1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.09.00 Қишлоқ хўжалиги тармоқлари / 09.14.09.02 Пахтачилик;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.04.00 Улгуржи савдо]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги;
2.Иқтисодиёт / Савдо ва хизматлар кўрсатиш]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПАХТА ТОЛАСИНИ СОТИШ ВА ТАШҚИ САВДО КОМПАНИЯЛАРИНИНГ «ПАХТАСАНОАТ» ҲУДУДИЙ АКЦИЯДОРЛИК БИРЛАШМАЛАРИ БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 29 августдаги ПҚ-456-сонли «Пахта толасини сотиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тартибга солиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарорига мувофиқ ҳамда 2003 йил ҳосили пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари орқали сотиш бўйича амалий иш тажрибани ҳисобга олган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Ўзмарказимпекс», «Ўзсаноатмашимпекс», «Ўзинтеримпекс» ва «Ўзташқитранс» давлат-акциядорлик ташқи савдо компаниялари томонидан бир йўла жами 250 минг тонна пахта толасини сақлайдиган ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминаллари ташкил этилганлиги ҳамда фаолият кўрсатаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар комплекси, ташқи савдо компаниялари 2005 йил 1 апрелгача бўлган муддатда ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларида бир йўла сақланадиган пахта толаси жами ҳажмини 1-иловага мувофиқ фаолият кўрсатаётган терминаллар қувватларини кенгайтириш ва янги терминаллар ташкил этиш йўли билан 352 минг тоннагача кўпайтириш чора-тадбирларини кўрсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси, Ўзбекистон «Сифат» маркази ташқи савдо компанияларига фаолият кўрсатаётган терминалларни кенгайтиришда ва янги терминаллар ташкил этишда, шунингдек уларнинг фаолият кўрсатиши учун зарур инфратузилмаларни ташкил этишда кўмаклашсинлар.
(1-банднинг учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 2004 йил 1 сентябрдан бошлаб хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар пахта толасини сотиб олишда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 447-сон қарори билан белгиланган талаблар билан бир қаторда, 15 фоиз миқдоридаги ҳақини олдиндан тўлашни ва узил-кесил ҳисоб-китобларни пахта толаси етказиб берилган санадан бошлаб 60 кун мобайнида, контрактларда назарда тутилган шартларда амалга оширадиган тартиб ўрнатилсин. Пахта толаси қийматининг қолган 85 фоизи учун аккредитив очилади ёки банк кафолати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарорининг 5-банди, шунингдек ушбу қарорга 3-илова;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга пахта толаси сотиш механизми тўғрисида» 2003 йил 16 октябрдаги 447-сон қарори 2-бандининг еттинчи хатбоши (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 98-модда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирлар Маҳкамасининг «Ишлаб чиқарилган ва сотиладиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида» 2003 йил 3 июндаги 240-сон қарорига қисман ўзгартиришлар киритиш ҳақида» 2003 йил 18 октябрдаги 450-сон қарорининг 3-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 3 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
414-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини ихтисослаштирилган минтақавий пахта терминалларида бир йўла сақлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲАЖМИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Терминал номи
Минтақалар
2004 йил 1 сентябрдаги ҳолатига кўра терминалларда бир йўла сақлаш ҳажми
Бир йўла сақлашнинг қўшимча ҳажмлари
Кўпайтиришни ҳисобга олган ҳолда 2005 йил 1 апрелдаги ҳолатига кўра бир йўла сақлаш ҳажми
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: * Вилоятлараро минтақавий терминал мақомига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларининг пахта тозалаш заводлари (кейинги ўринларда етказиб берувчилар деб аталади) томонидан ишлаб чиқарилган пахта толаси ташқи савдо компанияларига (кейинги ўринларда сотиб олувчилар деб аталади) тузилган шартномаларга мувофиқ уни минтақавий пахта терминалларига (кейинги ўринларда терминаллар деб аталади) етказиб берган ҳолда сотилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Етказиб берувчилар билан сотиб олувчилар ўртасида 2003 йил ҳосилидан бошлаб пахта толасини сотиш бўйича ўзаро муносабатлар ва ўзаро ҳисоб-китоблар мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонун ҳужжатлари ҳамда икки томонлама шартномалар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Пахта толасини сотиш юзасидан бош шартномалар ва битимлар тузиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Календарь йил бошида етказиб берувчилар билан сотиб олувчилар ўртасида етказиб берувчилар ва пахта етиштирувчи хўжаликлар билан тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ жорий йилда кутилаётган ҳосилдан пахта толаси харид қилиш юзасидан бош шартномалар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Бош шартномада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жаҳон бозорида талаб қилинадиган тегишли саноат навлари ва типларидаги пахта толаси ишлаб чиқариш учун пахта хом ашёсининг аниқ селекция навлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёси етиштиришнинг прогноз ҳажмларидан ҳамда ғўзанинг жойлаштирилишидан келиб чиқиб, кейинчалик экспорт қилиш ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш учун терминалларга етказиб бериладиган пахта толасининг ҳисоблаб чиқилган ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жорий йилнинг сентябрь—декабрь ойлари ва келгуси йилнинг январь—август ойлари даврида сотиб олувчилар томонидан сотиб олинадиган пахта толаси ҳажми бўйича шартномалар тузишнинг дастлабки муддатлари белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бош шартномага мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалда экилган пахта майдонларини апробациядан ўтказиш натижалари ва кутилаётган пахта хом ашёси ҳосили бўйича жорий йилнинг сентябрь—декабрь ойларида кейинчалик экспорт қилиш ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга эркин муомаладаги валютага сотиш учун терминалларга пахта толаси етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳосилни йиғиштириб олиш ва жорий йилда тайёрланган амалдаги пахта хом ашёси бўйича келгуси йилнинг январь—август ойларида, кейинчалик экспорт қилиш ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга эркин муомаладаги валютага сотиш учун терминалларга пахта толаси етказиб бериш юзасидан шартномалар тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Бош шартномага мувофиқ тузиладиган шартномаларда етказиб бериладиган толанинг ҳажми, нави, типи, класси ва бошқа сифат кўрсаткичлари бўйича барча асосий параметрлари, транспортда ташиш шартлари ва юклаб жўнатиш муддатлари, ўзаро ҳисоб-китоб қилиш тартиби, форс-мажор ҳолатлари, тузилган шартномаларни бажариш шартлари бўйича мулкий ва бошқача жавобгарлик, низоли масалаларни кўриб чиқиш тартиби белгиланади.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.17.00.00 Савдо / 09.17.03.00 Савдода нархни тартибга солиш (шакллантириш) (шунингдек, 09.14.02.02га қаранг)]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Пахта толаси нархларини белгилаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сотиб олувчилар томонидан пахта толасини кейинчалик экспортга ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш учун харид қилиш белгиланган тартибда етказиб берувчилар билан тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу шартномаларда пахта толасини сотиб олиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспортга сотиш учун ушбу Низомнинг 8-бандига мувофиқ шартномавий нархлар бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш учун ушбу Низомнинг 10-бандига мувофиқ шартномавий нархлар бўйича амалга оширилиши кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Экспортга сотиладиган пахта толасига шартномавий нархлар жўнатишнинг CIP-терминал шартлари бўйича қуйидаги тартибда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастлаб толани терминалга етказиб беришдан олдинги кунда (ёки ушбу Низомнинг 25-бандига мувофиқ ҳақини олдиндан тўланган санада) «Биринчи» нави, «Ўрта» класс, 5 тип, 35-код пахта толасининг 1 тоннаси учун «Коттон Оутлук»да эълон қилинадиган «А» индекси ва унинг Ўзбекистондаги компоненти котировкаларининг ўртача қиймати (базис нарх) аниқланади (АҚШ долларида). Ушбу нархдан келиб чиққан ҳолда пахта толасининг бошқа навлари, класслари ва типларининг нархлари мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ коэффициентлар қўлланган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шартномавий нарх юқорида қайд этилган тартибда аниқланган нарх ва қуйида кўрсатилган пахта толасини сотиш бўйича сотиб олувчиларнинг ҳисоблаб чиқилган харажатлари ўртасидаги тафовут тарзида аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини терминалларда сақлаш ва суғурта қилиш, (фитосанитария сертификати бериш ва республика ҳудуди бўйлаб ҳарбийлаштирилган қўриқлаш учун тўловни қўшган ҳолда) CIF — Шимолий Европа портларигача ташиш, юклаш-тушириш, фумигация қилиш ва портларда белгиланган, CIF — Шимолий Европа портлари шартларини бажариш учун мўлжалланган норматив муддатлар доирасида портларда сақлаш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толасини Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида келишилган тарифлар бўйича сертификатлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Сифат» Ўзбекистон пахта толасини сертификатлаш маркази (кейинги ўринларда «Сифат» маркази деб аталади) ва кип массасини тарозида тортиш харажатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толасини декларациялаш ва божхонада расмийлаштириш харажатлари (қийматининг 0,15 фоизи);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк харажатлари (банкнинг маблағларни ўтказиш, аккредитив очиш, юклаб жўнатиш ҳужжатларини текшириш учун кафолатлари, воситачилик ҳақи ва бошқа харажатлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи савдо компанияларининг шартномавий нархлар бўйича пахта толаси қийматининг 3 фоизигача миқдордаги даромадлари (асосий фаолият бўйича харажатлари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчилардан сотиб олинадиган пахта толаси учун ҳисоб-китоб қилиш мақсадида сотиб олувчилар томонидан жалб этиладиган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги кредитлари бўйича фоизларни тўлаш харажатлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳамда «Ўзпахтасаноат» уюшмаси билан биргаликда ташқи савдо компанияларининг пахта толаси сотиш бўйича харажатларининг чекланган миқдори ҳисоблаб чиқарилади ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар комплексига киритилади. Пахта толаси сотиш бўйича харажатларнинг тасдиқланган чекланган миқдори Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан етказиб берувчилар ва сотиб олувчиларга етказилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиладиган пахта толасининг шартномавий нархлари пахта толаси терминалларга етказиб берилган кундаги CIP-терминал шартларида, жаҳон нархларидан («Коттон Оутлук»да чоп этиладиган «А» индекси ва унинг Ўзбекистон компоненти котировкалари ўртача кўрсаткичидан) келиб чиққан ҳолда, 15 фоиз миқдоридаги чегириш билан аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сотиб олувчиларга Ўзбекистон «Сифат» марказининг пахта толаси кипини сертификатлаштириш ва тарозида тортиш бўйича харажатлари қийматини (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида келишилган тарифлар бўйича), пахта терминаллари хизматлари ҳақини, пахта толасини терминалда сақлаш ва суғурта қилиш харажатларини, ташқи савдо компанияларининг (асосий фаолият бўйича харажатларга) воситачилик ҳақини шартномавий нархнинг 0,5 фоизи миқдорида тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Шартномавий нархлар Ўзбекистон Республикаси амалдаги стандартларининг барча мажбурий талабларига мувофиқ бўлган пахта толаси учун белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сотиб олувчилар етказиб берувчилардан сотиб оладиган пахта толасининг шартномавий нархи прейскурант улгуржи нархдан ва пахта толасини терминалларда сақлаш харажатларидан, шу жумладан етказиб берувчиларнинг воситачилик ҳақидан кам бўлмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. «Микронейер» кўрсаткичи қийматлари белгиланган нормалардан (3,5 дан 4,9 гача) юқори ёки паст бўлганда пахта толаси учун пахта толасига улгуржи нархлар прейскурантида кўрсатилган шкалага мувофиқ I-II-нав пахта толасининг шартномавий нархидан чегиришлар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил пахта ҳосили толасини экспорт қилиш бўйича харажатларни чегириш базис нархга қўлланади. 2004 йил ҳосили пахта толасидан бошлаб экспорт бўйича харажатларни чегириш ҳар қайси нав, класс ва тип нархи аниқлангандан кейин амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. «А» индекси ва унинг «Коттон Оутлук» Ўзбекистон компоненти котировкаларининг ҳар кунлик қийматлари «Ўзпахтасаноат» уюшмаси томонидан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига етказилади.
[ОКОЗ:
1.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.04.00 Экспорт ва импорт / 10.01.04.01 Экспорт]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Экспортга сотишда пахта толасини юклаб жўнатиш ва унинг учун ҳисоб-китоб қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Сотиб олувчилар ва етказиб берувчилар пахта толасини етказиб бериш юзасидан тузилган шартномаларда етказиб бериш шартларини ва ҳисоб-китоб қилишнинг асосан аккредитив шаклини белгилайдилар, бунинг учун етказиб берувчига хизмат кўрсатадиган банкда тегишли ҳисоб рақамлари очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Шартнома шартларига мувофиқ, сотиб олувчилар ўзига хизмат кўрсатувчи банкка (эмитент банкка) чақириб олинмайдиган, ҳужжатли, қопланмаган, бўлинмас аккредитив очишга ариза тақдим этади. Аккредитив суммаси етказиб бериш ойининг навбатдаги ўн кунлигида етказиб бериладиган пахта толаси қийматининг 100 фоизини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Аккредитив очишнинг барча шартлари етказиб берувчи ва сотиб олувчи ўртасида тузиладиган шартномада қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етказиб берувчи ва сотиб олувчи ўртасида тузиладиган шартномада қуйидагилар бўлиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эмитент банкнинг номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб берувчини аккредитив очилгани тўғрисида хабардор қилиш усули;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитив бўйича маблағ олиш учун етказиб берувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва аниқ тавсифи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толаси юклаб жўнатилгандан кейин ҳужжатларни тақдим этиш муддати, уларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа зарур ҳужжатлар ва шартлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Харидорнинг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамидан аккредитив суммаси 22602 «Аккредитивлар бўйича мижозлар депозитлари» ҳисоб рақамига ўтказилади. Айни бир вақтда, аккредитив суммаси эмитент банк томонидан кутилмаган ҳолатлар ҳисоб рақамига кирим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етказиб берувчи учун унга хизмат кўрсатувчи банкда (ижро этувчи банкда) аккредитивлар бўйича алоҳида депозит ҳисоб рақами очилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ижро этувчи банкда қопланмаган аккредитив ҳисоб рақами очишда эмитент банк бажарувчи банкнинг биринчи талабига кўра, ҳужжатлар тақдим этилган тўлов суммасини аккредитивлар шартларига қатъий мувофиқ равишда етказиб берувчининг аккредитив ҳисоб рақамига ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Маблағларни ўтказиш юзасидан эмитент банкка қўйиладиган талаб етказиб берувчи томонидан аккредитивнинг барча шартлари бажарилган тақдирда тақдим этилади. Маблағларни аккредитив ҳисоб рақамидан етказиб берувчининг талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамига ўтказиш унинг томонидан ижро этувчи банкка етказиб берувчи ва сотиб олувчи ўртасида тузилган шартномада кўрсатилган аккредитивнинг барча шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этилганда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Аккредитивдан тўлаш учун тузилган шартномалар шартларига мувофиқ пахта толаси етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар банкка аккредитив амал қиладиган муддатда тақдим этилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ижро этувчи банк етказиб берувчи тақдим этган ҳужжатларнинг аккредитив шартларига мувофиқлигини, шунингдек товарнинг етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғри расмийлаштирилганлигини текшириши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ижро этувчи банкдаги аккредитивни ёпиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитив муддати тамом бўлгач амалга оширилади. Ижро этувчи банк аккредитив ёпилганлиги тўғрисида эмитент банкни хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аккредитив муддати тамом бўлгунга қадар тақдим этилган ва агар бу аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса етказиб берувчининг аккредитивидан бундан кейин фойдаланишни рад этиши тўғрисидаги аризаси бўйича амалга оширилади. Эмитент банкка ижро этувчи банк томонидан билдиришнома юборилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотиб олувчининг аккредитивни тўлиқ ёки қисман рад этиш тўғрисидаги аризаси бўйича амалга оширилади, агар бу аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса. Аккредитив эмитент банкдан 22602 «Аккредитивлар бўйича мижозлар депозитлари» баланс ҳисоб рақамидаги қолдиқдан ортиқ бўлмаган суммага хабар олинган кунда ёпилади ёки камайтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Сотиб олувчилар ва етказиб берувчилар ўзаро келишувга кўра келгусидаги етказиб бериш учун олдиндан ҳақ тўлаш шартларида ҳисоб-китоб қилишлари мумкин, бунда сотиб олувчилар олдиндан тўланган ҳақ суммасига тўлов ўтказилган сана учун пахта толаси ҳажмига шартномавий нархни қайд қилиш ҳуқуқига эгадирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотиб олувчилар томонидан олдиндан тўланган ҳақ ўтказилган сана учун пахта толаси ҳажмига шартномавий нарх қайд этилмаган тақдирда пахта толасининг шартномавий нархи у етказиб берилган сана учун қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотиб олинадиган пахта толаси қийматининг бир қисми учун олдиндан ҳақ тўлашда ҳақнинг қолган қисми аккредитив бўйича тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Пахта тозалаш заводлари пахта хом ашёсини қайта ишлаш давомида ва сотиб олувчилар билан етказиб берувчилар ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ пахта толасини терминалларга етказиб беришни олинган билдиришномаларга ва сотиб олувчининг топшириқномаларига мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сотиб олувчилар билан хорижий харидор фирмалар, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар ўртасида тузилган контрактларга мувофиқ терминаллар пахта толасини юклаб жўнатишни сотиб олувчиларнинг юклаб жўнатиш йўриқномаларига мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Шартнома шартларига мувофиқ етказиб берувчилар пахта толаси терминалларга етказиб берилган санадан бошлаб 2 календарь кундан кечикмай шартномавий нарх бўйича миллий валютада ҳақ тўлаш учун пахта толаси терминалга етказиб берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни (илова қилинган транспорт-юк хатлари, пахта заводларининг ҳисоб рақамлари-сертификатлари ва Ўзбекистон «Сифат» марказининг сертификатлари билан биргаликда тўлов учун ҳисоб рақамларини) ижро этувчи банкка («Пахта-банк» бўлинмаларига) ёки ҳақи олдиндан тўланган тақдирда ушбу ҳужжатлар бўйича тўловни талаб қилмасдан, сотиб олувчиларга тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта тозалаш заводи ва терминал вакиллари томонидан имзоланган қабул қилиш-топшириш далолатномаси санаси етказиб берилган сана ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толаси сифати ва вазни Ўзбекистон «Сифат» маркази тузган сертификат бўйича кўрсаткичларга мувофиқ бўлмаган тақдирда ушбу масала бўйича келишмовчиликлар унинг вакили жалб қилинган ҳолда ҳал этилади. Сифат ва вазн бўйича келишмовчиликлар тасдиқланган тақдирда унинг билан боғлиқ барча қўшимча харажатлар Ўзбекистон «Сифат» маркази ҳисоб рақамига тегишли бўлади, етказиб берувчи ва сотиб олувчи ўртасидаги ҳисоб-китоблар эса далолатномалар 5 кун муддатда кўриб чиқилгандан кейин ушбу пахта толаси туркумининг амалдаги сифати ва вазни асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ҳар ойда ҳар ойнинг 10-кунигача, кейинчалик қайта ҳисоб-китоб қилиш ҳуқуқи билан, етказиб берувчи томонидан тақдим этилган ҳисоб рақамлари асосида етказиб берувчи ва сотиб олувчи томонидан оралиқ таққослаш далолатномаси тузилади (ушбу Низомга 2-илова). Таққослаш ҳақиқатда юклаб жўнатиш ва олдинги ойнинг тўлов суммаси бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда пахта толасининг ҳажми, сифати ва нархи билан боғлиқ низоли масалалар бўйича тегишли томонлар эришган келишув ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таққослаш далолатномалари натижалари бўйича ҳисоб-китоблар етказиб беришдан кейинги ойнинг 15-кунидан кечикмай амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Муайян йил ҳосили бўйича тегишли йил пахта толасини юклаб жўнатиш тугаллангандан кейин 30 кун мобайнида ўзаро таққослаш далолатномалари тузилади (ушбу Низомга 3-илова).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳосил бўйича узил-кесил ҳисоб-китоблар ўзаро таққослаш далолатномаси белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан кейин 14 кун мобайнида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Сотиб олувчилар етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобларни пахта толаси сотиш юзасидан контрактлар бўйича тушган маблағлар ва қарз маблағлари ҳисобига амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Сотиб олувчилар пахта толасини сотувнинг самарали усулларини қўлланган ҳолда, жаҳон нархларининг энг қулай конъюнктураси даврида сотадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини етказиб берувчидан сотиб олиш нархлари билан экспортга амалда сотилган нархлар ўртасидаги ижобий ёки салбий тафовут, шу жумладан сотиш харажатларини тежаш сотиб олувчиларнинг молия-хўжалик фаолияти натижаларига тегишли бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Пахта толасини хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Пахта толасини республика ҳудудидаги хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиш ташқи савдо компаниялари орқали, уларнинг буюртманомаларига мувофиқ, эркин муомаладаги валютага чекловларсиз амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона ҳар йили тегишли ташқи савдо компанияларига пахта толаси харид қилиш юзасидан буюртманомани унинг ҳажми, навлари, типлари ва бошқа сифат кўрсаткичларини кўрсатган ҳолда, пахта толасини жорий йилнинг сентябрь—декабрларида харид қилиш учун 1 июлгача ҳамда келгуси йилнинг январь—августида харид қилиш учун 1 декабргача тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташқи савдо компаниялари хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарнинг буюртманомаларини тўлиқ ҳажмда «Пахтасаноат» ҲАБ билан тузиладиган бош битимда ҳисобга оладилар ва буюртманомаларни пахта толасини ишлаб чиқариш ҳамда ундан фойдаланишни прогнозлашда жамлаш ҳамда ҳисобга олиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ташқи савдо компаниялари бош битимга мувофиқ пахта толаси ишлаб чиқариш ҳамда ундан фойдаланишнинг прогноз қилинаётган ҳажмини ҳисобга олган ҳолда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар билан пахта толаси етказиб бериш юзасидан сентябрь—декабрь ва январь—август даври учун алоҳида-алоҳида контрактлар тузишади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сотиб олинадиган пахта толаси учун ҳақнинг 15 фоизини олдиндан тўлайдилар, узил-кесил ҳисоб-китобни пахта толаси улар билан тузилган контрактларда назарда тутилган шартларда етказиб берилган санадан бошлаб 60 кун мобайнида амалга оширадилар. Пахта толаси қийматининг қолган 85 фоизи учун аккредитив очилади ёки банк кафолати берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб-китоб қилишнинг худди шундай тартиби терминалларга етказиб берилган ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга сотиладиган пахта толаси юзасидан сотиб олувчилар ва етказиб берувчилар ўртасида ҳам белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Сотиб олувчилар етказиб берувчилар билан узил-кесил ҳисоб-китобларни, сотилган пахта толаси учун хўжалик иштирокидаги корхоналар билан ўзаро ҳисоб-китобларнинг ҳолатидан қатъи назар, бош битимга мувофиқ амалга оширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Пахта толасини терминаллардан юклаб жўнатиш ташқи савдо компанияларининг юклаб жўнатиш йўриқномалари бўйича ташқи савдо компанияси ва хўжаликлар иштирокидаги корхоналар ўртасида имзоланган контрактларга қатъий мувофиқ равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда пахта толаси учун ҳисоб-китоблар етказиб бериш кунидаги жаҳон нархларидан келиб чиққан ҳолда, ушбу Низомнинг 8 ва 10-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Агар хорижий инвестициялар иштирокидаги корхона юклаб жўнатилган пахта толаси туркуми учун тўловни ушбу Низомнинг 35-бандида белгиланган муддатларга риоя қилмасдан, ўз вақтида амалга оширмаса, мазкур корхонага келгусида пахта толаси жўнатиш тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар томонидан ташқи савдо компанияларидан чегириш билан сотиб олинган пахта толасидан фақат ишлаб чиқариш мақсадларида фойдаланилади ва у қайта сотилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Пахта толасини «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари томонидан экспортга сотишдан олинган маблағлардан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Пахта толаси учун ташқи савдо компанияларидан «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмаларига тушган маблағлардан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта хом ашёсини қайта ишловчилар (пахта тозалаш заводлари) билан амалдаги прейскурант улгуржи нархлар бўйича ушбу Низомнинг 41-бандида назарда тутилган тартибда ҳисоб-китоб қилишда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган воситачилик ҳақи миқдорида ўз харажатларини қоплашда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта толасини терминалларга етказиб бериш, уни тушириш ва терминалларда қабул қилиб олиш, етказиб берувчи ва сотиб олувчилар вакиллари (терминаллар) ўртасида қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари расмийлаштирилгунгача сақлаш, шунингдек (пахта толаси экспорт қилинмайдиган бўлганда) нормативдан ортиқча сақлаш харажатларини қоплашда фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хом ашё (пахта хом ашёси)нинг эквивалент қиймати маблағларига тақсимланади, уларни «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари пахта хом ашёси қийматини хўжаликларга тўлаш учун берилган кредитни қайтариш учун Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси ҳисоб рақамига ўтказишади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта ишлаш корхоналарининг харажатларини қоплаш учун маблағларга тақсимланади, улар пахта тозалаш заводлари ҳисоб рақамларига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Низоларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Шартномалардан ёки улар билан боғлиқ ҳолда келиб чиқиши мумкин бўлган барча низоларни томонлар келишувлар йўли билан ҳал этадилар. Агар томонлар келишувга эришмасалар, улар ўртасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хўжалик суди томонидан, шартномада назарда тутилган ҳолларда эса ёки томонларнинг келишувига кўра холислар суди томонидан кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Берилган даъволар тасдиқланган тақдирда айбдор томон бошқа томонга даъво суммасини тўлайди ёки узил-кесил ўзаро ҳисоб-китоб қилишда уларни ҳисобга олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасининг типлар ва кодлар бўйича нархларини қайта ҳисоблаш коэффициентлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тола типи
1а
1б
1
2
3
4
5
6
Штапель узунлиги (дюйм)
1.11/32
1.5/16
1.9/32
1.1/4
1.7/32
1.3/16
1.5/32
1.1/8
1.3/32
1.1/16
1.1/32
1
Узунлик коди
43
42
41
40
39
38
37
36
35
34
33
32
Коэффициент
1,264
1,232
1,200
1,168
1,111
1,0137
1,00
0,987
0,975
Пахта толасининг навлар ва класслар бўйича нархларини қайта ҳисоблаш КОЭФФИЦИЕНТЛАРИ (база- «Биринчи» нав, «Ўрта» класс)
I-нав (Биринчи)
олий
1,050
II-нав (Иккинчи)
олий
1,020
яхши
1,040
яхши
0,990
ўрта
1,000
ўрта
0,955
оддий
0,965
оддий
0,920
ифлос
0,925
ифлос
0,880
III-нав (Учинчи)
яхши
0,965
IV-нав (Тўртинчи)
яхши
0,850
ўрта
0,930
ўрта
0,800
оддий
0,885
оддий
0,750
ифлос
0,840
ифлос
0,700
V-нав (Бешинчи)
ўрта
0,550
оддий
0,500
ифлос
0,450
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200__ йил ____________ да юклаб жўнатилган пахта толаси учун берилган ҳисоблар бўйича _________________________________________ даги ҳолатига кўра ўзаро таққослашдалолатномаси
(кейинги ойнинг 1-куни)
Юклаб жўна-тиш ҳужжа-тининг ёки контрактнинг тартиб рақами ва юклаб жўна-тиш санаси
Конди-цион оғирли-ги бўйи-ча юклаб жўна-тилган пахта толаси-нинг миқдо-ри, т
Юклаб жўнатиш кунидаги шартномавий нарх
Тола-нинг шарт-номавий нарх бўйича қиймати, минг сўм
Аккре-дитив бўйича тўлан-ган, минг сўм
Юклаб жўнатилган пахта толасининг қиймати билан тўланган сумма ўртасидаги фарқ
«А» индекси ва унинг Ўзбекистондаги компонен-ти котиров-каси бўйича жаҳон нархи, АҚШ долл./т
Экспорт бўйича харажат-лар (АҚШ доллари ҳисо-бида)
Алма-шув курси сўм/ АҚШ долл.
Валюта харажатлари чегирилган ҳолдаги жаҳон нархи
Экспорт бўйича харажат-лар, сўм/т
Шартно-мавий нарх, сўм/т
АҚШ долл./т (3-4)
сўм/т (5*6)
қўшим-ча тўлана-ди, минг сўм
қайтариб олинади (ёки ушлаб қолинади), минг сўм
1
2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
Томонлар тасдиқлайдиларки, мазкур ўзаро таққослаш далолатномасига мувофиқ, 200 йил _______ ойи учун ________ нинг қарзи _______ сўмни ташкил қилди. Бундан ташқари, 200 йил _____ даги ҳолатига кўра илгари юклаб жўнатилган пахта толаси бўйича низоли масалалар______ сўм миқдорида ________ фойдасига ҳал қилинди. Шуни ҳисобга олган ҳолда, ________нинг _________ якуний қарзи________сўм миқдорида белгиланди. Мазкур ўзаро таққослаш далолатномаси:
(кичик бандлардан бири ўчирилиши лозим)
- белгиланган тартибда ___________ ҳисоб рақамига тўлов талабномаси қўйиш - 200 йил _______ ойида юклаб жўнатиладиган пахта толаси учун ўзаро ҳисоб-китобларда ҳисобга олиш учун асос ҳисобланади.
Раис Бош бухгалтер М.Ў. 200...... йил «____» __________
Раис Бош бухгалтер М.Ў. 200...... йил «____» __________
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта толасини сотиш ва ташқи савдо компанияларининг «Пахтасаноат» ҳудудий акциядорлик бирлашмалари билан ҳисоб-китоб қилиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
200__ йил ҳосилидан юклаб жўнатилган пахта толаси учун тақдим этилган ҳисоблар бўйича таққослаш далолатномаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юклаб жўнатиш ҳужжатининг ёки контрактнинг тартиб рақами ва юклаб жўнатиш санаси
Амалда юклаб жўнатилган (аниқлашлар ва эътирозлар ҳисобга олинган ҳолда) (тонна)
Пахта толасининг қиймати, минг сўм
тақдим этилган ҳисоблар бўйича
ташқи савдо компанияси томонидан тўланган
Фарқ
қўшимча тўланади
қайтарилади (ёки ушлаб қолинади)
Томонлар тасдиқлайдиларки, мазкур ўзаро таққослаш далолатномасига мувофиқ 200__ йил ҳосили учун ________ нинг қарзи _______ сўмни ташкил қилди. Мазкур ўзаро таққослаш далолатномаси белгиланган тартибда ___________ҳисоб рақамига_____________ _____миқдорида тўлов талабномаси қўйилиши учун асос ҳисобланади.