Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар фаолиятини кўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 июлдаги ПҚ-5171-сонли «Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналарнинг жорий ишлаб чиқариш фаолиятининг узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек, уларнинг экспорт салоҳиятини юксалтириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатдошлигини ошириш мақсадида:
1. Мазкур қарорга мувофиқ товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарининг рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки, куйидаги тартиб устав фондида (капиталида) стратегик харидорларнинг улуши мавжуд бўлган ташкилотларга ҳам жорий этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар суммасидан қатъи назар, хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар томонидан тузиладиган ва уларнинг раҳбарлари бошқарадиган идоравий танлов комиссиялари баҳолайдиган энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли орқали товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш шартномаларини, шу жумладан, импорт шартномаларини тузиш ҳуқуқига эга;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2018 й., 07/18/3550/0793-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
эквиваленти 50 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган суммадаги товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишга бўлган техник топшириқлар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги қошидаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш Марказда мажбурий экспертизадан ўтказилади;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2018 й., 07/18/3550/0793-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
мазкур банд билан назарда тутилган тартибда, энг яхши таклифларни танлаб олиш натижалари бўйича, эквиваленти 50 минг АҚШ долларидан ортиқ суммага тузилган барча контрактлар, шу жумладан, импорт контрактлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида мажбурий экспертизадан ўтказилиши ва рўйхатга олиниши лозим.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 февралдаги ПҚ-3550-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.02.2018 й., 07/18/3550/0793-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Шу билан бирга ушбу тартиб:
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини амалга ошириш доирасида хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналари томонидан амалга оширилаётган товарлар (ишлар, хизматлар) харидларига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси кафолатлари орқали жалб қилинаётган кредитлар ҳисобидан молиялаштириладиган контрактларга татбиқ этилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналар томонидан қатъиян жорий ишлаб чиқариш фаолиятини амалга ошириш учун олиб келинаётган ускуналар, хомашё, материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлардан мақсадли фойдаланилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсин.
4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳаларни бошқариш миллий агентлиги директори Ш.М. Содиқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 22 январь,
ПҚ-3487-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПҚ-3487-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган, хўжалик жамиятлари ва стратегик аҳамиятга эга корхоналарнинг
РЎЙХАТИ
|
«Навоий КМК» ДК | |
|
2. |
«Олмалиқ КМК» АЖ |
|
3. |
«Ўзбекнефтгаз» АЖ |
|
4. |
«Ўзбекэнерго» АЖ |
|
5. |
«Ўзбекгидроэнерго» АЖ |
|
6. |
«Ўзкимёсаноат» АЖ |
|
7. |
«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ |
|
8. |
«Ўзбеккўмир» АЖ |
|
9. |
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК |
|
10. |
«Ўзбектелеком» АК |
|
11. |
«Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ |
|
12. |
«Ўзавтосаноат» АЖ |
|
13. |
«Ўзпахтасаноат» АЖ |
|
14. |
«Ўзнефтмаҳсулот» АЖ |
|
15. |
«Ўзбурғунефтгаз» АЖ |
|
16. |
«Ўзтрансгаз» АЖ |
|
17. |
«Ўзнефтгазқазибчиқариш» АЖ |
|
18. |
«Ўзбекгеофизика» АЖ |
|
19. |
«Dori-Darmon» АК |
|
20. |
«Ўзметкомбинат» АЖ |
|
21. |
«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ |
|
22. |
«Давлат белгиси» ДИЧБ (Тошкент босма фабрикаси, Тошкент қоғоз фабрикаси ва Тошкент зарбхонаси) |
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.01.2018 й., 07/18/3487/0603-сон; 20.02.2018 й., 07/18/3550/0793-сон; 28.03.2018 й., 07/18/3625/0943-сон, 25.09.2018 й., 07/18/3948/1954-сон, 27.12.2018 й., 07/18/4077/2380-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон; 23.02.2019 г., № 06/19/5668/2652, 24.07.2019 й., 07/19/4401/3470-сон, 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон; 06.03.2020 й., 07/20/4629/0258-сон; 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон)