор йўналишларни белгилайди;
Қўмита таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотларнинг Жамғармадан олинган маблағлардан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма даромадларининг прогноз кўрсаткичлари бажарилиши самарадорлигини таҳлил қилади ва маблағлар тушишига салбий таъсир кўрсатувчи камчиликларни бартараф этишга доир тегишли чоралар кўради;
тушумларни кўпайтириш ва Жамғарма маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
ўз фаолияти доирасида бошқа масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади.
12. Қўмитанинг Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармасини бошқариш хизмати (кейинги ўринларда ишчи орган деб аталади) Жамғарма кенгашининг ишчи органи ҳисобланади ва у қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағларининг тушиши ва тақсимланишининг ҳисобини юритади;
Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тузади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида рўйхатдан ўтказиш учун уни белгиланган тартибда тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасида назарда тутилган тадбирларни молиялаштиради;
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар чоракда тақдим этиш учун Жамғарма маблағларидан фойдаланилиши тўғрисидаги ҳисоботни тайёрлайди;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Жамғарма маблағларини барқарор шакллантириш, ўз вақтида молиялаштириш ва улардан мақсадли фойдаланишни таъминлаш мониторингини амалга оширади.
Ишчи орган қонунчиликка мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
13. Жамғарма даромадлари ва харажатлари прогноз кўрсаткичларини тайёрлаш, кўриб чиқиш ҳамда тасдиқлаш ҳар йили жорий йилнинг 1 октябригача келгуси йил учун молиявий маблағлар тушишининг кутилаётган прогнозидан ва ушбу Низомда белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
14. Жамғарманинг келгуси йил учун даромад ва харажатларининг прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг мутасадди ўринбосари билан келишган ҳолда Қўмита раиси томонидан тасдиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
15. Жамғарма даромадлари ва харажатларининг тасдиқланган прогноз кўрсаткичлари асосида ишчи орган Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасини тузади ҳамда Қўмита раиси тасдиқлагандан сўнг ушбу сметани рўйхатдан ўтказиш учун Молия вазирлигига юборади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
16. Жамғарма даромадлари ва харажатлари сметасига киритиладиган ўзгартиришлар Молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5-боб. Жамғарма маблағларини сарфлаш тартиби
17. Жамғарма маблағлари Қўмитанинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бўлинмаларида очиладиган банк ҳисобрақамлари орқали сарфланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
18. Жамғарма харажатлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бўлинмалари томонидан Қўмитанинг тўлов топшириқномаси асосида тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
19. Жамғарма маблағларининг йил охирида барча манбалар бўйича қолдиқлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадларига ўтказилмайди, Қўмита томонидан марказлаштирилган ҳолда фойдаланиш учун келгуси йилга ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш
20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Жамғарма маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини қонунчиликда белгиланган тартибда назорат қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
21. Қўмита раиси тасдиқланган харажатлар сметаларига мувофиқ Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши учун жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
7-боб. Якунловчи қоида
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.02.2018 й., 09/18/118/0781-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2023 й., 09/23/215/0299-сон)