1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур ҳужжатда кўрсатилган субъектнинг импорт операцияларини ҳисобга олиш карточкаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига асосан 2011 йилнинг 1 сентябридан бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 12 августдаги 387-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тижорат фаолияти учун товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, жисмоний шахсларнинг буюм бозорларидаги тадбиркорлик фаолияти амалга оширилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар, жисмоний шахсларга савдо ўринлари ноқонуний берилганлиги учун буюм бозорлари (савдо комплекслари)нинг раҳбарлари ва мансабдор шахсларини жиноий жазолашгача жавобгарликка тортсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда матнда «якка тартибдаги тадбиркор» деб юритилади) давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби ва муддатини белгилаб беради.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг амал қилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларни ҳисобга қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахснинг яшаш жойи бўйича унинг ўзи шахсан келгани ҳолда давлат солиқ инспекциясида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Тушган маблағларнинг 60 фоизи якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш харажатларини қоплашга фойдаланилади, қолган маблағлар маҳаллий бюджетга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат божи қайтарилмайди.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 июндаги 190-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 26-сон, 265-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат солиқ инспекциясига (шахсан келиб) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан ариза тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказиш рад этилиши сабаблари кўрсатилган қарор зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай давлат солиқ инспекцияси томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахс томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза берилгандан кейин етти кун мобайнида унга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ёки ёзма равишдаги сабаблари кўрсатилган рад жавобини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидалардан ўтиши карточкасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳр ва штамп тайёрлашга ички ишлар органининг рухсатномаси нусхасини эскизларнинг бир нусхаси билан биргаликда беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ва божхона органларида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтиши;
(7-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами очиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома фақат рўйхатдан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтишнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилган карточкаси мавжуд бўлган тақдирда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтишнинг расмийлаштирилган карточкаси давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб бир йил мобайнида, лекин ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчисининг Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги томонидан берилган гувоҳноманинг амал қилиш муддатидан кўп бўлмаган муддатда амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркор товар учун республика ташқарисига кетган тақдирда, у чет элда бўлган даврда якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга йўл қўймаслик мақсадида якка тартибдаги тадбиркор тегишли давлат солиқ инспекциясини ёзма равишда хабардор қилиши керак.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар давлат солиқ инспекцияси томонидан белгиланган шакл бўйича давлат реестрига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат солиқ инспекцияси давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч кун мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шакл бўйича ариза берувчининг яшаш жойидаги ички ишлар органларига маълумотларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фаолият тури ўзгарган тақдирда якка тартибдаги тадбиркор тегишли давлат солиқ инспекциясига Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани ва рўйхатдан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтиш карточкасини топшириши зарур.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ариза берувчи (якка тартибдаги тадбиркор), зарурат бўлганда, ваколатли банкларда ва фойдаланиш ташкилотларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун объектлар қуриш, уларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш ҳамда турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказиш учун зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиради. Рухсат берувчи тартиб-қоидаларни расмийлаштириш учун якка тартибдаги тадбиркор туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйхатдан ўтиш тартиби
(III бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жисмоний шахсни ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
(14-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 8 сентябрдаги 206-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 34—36-сон, 264-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтиш (рухсат бериш) карточкаси.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги зарур тарзда расмийлаштирилган ҳужжатлар олинган санадан бошлаб уч иш куни мобайнида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчисини тегишли рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами остида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчилари реестрига киритади ва унга импорт қилинадиган маҳсулотнинг номлари илова қилинган ҳолда белгиланган намунадаги рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани беради (мазкур Низомга 4-илова), шунингдек рўйхатдан ўтиш (рухсат бериш) тартиботлари карточкасининг махсус ажратилган четига рўйхатдан ўтиш муҳрини қўяди ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги масъул шахслари имзоси билан рўйхатдан ўтишнинг тартиб рақами ва санасини кўрсатади ёки сабабларини кўрсатган ҳолда рўйхатдан ўтказишни рад этади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Якка тартибдаги тадбиркор ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилганлиги учун ариза берилган санада қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорда рўйхатдан ўтказиш йиғими ундирилади. Ушбу маблағлардан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан мустақил фойдаланилади ва ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш бўйича харажатларни қоплашнинг манбаи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси гувоҳномасининг асл нусхаси йўқотилганда йўқотганлик тўғрисидаги ариза асосида якка тартибдаги тадбиркорга дубликат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси гувоҳномасининг амал қилиш муддати — бир йил. Мазкур муддат тамом бўлгандан кейин Ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси гувоҳномаси ҳақиқий ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Зарур тарзда расмийлаштирилмаган ҳужжатлар тақдим этилган тақдирда, бу ҳужжатлар қайта расмийлаштириш учун ариза берувчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Якка тартибдаги тадбиркорларни божхона органларида рўйхатдан ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Якка тартибдаги тадбиркор ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтиш учун яшаш жойи бўйича давлат божхона хизматининг ҳудудий органларига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий яшаш жойи манзили кўрсатилган ҳолда божхона органларида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчисининг гувоҳномаси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидаларидан ўтиши карточкаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Божхона органи икки кундан ортиқ бўлмаган муддатда (ҳужжатлар берилган кун бу ҳисобга кирмайди) тартиб рақами ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармалари масъул шахслари имзоси қўйилган тартиб рақами ва рўйхатдан ўтказиш санаси кўрсатилган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидалари карточкасининг божхона белгилари қўйиш учун махсус ажратилган жойга рўйхатдан ўтказиш штампини босади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтиш карточкаси билан биргаликда тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома;
(22-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси гувоҳномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
транспорт ва товарга илова қилинадиган ҳужжатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицензия (лицензияланиши керак бўлган товарлар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификатлари (сертификатланиши шарт бўлган товарлар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг келиб чиқиш сертификатлари (унинг зарурлиги контрактда, олиб кириш мамлакатининг миллий қоидаларида қайд этилган ёки Ўзбекистон Республикасининг халқаро мажбуриятларида назарда тутилган ҳолларда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фитосанитария ва карантин (ветеринария) сертификатлари (тегишли ҳолларда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан банк ҳисоб рақами очилиши ва ҳисоб рақами бўйича операциялар ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Банк ҳисоб рақами очиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилган жой бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Банк ҳисоб рақами очилгандан кейин тижорат банкининг бўлими томонидан рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидаларидан ўтиш карточкасига тегишли белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Якка тартибдаги тадбиркор ҳар куни импорт қилинган товар сотилишидан олинадиган тушумни хўжалик юритувчи субъектларнинг пул тушумини инкассация қилиш учун белгиланган тартибда тижорат банкларининг кассасига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тижорат банки якка тартибдаги тадбиркор талабига кўра унинг ҳисоб рақамида нақд пул маблағи мавжуд бўлган тақдирда белгиланган тартибда нақд пул маблағлари беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Якка тартибдаги тадбиркор хорижий валютани қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тижорат банкларининг алмаштириш пунктларида сотиб олади. Хорижий валютани олиб чиқиш божхона ҳақидаги қонунларга мувофиқ амалга оширилади.
(VII бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан импорт операцияларининг амалга оширилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Якка тартибдаги тадбиркор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларида товар операциялари ҳисобини юритиши ва ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган шакл бўйича олиб келинган товарларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобга олиш регистрини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобга олиш регистри давлат солиқ хизмати органлари томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳисобга олиш регистрида улар томонидан тақдим этилган ҳисоботлар асосида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
содир этилган импорт операциялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бюджетга тегишли тўловлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олиб келинган товарларнинг ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар назарда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
X. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларининг ўзаро муносабатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳар ўн кунда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида давлат рўйхатидан ўтган ҳамда ўз фаолиятини тўхтатган (ёки вақтинча тўхтатган) тадбиркорлар тўғрисидаги ахборотни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳисобот ойидан кейинги ойининг 15-кунигача ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан олиб келинган ва олиб чиқилган товарлар ҳажми тўғрисида шахсларга доир ахборотни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI. Мазкур Низом бузилганлиги учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Мазкур Низом талаблари бузилганлиги учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Чакана савдо қилиш ҳуқуқини берадиган рухсатномаларга эга бўлмаган жисмоний шахсларга савдо ўринлари берилган тақдирда буюм бозорларига, савдо комплексларига (ташкилотларга) ва бошқа юридик шахсларга нисбатан молиявий жазолар қўлланилади, уларнинг мансабдор шахслари эса қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
_____________________________________________
(рўйхатдан ўтказувчи солиқ органининг номи)
туманининг давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
________________________________________га
(ДСИ бошлиғининг Ф.И.О.)
_______________________________________дан
(ариза берувчининг Ф.И.О.)
АРИЗА
200__йил «___»_______гача бўлган муддатга тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб ке-лувчи сифатида юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан ўтказишингизни илтимос қиламан.
Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:
Паспорт: серия ________________________ № ____________________ ____________________ томонидан ______________________________________________ да берилган Уй манзили ________________________________________________________________________________ __________________________________________ телефон рақами __________________________________
(рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг имзоси)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ГУВОҲНОМА*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтиш карточкасисиз фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилмайди.
(2-илованинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидалардан ўтиши ___- сон карточкаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фаолият тури: чакана савдо қилиш ҳуқуқи билан экспорт-импорт операциялари
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган ва 200 ___ «__» _________ гача муддатга гувоҳнома берилган
_____________________________
_________________________
(Ф.И.О.)
(имзо)
№ ____________________________________ 200_ й. «___» _________________________________ МЎ
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасида ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиси сифатида рўйхатдан ўтказилган
_____________________________
___________________________
(Ф.И.О.)
(имзо)
№ ____________________________________ 200_ й. «___» ___________________________________ МЎ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қарорнинг 2-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгилансинки, буюм бозорларида импорт истеъмол товарлари билан чакана савдо қилиш тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш» режимида расмийлаштирилган юк божхона декларацияси, мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлганда, божхона тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганда импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картасига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26 ва 37-бандлар қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзи томонидан импорт қилинган товарларни сотишда рухсат берувчи гувоҳнома фақат рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси мавжуд бўлганда ҳақиқийдир»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда тижорат мақсадида олиб келинган товарларни сотувчи якка тартибдаги тадбиркорлар кунлик тушумни белгиланган тартибда банк муассасаларининг кассасига топшириши шарт»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-бандда «ҳамда унинг» сўзларидан кейин «рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган импорт операциялар субъектининг ҳисобга олиш картасига, шунингдек» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-банд қуйидаги мазмундаги банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«46. Буюм бозорларида чакана савдони амалга ошираётган ва юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат солиқ инспекциясида давлат рўйхатидан ўтмаган, тадбиркорлик фаолияти учун товарлар олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор сотадиган жойларда импорт товарлар мавжуд бўлиши қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилмаган фаолият сифатида қаралади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46 ва 47-бандлар тегишли равишда 47 ва 48-бандлар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келиш ниятидаги жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида Низом билан тартибга солинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-банднинг тўртинчи хатбошида «вилоятлар адлия бошқармаларида» сўзларидан кейин «туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларида» сўзлари қўшилсин.