Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг
Қарори
«Хўжалик юритувчи субъектлар-экспортёрлар томонидан амортизацияни ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1897-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2009 йил 28 январдаги 10, 63, 2009-2-сон «Хўжалик юритувчи субъектлар-экспортёрлар томонидан амортизацияни ўрнатилган меъёрдан камроқ ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1897, 2009 йил 5 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 64-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 январь,
13-сон
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 январь,
4-сон
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 январь,
2018-04-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2018 й., 10/18/1897-1/0665-сон)