Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР УЧУН «НИҲОЛ» МУКОФОТИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ёш истеъдод эгаларининг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг мусиқа, матн ва ижро маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, эзгуликка чорлайдиган, ирода ва имон-эътиқодини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маданият ишлари вазирлиги, ижодий уюшмалар ва санъат жамоатчилигининг ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш учун «Ниҳол» мукофотини таъсис этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
«Ниҳол» мукофоти якка ва туркум мусиқий асарлар яратиш ва ижро этишда юксак бадиий маҳорат кўрсатган, 30 ёшгача бўлган ижодкорларга ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида тантанали вазиятда топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
* 2-илова берилмайди.
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ниҳол» мукофоти совриндорларига ҳар йили энг кам иш ҳақининг 70 баробари миқдорида 10 та пул мукофоти ажратилишини, совринларни тайёрлаш, матбаа, реклама ва ташкилий ишлар билан боғлиқ тегишли сарф-харажатларнинг қопланишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 25 август,
334-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 августидаги 334-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти
низоми
1. «Ниҳол» мукофоти ёш истеъдод эгаларининг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг мусиқа, матн ва ижро маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, эзгуликка чорлайдиган, ирода ва имон-эътиқодини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида берилади.
2. «Ниҳол» мукофоти якка ва туркум мусиқий асарлар яратиш ва ижро этишда юксак бадиий маҳорат кўрсатган, 30 ёшгача бўлган ижодкорларга ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида тантанали вазиятда топширилади.
3. «Ниҳол» мукофоти ўз рамзи акс эттирилган соврин ва энг кам иш ҳақининг 70 баробари миқдоридаги пул маблағидан иборатдир.
4. «Ниҳол» мукофотига тақдим этиш тўғрисидаги таклифлар ижодий уюшмалар, жамоат ташкилотлари ва алоҳида шахслар томонидан Маданият ишлари вазирлигига киритилади. Вазирлик номзодларнинг ҳужжатларини расмийлаштириб, номзодларнинг ижодий ишларини кўриб чиқувчи Кенгашга тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Кенгаш «Ниҳол» мукофотига тавсия этилган номзодларнинг ижодий ишларини кўриб чиқади ва танлов асосида совриндорларни белгилайди. Совриндорлар Кенгашнинг махсус қарори билан тасдиқланади.
6. «Ниҳол» мукофотига сазовор бўлган ёшлар маданият, санъат олий ва ўрта махсус ўқув юртларига имтиёзли равишда қабул қилинадилар, мамлакатнинг атоқли санъаткорларидан сабоқ олиш, хорижий мамлакатларнинг нуфузли даргоҳларида малака ва маҳоратларини ошириш имкониятларига эга бўладилар.
7. «Ниҳол» мукофотига тавсиялар бериш ҳар йилнинг 1 июлига қадар амалга оширилади.
8. «Ниҳол» мукофоти совриндорларининг рўйхати Мустақиллик байрами арафасида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
9. «Ниҳол» мукофоти такроран берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 192-модда; 2006 й., 11-сон, 85-модда; 20-21-сон, 176-модда; 31-32-сон, 323-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)