Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг
буйруғи
«Йўналишсиз таксилар учун ҳисоблагичлар (таксометрлар) ва таниш белгиларини етказиб бериш бўйича юридик шахсларни танлов асосида танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2256-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 сентябрдаги ПФ-5185-сон «Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги бошлиғининг 2011 йил 8 июлдаги 112-сон «Йўналишсиз таксилар учун ҳисоблагичлар (таксометрлар) ва таниш белгиларини етказиб бериш бўйича юридик шахсларни танлов асосида танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2256, 2011 йил 19 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34–35-сон, 353-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Бошлиқ Д. ДЕХКАНОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 февраль,
67-сон
Келишилган:
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
2018 йил 5 февраль
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
2018 йил 5 февраль
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
2018 йил 5 февраль
«Ўзстандарт» агентлиги бош директори А. КАРИМОВ
2018 йил 5 февраль
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2018 йил 5 февраль
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 10/18/2256-1/0692-сон)