Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 12 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2236-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директорининг 2021 йил 19 июлдаги 01/11-14/08-сонли ««Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарор, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2236-5, 05.08.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 декабрдаги 1001-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2833-сон қарори)» қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитасининг 2011 йил 17 майдаги 01/19-18/02-сонли қарори (рўйхат рақами 2236, 2011 йил 10 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 24-сон, 252-модда) билан тасдиқланган Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Р. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 23 январь,
01/19-10/06-сон
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2018 йил 23 январдаги 01/19-10/06-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Риэлторнинг малака сертификатини бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 5-бандда:
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«ўрта махсус ёки олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг ёхуд ваколатли давлат органининг хорижий таълим муассасасида олинган ўрта махсус ёки олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси;»;
олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«риэлторларни тайёрлаш марказларида махсус ўқув курсини тугатганлиги (талабгорнинг ўқув курсини тугатганлиги тўғрисидаги сертификатнинг берилган вақтидан бошлаб ҳужжатлар топширилгунгача ўтган вақт бир йилдан ошмаган бўлиши шарт) тўғрисидаги сертификатнинг нусхаси.».
2. 35-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«малака ошириш курсларини тамомлаганлиги ҳақидаги ҳужжатларнинг нусхалари.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.02.2018 й., 10/18/2236-3/0689-сон)