25.01.2018 йилдаги 53-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 26.01.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фермер хўжаликлари, бошқа қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари (кейинги ўринларда фермер хўжаликлари деб аталади) ва тўқимачилик саноати корхоналари ўртасида бозор муносабатларини шакллантириш, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш асосида юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тўқимачилик саноати корхоналари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг 2018 йил пахта хом ашёси ҳосили доирасида синаб кўришни ҳисобга олган ҳолда 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича ҳудудларда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин ҳамда ушбу ишлаб чиқаришни тўқимачилик саноати корхоналари (кейинги ўринларда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари деб аталади) ҳамда фермер хўжаликлари ўртасида пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш юзасидан тўғридан-тўғри контрактация шартномасини тузиш асосида ташкил этиш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ер, сув ва бошқа ресурслардан самарали ҳамда оқилона фойдаланишга, ҳосилдорликни оширишга ва етиштириладиган пахта хом ашёсининг ўз вақтида йиғиб-териб олинишига кўмаклашади, шунингдек, унинг чуқур қайта ишланишини ва юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг кўпайтирилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лизинг асосида қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилиш, минерал ўғитлар, уруғлик, ёқилғи-мойлаш материаллари, ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа материал ресурслар етказиб бериш бўйича фермер хўжаликлари учун назарда тутилган шартлар ҳамда тартиб пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига татбиқ этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши доирасида ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилган пахта толаси ихтиёрий асосда сертификатланади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарилган пахта толасининг ўз ишлаб чиқариш қувватлари эҳтиёжларидан ошадиган ҳажмлари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари томонидан тўғридан-тўғри контрактлар ёки биржа савдолари орқали бошқа маҳаллий истеъмолчиларга сотилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахтадан олинган чигит пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиси томонидан маҳсулотни қайтариш асосида ёғ-мой корхоналарига, ёғ-мой маҳсулотини кейинчалик биржа савдолари орқали реализация қилиш шарти билан, қайта ишланган чигит чиқиндилари (шрот, шелуха) эса тўғридан-тўғри шартномалар бўйича биринчи навбатда, фермер хўжаликларига, шунингдек, бошқа маҳаллий истеъмолчиларга сотилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча маҳсулотлар (линт, ўлик пахта ва бошқалар) пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиси томонидан маҳаллий истеъмолчиларга биржа савдолари орқали сотилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиси томонидан харид қилинадиган пахта хом ашёси нархи фермер хўжаликларининг рентабеллиги ҳисобга олиниб, агротехнологик хариталар асосида шакллантириладиган харажатлардан келиб чиққан ҳолда шартнома асосида белгиланади ва давлат эҳтиёжлари учун белгиланган нархлардан паст бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда ўн кун муддатда фермер хўжаликлари рўйхатини белгиласинлар ҳамда уларга пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари билан контрактация шартномаларини тузишда амалий ёрдам кўрсатсинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда фермер хўжаликлари ҳамда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ўртасида пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб бериш бўйича намунавий контрактация шартномасини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин, унда жумладан фермер хўжаликларининг ўз мажбуриятларини сўзсиз бажариши чораларини назарда тутсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси шартномалар шартларининг сўзсиз бажарилиши, шунингдек, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши доирасида ерлардан самарали фойдаланилиши юзасидан қатъий назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликларига пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришининг тегишли ташкилотчилари томонидан контрактация шартномасида назарда тутилган миқдорларда ва шартлар асосида аванс берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари 2018 йил мобайнида пахта хом ашёсини етиштириш ва уларга етказиб беришни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг давлат хариди ва қишлоқ хўжалигини техника билан жиҳозлашни мақсадли молиялаштириш жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари ҳисобидан ушбу қарорга 1-иловага мувофиқ хизмат кўрсатувчи тижорат банклари орқали кредитлар ажратади ва таъминот сифатида суғурта полиси тақдим этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар миқдорлари пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб беришни молиялаштириш учун давлат буюртмаси доирасида пахта хом ашёси сотадиган фермер хўжаликлари учун амалдаги шартлар инобатга олинган ҳолда ҳисобланадиган ҳисоб-китоб эҳтиёжининг камида 60 фоизини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига кредитлар Жамғарма маблағлари ҳисобидан йилига 3 фоиздан ортиқ бўлмаган фоиз ставкаси бўйича ва давлат буюртмаси доирасида пахта хом ашёси сотадиган фермер хўжаликларини молиялаштириш учун назарда тутилган шартлар асосида ажратилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликлари билан харид қилинадиган пахта хом ашёси қийматининг 90 фоиздан кам бўлмаган миқдори бўйича якуний ҳисоб-китоблар пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари томонидан 2018 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб декабрь ойигача, қолган қисми эса 2019 йилнинг 1 апрелигача амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма пахта-тўқимачилик ташкилотчилари учун фермер хўжаликлари томонидан пахта хом ашёси етиштирилишини молиялаштириш бўйича амалдаги шартларни қўллаган ҳолда, агротехник тадбирларга мувофиқ кредит линиялари белгиланган тартибда ҳамда муддатларда очилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси (З.Т. Мирзаев), Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги 2018 йил 1 февралгача Жамғарманинг 2018 йилги балансини тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши учун пахта хом ашёси етиштириш мақсадида ажратиладиган маблағлар фермер хўжалигининг махсус ҳисоб рақамига ўтказилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фермер хўжаликларининг махсус ҳисоб рақамларига тушадиган маблағлардан янги пахта хом ашёси ҳосили етиштириш учун фақат зарур товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш учун фойдаланиш мумкин ва ҳисоб рақамлар эгаларининг янги ҳосилни етиштириш билан боғлиқ бўлмаган илгари юзага келган мажбуриятларини қоплашга йўналтирилиши мумкин эмас;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб беришга доир қўшимча харажатлар ҳамда фермер хўжаликлари учун қишлоқ хўжалиги техникаси харид қилиш харажатлари пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари томонидан ўз маблағлари ёки тижорат банкларининг тўқимачилик ҳамда тикувчилик-трикотаж маҳсулотлари етказиб бериш бўйича экспорт контрактлари кафолати остида ажратиладиган кредитлари ҳисобидан молиялаштирилиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ташкил этадиган пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари ва фермер хўжаликлари оладиган ҳамда улар томонидан бериладиган, ўзлари ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни сотиш бўйича оборотлар билан боғлиқ бўлмаган пул маблағлари ва мулк, шунингдек, соф даромад тақсимоти солиқ солинадиган объектлар ҳисобланмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига ҳудудлар шароитлари, экинларни илмий асосланган тарзда алмашлаб экиш, сув ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, шунингдек, пахтанинг тозалигига риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда, ғўзанинг селекция навларини мустақил равишда жойлаштириш ҳуқуқи берилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига ҳудудлар шароитларини ҳисобга олган ҳолда, селекция навларини жойлаштириш бўйича тавсиялар берсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзпахтасаноат» АЖ пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари билан пахта хом ашёси етиштириш бўйича контрактация шартномаси тузган фермер хўжаликларига белгиланган тартибда тасдиқланган навлар ҳамда ҳажмлар бўйича чигит етказиб берилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси ва «Ўзпахтасаноат» АЖ пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши учун пахта хом ашёсини қайта ишлаш юзасидан белгиланган асосли тарифларни пахта тозалаш корхоналари бўйича бир ой муддатда тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда ҳар бир фермер хўжалиги бўйича ирригация ҳамда мелиорация тизимларини мунтазам тозалаш, ерларни текислаш ва ернинг қаттиқ гипс қатламини очиш бўйича чуқур юмшатиш ишларини ташкил қилиш, шунингдек, пахта хом ашёси етиштирадиган ва пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига етказиб берадиган қишлоқ хўжалиги ташкилотларининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун узлуксиз сув таъминоти тадбирларининг ишлаб чиқилиши ҳамда амалга оширилишини таъминласинлар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилаб қўйилсинки, пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлаш маҳсулотини қайтариш асосида пахта тозалаш корхонасида ёхуд пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларининг ўз корхонасида ёки улар томонидан ижарага олинган пахта тозалаш корхонасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси «Ўзпахтасаноат» АЖ ва «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ҳудудида жойлашган пахта тозалаш корхоналарини ва пахта тайёрлаш пунктларини хатловдан ўтказсин ва уларнинг ҳолатини баҳоласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 декабрдаги ПФ-5285-сон Фармони билан ташкил этилган Пахта-тўқимачилик кластерларини ўрта муддатли истиқболда ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ишчи комиссия (З.Т. Мирзаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 1 мартгача бўлган муддатда — пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ҳудудида жойлашган пахта тозалаш корхоналарини ва пахта тайёрлаш пунктларининг техник ва молиявий ҳолатини баҳолаш асосида улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрласин ва киритсин, унда шу жумладан уларни пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчиларига ижарага беришни, тўловни бўлиб-бўлиб тўлаган ҳолда ёки инвестиция мажбуриятлари остида «нол» харид қиймати бўйича сотишни ёхуд қувватлардан маҳсулотини қайтариш шарти билан фойдаланишни назарда тутсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкил этилиши мониторингини олиб бориш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларни уч кун муддатда 2-иловага мувофиқ таркибда шакллантирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил пахта хом ашёси ҳосили якунлари бўйича пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришини ва кластерларни ташкил этишга доир фаолиятни тартибга солувчи ҳуқуқий базани янада такомиллаштиришни ҳисобга олган ҳолда пахта хом ашёсини етиштириш ва етказиб беришни ташкил этишнинг бозор механизмини шакллантириш юзасидан таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплекси (З.Т. Мирзаев) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон қарорида назарда тутилган шартларда амалга оширилаётган лойиҳаларни молиялаштириш учун уларга кредит линиялари ажратиш, шу жумладан, асбоб-ускуналар импорт қилиш учун уларга Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тижорат банклари билан биргаликда молиялаштириш шартларини татбиқ этиш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкилотчилари томонидан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинадиган, божхона тўловлари тўлашдан 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга озод қилинадиган (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно) хом ашё, материаллар, техника, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар рўйхати 3-илова*га мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 3-илова рус тилидаги матнда берилган.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 25 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йилда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкил этиладиган ҳудудлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Минтақа, туман

Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришининг ташкилотчилари

Ер майдони, га

Хизмат кўрсатувчи банк

1.

Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани

«Бостон кластер» МЧЖ

11 700

«Ўзмиллийбанк»

2.

Андижон вилояти,
Қўрғонтепа тумани

«Хантекс» МЧЖ

9 225

«Ўзмиллийбанк»

3.

Андижон вилояти,
Балиқчи тумани

«Digital Prime Textile» МЧЖ

10 400

«Ўзсаноатқурилишбанк»

4.

Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани

«Ҳаётбек текстиль» МЧЖ

3 500

«Асака» банки

5.

Қашқадарё вилояти,
Миришкор тумани;
Сурхондарё вилояти,
Ангор тумани

«Ғузор Текстиль Импекс» МЧЖ

13 500

«Ўзмиллийбанк»

6.

Наманган вилояти,
Учқўрғон тумани

«Textile Finance Namangan» МЧЖ ХК

9 836

Ипотека банк,
Инфин банк

7.

Навоий вилояти,
Навбаҳор ва Конимех туманлари

«Навбаҳор текстиль» МЧЖ

8 422

«Асака» банки

8.

Навоий вилояти, Хатирчи, Қизилтепа ва Кармана туманлари

«Бахт текстиль» МЧЖ (Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 25 мартдаги 158-сон қарорига мувофиқ Қизилтепа туманида ажратилган 10 минг гектар ерни ҳисобга олган ҳолда)

25 378

«Ўзмиллийбанк»

9.

Самарқанд вилояти,
Нарпай тумани

«Мароканд Сифат» МЧЖ

7 000

«Ўзмиллийбанк»

10.

Сурхондарё вилояти,
Шеробод тумани

«Шеробод текстильинвест» МЧЖ

11 810

«Ўзмиллийбанк»

11.

Тошкент вилояти,
Оққўрғон тумани

«Abc Oqqoʼrgʼon Agro Classter» МЧЖ

13 700

«Агробанк»

12.

Фарғона вилояти,
Риштон тумани

«Рус Ўзбектекс» МЧЖ

6 800

«Ўзмиллийбанк»

13.

Хоразм вилояти, Шовот тумани

«Textile Finance Khorezm» МЧЖ ХК

9 630

Ипотека-банк,
Инфин банк

Жами

140 901

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 январдаги 53-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариши ташкил этилиши мониторингини олиб бориш бўйича ҳудудий ишчи гуруҳларнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоят ҳокими, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбари

2.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, ҳудудий ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари

3.

Лавозимига кўра

туман ҳокимлари

4.

Лавозимига кўра

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар прокуратураси қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида қонунчилик ижро этилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи

5.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

6.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

7.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

8.

Лавозимига кўра

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг ҳудудий бошқармаси бошлиғи

9.

Лавозимига кўра

«Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасининг масъул ходими

10.

Лавозимига кўра

хизмат кўрсатувчи тижорат банки вилоят филиалининг бошқарувчиси

Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.01.2018 й., 09/18/53/0628-сон, 04.04.2018 й., 09/18/253/0994-сон, 14.05.2018 й., 09/18/350/1206-сон, 22.09.2018 й., 09/18/744/1949-сон, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон; 10.12.2018 й., 09/18/995/2287-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2019 й., 09/19/230/2785-сон, 30.09.2019 й., 09/19/829/3832-сон; 19.11.2019 й., 09/19/914/4032-сон; 27.02.2021 й., 06/21/6179/0165-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2021 й., 07/21/2/1038-сон, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)