17.01.2018 йилдаги ПҚ-3479-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 18.01.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакат иқтисодиётининг тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот ва хом ашё турлари билан барқарор таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатда валюта сиёсатини либераллаштириш, реал бозор конъюнктурасини ҳисобга олган ҳолда нархни шакллантиришнинг замонавий механизмларини жорий этиш, соғлом рақобат ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш борасида комплекс чора-тадбирлар изчил равишда амалга оширилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 январдаги «Мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини янада таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5303-сон Фармонига мувофиқ мамлакатга озиқ-овқат товарларини олиб кириш бўйича айрим субъектларга тақдим қилинган индивидуал божхона, солиқ ва бошқа имтиёзлар, шунингдек, бошқа преференцияларнинг бекор қилиниши носоғлом рақобат, айрим маҳсулот турлари импортининг монополлаштирилиши, нархнинг сунъий оширилиши, оқибатда, бу асосда асоссиз фойда кўришга кўмаклашувчи шарт-шароитларга барҳам бериш борасида муҳим қадам бўлди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, баъзи тизимли муаммоларнинг мавжудлиги кўзланган чора-тадбирларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қилмоқда, айрим маҳсулот ва хом ашё турлари тақчиллигининг юзага келишига, улар нархининг спекулятив ўсишига ва товар (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқаришнинг рентабеллиги пасайишига олиб келмоқда. Хусусан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчидан, айрим маҳсулотлар ва хом ашё ресурслари турларини маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмининг етарли эмаслиги зарур захирани шакллантиришни таъминлаш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини тўлиқ ишга солиш имконини бермаяпти, бу эса спекулятив операцияларга, охир-оқибатда, талаб юқори маҳсулот ва хом ашёлар нархининг ўсишига олиб келмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчидан, юқори ликвидли маҳсулотлар ва хом ашё ресурсларини биржа савдоларида реализация қилишнинг самарали бозор механизмларини жорий этишдаги камчиликлар турли хил суиистеъмолчиликлар учун шарт-шароит яратмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчидан, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш фаолиятини лицензиялашнинг мураккаб тартиб-таомиллари қурилиш материалларини маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга ва мазкур соҳага тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишга тўсқинлик қилмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўртинчидан, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етарли ҳажмда ишлаб чиқарилмайдиган, талаб юқори бўлган маҳсулотлар ва хом ашё ресурслари турларини импорт қилишда божхона божлари ставкасининг юқорилиги улар тақчиллигининг юзага келишига ва нархларнинг асоссиз ўсишига шарт-шароит яратмоқда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бешинчидан, энергия самарадор технологияларни жорий қилган корхоналар учун рағбатлантирувчи механизмларни ишлаб чиқиш муддатларининг чўзилиши тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларини кўпайтирмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт тармоқларини талаб юқори бўлган маҳсулот, хом ашё ва материаллар турлари билан барқарор таъминлаш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан янада самарали фойдаланиш, шунингдек, иқтисодиётни либераллаштириш шароитида маҳаллий корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурслари ҳамда бошқа юқори ликвидли маҳсулотлар билан таъминлаш борасида рақобат муҳитини такомиллаштириш, суиистеъмолчиликлар ва талон-торожликлар шароитини тугатиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларини камайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3386-сон қарорига мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб монополист корхоналар томонидан 27 номдаги юқори ликвидли маҳсулотларни фақат биржа савдоси орқали бозор тамойиллари асосида сотиш тартиби жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қуйидагилар биржа савдоларида реализация қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экстракцион бензин, мис катоди, мис катанкаси, иккиламчи алюминий, металл рух, чорва озуқаси учун буғдой — фақат туман (шаҳар) ҳокимликлари хулосасига мувофиқ уларни кейинчалик қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлган корхоналарга;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
техник чигит — фақат мазкур қарорнинг 1-иловасида кўрсатилган ва ушбу уруғликни ишлаб чиқариш жойида жойлашган «Ўзпахтаёғ» АЖнинг ёғ-мой корхоналарига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қуйидагилар, истисно тариқасида, белгиланган нархлар асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича реализация қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автомобиль бензини — бюджет ташкилотлари ва автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дизель ёқилғиси — бюджет ташкилотлари, давлат буюртмаси бўйича пахта хом ашёси ва ғалла етиштириб берувчи фермер хўжаликлари, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ, маиший чиқиндиларни йиғиш ва олиб кетиш бўйича давлат корхоналарига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўмир — бюджет ташкилотлари, аҳоли ва «Ўзбекэнерго» АЖ корхоналарига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламларига мўлжалланган пахта ёғи — 10 фоиздан ортиқ бўлмаган миқдордаги чакана устамани ўз ичига олган белгиланган нарх бўйича кейинчалик тақсимлаш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан белгиланган улгуржи ва чакана корхоналарга, давлат стратегик захирасини шакллантириш учун — белгиланган нарх бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитасига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) пахта толаси уни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватига эга бўлган маҳаллий тўқимачилик корхоналарига биржа савдолари орқали, «Давлат белгиси» ДИЧБ, «Ўзпахтасаноат» АЖ ва Ўзбекистон кўрлар жамияти корхоналари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бош бошқармаси муассасаларига технологик эҳтиёж ва мавжуд ишлаб чиқариш қуввати доирасида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича реализация қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) пахта чигити шелухаси ва шроти амалдаги биржа устамалари ва ҳажмларни тақсимлаш тартиби сақланган ҳолда биржа савдоларида реализация қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда юқори ликвидли маҳсулот турларини реализация қилиш бўйича товар-хом ашё биржалари фаолиятининг ўрганилишини, нархлар асоссиз ўсишига йўл қўймаслик, иштирокчиларнинг биржа савдоларида эркин қатнашишини таъминлаш, биржа савдоларининг электрон тизимларидан рухсатсиз фойдаланишдан самарали ҳимоя қилиш бўйича таклифлар тайёрлашни ташкил этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг комиссияси тугатилиб, норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия бериш ваколати Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасига ўтказилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензияларни олиш буюртмаларини кўриб чиқиш муддати 20 кунгача қисқартирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия олишда мурожаат қилувчининг устав фондига қўйилган талаб буюртма тақдим этилган вақтда қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг 500 баравари миқдорини ташкил этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун кон ажратмаларини бериш ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан ишчи лойиҳа тақдим этилган кундан бошлаб 10 кун давомида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бир ой муддатда норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар беришнинг янгиланган тартиби ишлаб чиқилиши ва ўрнатилган тартибда киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маҳаллий корхоналар томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш назарда тутилган ўзида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб беришга тўғридан-тўғри битимлар шартида норезидентлар билан хорижий валютада шартномалар тузиш тартиби бекор қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Бош прокуратура, «Ўзқурилишматериаллари» АЖ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда норуда фойдали қазилмалар конларидан фойдаланилишини танқидий ўргансин ҳамда қуйидагиларни ҳам назарда тутган ҳолда уларни ўзлаштириш самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва муқобил энергия манбаларини жорий этиш орқали, шу жумладан норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қурилиш материаллари ишлаб чиқаришнинг энергия сиғимини камайтириш йўли билан харажатларни оптималлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муқобил қум-шағал конларини тез суръатларда қазиш ва ўзлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
норуда фойдали қазилмаларни ўз ичига олган ер қаъри участкалари ҳақида тадбиркорлик субъектларини кенг хабардор қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 декабрдаги 1025-сон қарори иловасининг 1-бандида кўрсатилган табиий газ истеъмолчи ташкилотларга нисбатан табиий газни реализация қилишда нарх белгилашнинг алоҳида тартиби татбиқ этилмайдиган истеъмолчилар учун белгиланган амалдаги тарифга нисбатан 1,6 коэффициент қўлланилган ҳолда тўлаш тартиби 2018 йил 1 апрелга қадар амалда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўздавэнергоназорат» ва «Ўздавнефтгазинспекция» давлат инспекциялари, «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ «Ўзстандарт» агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 15 февралга қадар муддатда корхоналарга улар томонидан қўлланиладиган технологиялар ва асбоб-ускуналарнинг энергия жиҳатдан самарадорлик кўрсаткичларига мувофиқлиги, шунингдек, ёқилғининг муқобил турларидан фойдаланиш тўғрисида хулосалар бериш тартибининг ишлаб чиқилиши ва амалга киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзқурилишматериаллари» АЖ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 2-иловага мувофиқ қурилиш материаллари асосий турларини ишлаб чиқариш қувватларининг фойдаланишга топширилишини таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. 2019 йил 1 январга қадар муддатга импорт қилишда божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёз бериладиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот, хом ашё ва материаллар турларининг рўйхати 3-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда талаб юқори бўлган, биринчи навбатда, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан етарли ҳажмда ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулот ва хом ашёларни ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш дастурини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга ёғоч-тахта материаллари ва том ёпиш учун темир листларнинг энг яхшиларини танлаб олиш натижалари бўйича тендер савдоларини ўтказмасдан импорт контрактларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида экспертизадан ўтказган ҳолда ишлаб чиқарувчилардан мустақил сотиб олиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ ёғоч-тахта материаллари ва том ёпиш учун темир листларни импорт қилишда божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) ва янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойларни қуриш доирасида уларни бош пудрат ташкилотларига реализация қилишда қўшимча қиймат солиғини тўлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖ томонидан ёғоч-тахта материаллари ва том ёпиш учун темир листларни бош пудрат ташкилотларига тўғридан-тўғри шартномалар бўйича реализация қилиш рентабеллиги 5 фоиздан ошмаган нархда амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзсаноатэкспорт» АЖга ёғоч-тахта материаллари ва том ёпиш учун темир листларни импорт қилишда берилган божхона тўловларини ва уларни «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК МЧЖга реализация қилишда қўшимча қиймат солиғини тўлашдан озод қилиш тарзидаги имтиёзлар ушбу қарор қабул қилинган кунга қадар имзоланган импорт контрактларига нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ билан биргаликда ўн кун муддатда ёғоч-тахта материаллари ва том ёпиш учун темир листлар импортини молиялаштириш манбалари ва механизмлари бўйича таклифлар киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йил 1 июлга қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизими доирасида ҳисобга олиш ва ҳисобот жараёнини автоматлаштириш, шунингдек, реал вақт режимида «қурилиш материалларини қазиб олиш — ташиш — сақлаш — қайта ишлаш — ишлаб чиқариш — реализация қилиш» занжири бўйича жараённи кузатиб бориш имконини берувчи Идоралараро ҳамкорликнинг ягона интеграциялашган ахборот тизими жорий этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 17 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-3479-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник чигитни қайта ишлашни амалга оширувчи ёғ-мой корхоналари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қорақалпоғистон Республикаси

1.

«Ёғгар» АЖ

2.

«Турон-Хўжейли» АЖ


Андижон вилояти

3.

«Андижон ёғ-мой» АЖ

4.

«Асака ёғ» АЖ


Бухоро вилояти

5.

«Когон ёғ экстракция» АЖ

6.

«Евроснар» МЧЖ ҚК


Жиззах вилояти

7.

«Бўстон олами» МЧЖ

8.

«Нурли дон» МЧЖ


Қашқадарё вилояти

9.

«Косон ёғ экстракция» АЖ

10.

«Қарши ёғ экстракция» АЖ


Навоий вилояти

11.

«Вангози агроэкспорт» МЧЖ

12.

«Континент-Н ёғ-мой» МЧЖ


Наманган вилояти

13.

«Учқўрғон ёғ» АЖ

14.

«Наманган тола текстиль» МЧЖ


Самарқанд вилояти

15.

«Каттақўрғон ёғ-мой» АЖ


Сурхондарё вилояти

16.

«Сурхонозиқовқатсаноати» АЖ

17.

«Агрохизмат Шиндонг» МЧЖ ҚК


Сирдарё вилояти

18.

«Гулистон экстракт ёғ» АЖ


Тошкент вилояти

19.

«Янгийўл ёғ-мой» АЖ


Фарғона вилояти

20.

«Фарғона ёғ-мой» АЖ

21.

«Қўқон ёғ-мой» АЖ


Хоразм вилояти

22.

«Урганч ёғ» АЖ


Тошкент шаҳри

23.

«Тошкент ёғ-мой комбинати» ОАЖ

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш материалларининг асосий турларини ишлаб чиқариш бўйича 2018 йилда ишга тушириладиган қувватлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лойиҳалар номи

Маҳсулот тури

Лойиҳа қуввати

Ишга тушириш муддати

Лойиҳанинг умумий қиймати

(млн. АҚШ долл.)

ЖАМИ (11 та лойиҳа):

374,10

I

Боғловчи материаллар ва тўлдиргичларни ишлаб чиқариш
(5 та лойиҳа)

320,70

1.

«Олмалиқ КМК» АЖда цемент, шу жумладан юқори маркали ва махсус турдаги цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш

цемент

1 500 минг тн

сентябрь

212,80

2.

Сурхондарё вилоятида «Сурхонцементинвест» МЧЖ ХКда цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш

цемент

360 минг тн

сентябрь

47,60

3.

Наманган вилоятида «Жаҳон Евро Сервис» МЧЖда цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш

цемент

150 минг тн

декабрь

9,50

4.

Андижон вилоятида «Илғор йигирувчи» МЧЖда цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш

цемент

150 минг тн

июнь

13,00

5.

Қорақалпоғистон Республикасида «TITAN CEMENT» МЧЖ ҚКда цемент ишлаб чиқаришни ташкил этиш

цемент

200 минг тн

май

37,80

II

Пардозлаш материалларини чиқариш (1 та лойиҳа)

28,90

6.

Жиззах вилоятида «Жиззах» ЭИЗ ҳудудида маҳаллий хом ашё негизида «MINGYUAN SILU INDUSTRY» МЧЖ ҚКда (I-босқич) нақшли ойна ишлаб чиқаришни ташкил этиш

нақшли

ойна

4 млн. кв.м

февраль

28,90

III

Деворбоп ва иссиқлик ўтказмайдиган материалларни чиқариш
(2 та лойиҳа)

4,70

7.

Бухоро вилоятида «Ханаду гранд плюс» МЧЖда газ-бетон блоклари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

газ-бетон

100 минг куб.м

май

1,10

8.

Хоразм вилоятида «Питнак панель» МЧЖда сэндвич-панеллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

сэндвич-панеллар

150 минг

п.м

апрель

3,60

IV

Қурилиш материалларининг махсус турларини чиқариш
(1 та лойиҳа)

15,00

9.

Тошкент вилоятида «Ангрен» ЭИЗ ҳудудида «Run Tong Metal Industrial» МЧЖ ХКда («LI DA Metal Technologу» МЧЖ ХКда) энергия тежовчи технологиялар бўйича қурилиш арматуралари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

Қурилиш металл арматураси

180 минг.тн

ноябрь

15,00

V

Ёғоч-қипиқ плиталар (ЁҚП) ишлаб чиқаришни ташкил этиш
(2 та лойиҳа)

4,80

10-11.

Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида ҳар йили қайта тикланадиган ўсимлик хом ашёси (пахта пояси, қамиш ва бошқа ўсимликлар) негизида ёғоч-қипиқ плиталар ва ламинацияланган ёғоч-қипиқ плиталар ишлаб чиқаришни ташкил этиш

ЁҚП

30 минг

куб.м дан

декабрь

4,80

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 январдаги ПҚ-3479-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2019 йил 1 январга қадар муддатга импорт қилишда божхона тўловлари тўлаш бўйича имтиёз бериладиган (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) маҳсулот, хом ашё ва материаллар турларининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Товар номи

ТИФ ТН коди

1.

Цемент, шу жумладан цемент клинкери

2523

2.

Асбест

2524

3.

Қурилиш ойнаси

7003, 7004, 7005

4.

Қора металлар прокати

7208, 7209, 7209 16 900 0, 7210, 7211,
7211 19 000 0, 7211 23 300 0, 7211 29 000 0,
7212, 7212 30 000 0, 7212 40 800 0,
7219, 7220, 7225, 7226

5.

Ёғоч-тахта ва ёғоч-тахта материаллари

4403, 4404, 4406, 4407

6.

Кўмир

2701, 2702

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: ушбу маҳсулот ва хом ашё турлари фақат биржа савдолари орқали реализация қилинади, қуйидаги четдан олиб кириладиганлар бундан мустасно:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёғоч-тахта материаллари ва том ёпиш учун темир листлар — «Қишлоқ қурилиш инвест» ИК» МЧЖ томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
цемент клинкери — уларни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларига эга ва тайёр цементни биржа савдоларида реализация қиладиган корхоналар томонидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асбест — уларни қайта ишлаш бўйича ишлаб чиқариш қувватларига эга корхоналар томонидан.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 07/18/3479/0588-сон; 04.05.2018 й., 06/18/5428/1158-сон; 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон, 01.10.2018 й., 06/18/5547/1975-сон, 31.10.2018 й., 06/18/5564/2137-сон, 22.11.2018 й., 07/18/4023/2201-сон; 20.02.2019 й., 07/19/4198/2640-сон, 15.05.2019 й., 06/19/5715/3133-сон; 09.10.2019 й., 07/19/4484/3883-сон, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 04.04.2020 й., 06/20/4664/0387-сон; 27.10.2020 й., 06/20/6094/1413-сон; 22.04.2021 й., 07/21/5083/0371-сон; 13.01.2024 й., 07/24/15/0027-сон; 16.02.2024 й., 06/24/36/0130-сон; 21.02.2024 й., 07/24/77/0139-сон; 24.10.2024 й., 06/24/164/0843-сон)