1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.02.00 Тадбиркорлик субъектлари. Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.03.00 Якка тартибдаги тадбиркорлик;
3.10.00.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият. Божхона иши / 10.01.00.00 Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги умумий қоидалар / 10.01.03.00 Ташқи иқтисодий алоқалар. Экспорт-импорт контрактларини рўйхатга ва ҳисобга олиш]
[ТСЗ:
1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Умумий масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(қарорнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
LexUZ шарҳи
Мазкур ҳужжатда кўрсатилган субъектнинг импорт операцияларини ҳисобга олиш карточкаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 августдаги ПҚ-1604-сон қарорига асосан 2011 йилнинг 1 сентябридан бекор қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг «Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 12 августдаги 387-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тижорат фаолияти учун товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси жисмоний шахслар томонидан бозорларда ва савдо комплексларида тадбиркорлик фаолияти амалга оширилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар, савдо ўринлари ва турғун савдо шохобчалари ноқонуний берилганлиги учун бозорлар ва савдо комплексларининг раҳбарлари ва мансабдор шахсларини жиноий жазолашгача жавобгарликка тортсинлар.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 2 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
413-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом
(1-илованинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни (кейинги ўринларда матнда «якка тартибдаги тадбиркор» деб юритилади) давлат рўйхатидан ўтказиш, давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш тартиби ва муддатини белгилаб беради.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низомнинг амал қилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фаолиятнинг бошқа турлари билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорларга татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш ва уларни ҳисобга қўйиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Якка тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш жисмоний шахс яшайдиган жой бўйича давлат солиқ инспекциясида шахсан келиб ёки Интернет тармоғи орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомда назарда тутилган ҳужжатлар якка тадбиркорни Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган тақдирда улар ариза берувчининг электрон рақамли имзоси билан имзоланади. Қоғозларда расмийлаштирилган ва (ёки) берилган сканер қилинган ҳужжатларни тақдим этишга йўл қўйилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 ноябрдаги 312-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 48-сон, 625-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида давлат божи ундирилади. Тушган маблағларнинг 60 фоизи якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш харажатларини қоплашга фойдаланилади, қолган маблағлар маҳаллий бюджетга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Якка тартибдаги тадбиркорни давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат солиқ инспекциясига (шахсан келиб ёки Интернет тармоғи орқали) мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шакл бўйича якка тартибдаги тадбиркор томонидан ариза тақдим этилади.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 ноябрдаги 312-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 48-сон, 625-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги аризага:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берилаётганда паспорт кўрсатилади, якка тадбиркорни Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш ҳоллари бундан мустасно.
(4-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 ноябрдаги 312-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 48-сон, 625-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Давлат рўйхатидан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказиш рад этилиши сабаблари кўрсатилган қарор зарур ҳужжатлар илова қилинган ҳолда рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги ариза олинган кундан бошлаб уч кундан кечикмай давлат солиқ инспекцияси томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахс томонидан давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза берилгандан кейин етти кун мобайнида унга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномани ёки ёзма равишдаги сабаблари кўрсатилган рад жавобини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидалардан ўтиши карточкасини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тадбиркорга электрон шаклда бериладиган ҳужжатлар, ушбу банднинг учинчи хатбошида назарда тутилган ҳужжатлар бундан мустасно, давлат солиқ инспекцияси ваколатли шахсининг электрон рақамли имзоси билан имзоланади. Бунда ариза берувчи, шунингдек ўз сўровига кўра қоғозларда расмийлаштирилган тегишли ҳужжатларни шахсан келиб олишга ҳам ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи томонидан тегишли электрон ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Интерактив давлат хизматлари ягона порталида фойдаланувчининг шахсий хонаси орқали олинган кун ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар берилган сана деб ҳисобланади, шахсий хонаси борлиги тўғрисида ариза берувчи давлат солиқ инспекциясига маълум қилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 ноябрдаги 312-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 48-сон, 625-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза берувчи (якка тартибдаги тадбиркор) давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан бошлаб бир ой мобайнида тижорат банкида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақами очиши шарт.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 383-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома фақат рўйхатдан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтишнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилган карточкаси мавжуд бўлган тақдирда тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтишнинг расмийлаштирилган карточкаси давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб бир йил мобайнида амал қилади.
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 198-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 383-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги тадбиркор товар учун республика ташқарисига кетган тақдирда, у чет элда бўлган даврда якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга йўл қўймаслик мақсадида якка тартибдаги тадбиркор тегишли давлат солиқ инспекциясини ёзма равишда хабардор қилиши керак.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Якка тартибдаги тадбиркорларнинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар давлат солиқ инспекцияси томонидан белгиланган шакл бўйича давлат реестрига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат солиқ инспекцияси давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб уч кун мобайнида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва шакл бўйича ариза берувчининг яшаш жойидаги ички ишлар органларига маълумотларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Фаолият тури ўзгарган тақдирда якка тартибдаги тадбиркор тегишли давлат солиқ инспекциясига Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани ва рўйхатдан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтиш карточкасини топшириши зарур.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ариза берувчи (якка тартибдаги тадбиркор), зарурат бўлганда, ваколатли банкларда ва фойдаланиш ташкилотларида тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун объектлар қуриш, уларни қайта ихтисослаштириш ва реконструкция қилиш ҳамда турар жойларни нотурар жойлар тоифасига ўтказиш учун зарур бўлган рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштиради. Рухсат берувчи тартиб-қоидаларни расмийлаштириш учун якка тартибдаги тадбиркор туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш инспекциясига мурожаат қилиши мумкин.
(III бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 198-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 383-модда)
(IV бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 198-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 383-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан банк ҳисоб рақами очилиши ва ҳисоб рақами бўйича операциялар ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Банк ҳисоб рақами очиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилган жой бўйича амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Банк ҳисоб рақами очилгандан кейин тижорат банкининг бўлими томонидан рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидаларидан ўтиш карточкасига тегишли белги қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Якка тартибдаги тадбиркор ҳар куни импорт қилинган товар сотилишидан олинадиган тушумни хўжалик юритувчи субъектларнинг пул тушумини инкассация қилиш учун белгиланган тартибда тижорат банкларининг кассасига топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Тижорат банки якка тартибдаги тадбиркор талабига кўра унинг ҳисоб рақамида нақд пул маблағи мавжуд бўлган тақдирда белгиланган тартибда нақд пул маблағлари беради.
(VII бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Якка тартибдаги тадбиркор томонидан импорт операцияларининг амалга оширилиши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Якка тартибдаги тадбиркор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда даромадлар ва товар операцияларини ҳисобга олиш регистрларида товар операциялари ҳисобини юритиши ва ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланадиган шакл бўйича олиб келинган товарларнинг ҳаракати тўғрисида ҳисобот тақдим этиши шарт.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 198-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 383-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ҳисобот ойидан кейинги ойининг 15-кунигача ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасига тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан олиб келинган ва олиб чиқилган товарлар ҳажми тўғрисида шахсларга доир ахборотни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
XI. Мазкур Низом бузилганлиги учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Мазкур Низом талаблари бузилганлиги учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва давлат бошқаруви органларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлмаган жисмоний шахсларга савдо ўринлари ва турғун савдо шохобчалари берилган тақдирда бозорларга, савдо комплексларига (ташкилотларга) ва бошқа юридик шахсларга нисбатан молиявий жазолар қўлланилади, уларнинг мансабдор шахслари эса қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиладилар.
(43-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 28 августдаги 253-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 35-сон, 403-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
_____________________________________________
(рўйхатдан ўтказувчи солиқ органининг номи)
туманининг давлат солиқ инспекцияси бошлиғи
________________________________________га
(ДСИ бошлиғининг Ф.И.О.)
_______________________________________дан
(ариза берувчининг Ф.И.О.)
АРИЗА
200__йил «___»_______гача бўлган муддатга тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб ке-лувчи сифатида юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун давлат рўйхатидан ўтказишингизни илтимос қиламан.
Ўзим ҳақимда қуйидагиларни маълум қиламан:
Паспорт: серия ________________________ № ____________________ ____________________ томонидан ______________________________________________ да берилган Уй манзили ________________________________________________________________________________ __________________________________________ телефон рақами __________________________________
(рўйхатдан ўтказувчи орган масъул ходимининг имзоси)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида ГУВОҲНОМА*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтиш (рухсат бериш) тартиботларидан ўтиш карточкасисиз фаолиятни амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилмайди.
(2-илованинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорларни давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва импорт операциялари субъектларининг ҳисобга олиш карталарини бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорнинг рўйхатдан ўтиш (рухсат берувчи) тартиб-қоидалардан ўтиши ___- сон карточкаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 20 июлдаги 198-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 29-сон, 383-модда)
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 2 ноябрдаги 294-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 45-46-сон, 470-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 2 сентябрдаги 413-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2002 йил 26 ноябрдаги 407-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 11-сон, 71-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қарорнинг 2-банди биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Белгилансинки, буюм бозорларида импорт истеъмол товарлари билан чакана савдо қилиш тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келувчи юридик шахс бўлмаган якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳамда «эркин муомалага чиқариш» режимида расмийлаштирилган юк божхона декларацияси, мувофиқлик сертификатлари мавжуд бўлганда, божхона тўловлари ва бошқа мажбурий тўловлар тўланганда импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картасига эга бўлган жисмоний шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини рўйхатдан ўтказиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26 ва 37-бандлар қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Якка тартибдаги тадбиркорнинг ўзи томонидан импорт қилинган товарларни сотишда рухсат берувчи гувоҳнома фақат рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган импорт операциялари субъектининг ҳисобга олиш картаси мавжуд бўлганда ҳақиқийдир»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда тижорат мақсадида олиб келинган товарларни сотувчи якка тартибдаги тадбиркорлар кунлик тушумни белгиланган тартибда банк муассасаларининг кассасига топшириши шарт»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41-бандда «ҳамда унинг» сўзларидан кейин «рўйхатдан ўтказиш жойи бўйича давлат солиқ инспекцияси томонидан берилган импорт операциялар субъектининг ҳисобга олиш картасига, шунингдек» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46-банд қуйидаги мазмундаги банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«46. Буюм бозорларида чакана савдони амалга ошираётган ва юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркор сифатида давлат солиқ инспекциясида давлат рўйхатидан ўтмаган, тадбиркорлик фаолияти учун товарлар олиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор сотадиган жойларда импорт товарлар мавжуд бўлиши қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарлик чоралари қўлланилган ҳолда давлат рўйхатидан ўтказилмаган фаолият сифатида қаралади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46 ва 47-бандлар тегишли равишда 47 ва 48-бандлар деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 8-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Юридик шахс бўлмасдан якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида тижорат фаолияти учун мўлжалланган товарларни олиб келиш ниятидаги жисмоний шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган алоҳида Низом билан тартибга солинади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-банднинг тўртинчи хатбошида «вилоятлар адлия бошқармаларида» сўзларидан кейин «туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларида» сўзлари қўшилсин.