25.08.2000 йилдаги 334-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 06.07.2005 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ЁШ ИСТЕЪДОДЛАР УЧУН «НИҲОЛ» МУКОФОТИНИ ТАЪСИС ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёш истеъдод эгаларининг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг мусиқа, матн ва ижро маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, эзгуликка чорлайдиган, ирода ва имон-эътиқодини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маданият ишлари вазирлиги, ижодий уюшмалар ва санъат жамоатчилигининг ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш учун «Ниҳол» мукофотини таъсис этиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ниҳол» мукофоти якка ва туркум мусиқий асарлар яратиш ва ижро этишда юксак бадиий маҳорат кўрсатган, 30 ёшгача бўлган ижодкорларга ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида тантанали вазиятда топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ниҳол» мукофоти совринининг рамзи, Низоми ва мукофотга тавсия этилган номзодларнинг ижодий ишларини кўриб чиқувчи Кенгаш таркиби 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 2-илова берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ниҳол» мукофоти совриндорларига ҳар йили энг кам иш ҳақининг 70 баробари миқдорида 10 та пул мукофоти ажратилишини, совринларни тайёрлаш, матбаа, реклама ва ташкилий ишлар билан боғлиқ тегишли сарф-харажатларнинг қопланишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 25 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
334-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 августидаги 334-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёш истеъдодлар учун «Ниҳол» мукофоти
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
низоми

1. «Ниҳол» мукофоти ёш истеъдод эгаларининг жамиятимиз маънавий ҳаётини юксалтиришдаги муҳим ўрнини инобатга олиб, ўзининг мусиқа, матн ва ижро маҳорати билан одамларнинг юрагига етиб борадиган, эзгуликка чорлайдиган, ирода ва имон-эътиқодини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган асарлар яратишда фаоллик кўрсатаётган иқтидорли ёшларни мунтазам рағбатлантириб бориш мақсадида берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Ниҳол» мукофоти якка ва туркум мусиқий асарлар яратиш ва ижро этишда юксак бадиий маҳорат кўрсатган, 30 ёшгача бўлган ижодкорларга ҳар йили Мустақиллик байрами арафасида тантанали вазиятда топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. «Ниҳол» мукофоти ўз рамзи акс эттирилган соврин ва энг кам иш ҳақининг 70 баробари миқдоридаги пул маблағидан иборатдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ниҳол» мукофотига тақдим этиш тўғрисидаги таклифлар ижодий уюшмалар, жамоат ташкилотлари ва алоҳида шахслар томонидан Маданият ва спорт ишлари вазирлигига киритилади. Вазирлик номзодларнинг ҳужжатларини расмийлаштириб, номзодларнинг ижодий ишларини кўриб чиқувчи Кенгашга тақдим этади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 6 июлдаги 157-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2005 й., 27-сон, 192-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кенгаш «Ниҳол» мукофотига тавсия этилган номзодларнинг ижодий ишларини кўриб чиқади ва танлов асосида совриндорларни белгилайди. Совриндорлар Кенгашнинг махсус қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ниҳол» мукофотига сазовор бўлган ёшлар маданият, санъат олий ва ўрта махсус ўқув юртларига имтиёзли равишда қабул қилинадилар, мамлакатнинг атоқли санъаткорларидан сабоқ олиш, хорижий мамлакатларнинг нуфузли даргоҳларида малака ва маҳоратларини ошириш имкониятларига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Ниҳол» мукофотига тавсиялар бериш ҳар йилнинг 1 июлига қадар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ниҳол» мукофоти совриндорларининг рўйхати Мустақиллик байрами арафасида оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ниҳол» мукофоти такроран берилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 27-сон, 192-модда; 2006 й., 11-сон, 85-модда; 20-21-сон, 176-модда; 31-32-сон, 323-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)