Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг
Қарори
«Ўзбеккўмир» ОАЖнинг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотиладиган кўмирнинг чакана нархини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 6 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2392-1]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 8 ноябрдаги ПҚ-3380-сон «Ўзбеккўмир» АЖ ва «Шарғункўмир» АЖни «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ таркибига ўтказиш ҳамда кўмир саноати корхоналарини молиявий соғломлаштириш борасидаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2012 йил 12 сентябрдаги 70 ва УТ 02/4-17/3640-сон «Ўзбеккўмир» ОАЖнинг ҳудудий дистрибьюторлик марказлари орқали сотиладиган кўмирнинг чакана нархини шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 2392, 2012 йил 24 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 39-сон, 454-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур қарор «Ўзбекэнерго» АЖ ва «Ўзбеккўмир» АЖ билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 январь,
11-сон
Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Р. ГУЛЯМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 29 январь,
01/15-1-10/08-сон
Келишилган:
«Ўзбекэнерго» АЖ Бошқаруви раиси У. МУСТАФОЕВ
2018 йил 29 январь
«Ўзбеккўмир» АЖ Бош директори в.б. А. ОДИЛОВ
2018 йил 29 январь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.02.2018 й., 10/18/2392-1/0664-сон)