12.01.2018 йилдаги 69-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент шаҳар ҳокимининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори

Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдорини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 апрелдаги «Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2900-сонли (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 17-сон, 291-модда) қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2017 йил 15 декабрдаги 05/1-804-сонли топшириғи ижросини таъминлаш мақсадида, Молия Вазирлигининг 2017 йил 22 декабрдаги ЁТ/15-04-34-11/211-2257-сонли хатини инобатга олиб, қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг 2017 йил 15 декабрдаги 05/1-804-сонли топшириғи ижро учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 2018 йил учун Тошкент шаҳрида ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ миқдори истеъмолчилар учун — 100 сўм/м3 этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ичимлик сув таъминоти хизматлари тарифлари бўйича белгиланган махсус устама ҳақ мақсадли тушум ҳисобланиб, барча солиқ турларини ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблашда солиққа тортиладиган базага киритилмаслиги, шунингдек сув таъминоти ташкилотларининг молиявий натижалари тўғрисидаги ҳисоботида акс эттирилмаслиги инобатга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тошкент шаҳар Молия бош бошқармаси (Н. Собиров), Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси (Ш. Азимджанов), «Сувсоз» давлат унитар корхонаси (Х. Махкамов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сув таъминоти хизматлари тарифларига махсус устама ҳақ маблағларини жамлаш учун «Сувсоз» давлат унитар корхонасига хизмат кўрсатувчи банкда очилган махсус ҳисоб рақамига жамланган кунлик тушум бўйича махсус устама ҳақ Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳузуридаги Уй-жой коммунал хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи, «Тошкент оқшоми» ва «Вечерний Ташкент» газеталари таҳририяти (А. Акромов), «Компьютерлаштириш маркази» ДУК (М. Асамов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор расмий эълон қилиниши ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг www.toshkent.uz веб-сайтига жойлаштирилиши таъминлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Н. Максумов ва Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи Ш. Азимджанов зиммаларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳоким Р. УСМОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 12 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2018 й., 11/18/69/0589-сон)