12.01.2018 йилдаги 24-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 17.01.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-инновацион ишланма ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишнинг самарали механизмларини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Инновация фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш, илмий ишланма ва илмий ҳажмдор технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этиш учун инновацион муҳитни яхшилаш, илмий-тадқиқот фаолиятининг самарадорлиги ва сифатини ошириш, илмий ҳажмдор маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорларида рақобатбардош илмий-амалий натижалар олиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқотлар натижаларини ва инновацион ишланмаларни ишлаб чиқаришга самарали татбиқ этишни таъминлайдиган механизмларни яратиш тўғрисида қуйидагиларни назарда тутувчи таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиёт тармоқларининг инновацион технологияларни яратиш ва маҳсулотларнинг тажриба партияларини ишлаб чиқариш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштиришдаги иштирокини янада кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг молиялаштириш механизмларини такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналарида махсус бўлинмалар — зарур тажриба-экспериментал ва конструкторлик-технологик инфратузилмалари ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот муассасалари бино ва иншоотларини сақлаш, шунингдек, уларнинг айрим тоифадаги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича харажатларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан базавий молиялаштириш асосида амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналарига 2018 йил январдан бошлаб илмий тадқиқотлар натижаларини ва инновацион ишланмаларни амалиётга татбиқ этиш учун энг қулай шарт-шароитлар яратилишини таъминлашга қаратилган ва қуйидагиларни назарда тутувчи таъсирчан чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш тавсия этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тасдиқланган штат бирликлари доирасида ўзларининг штат жадвалларига илм-фан ва инновациялар бўйича раҳбар ўринбосари лавозимини киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ўз тузилмаларида инновацияларга буюртмалар портфелини шакллантириш ва яратилган технологияларнинг тажриба-саноат синовини ўтказиш ишларини мувофиқлаштириш, маҳсулотнинг тажриба партияларини ишлаб чиқариш ва сериялаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни ташкил қилишга масъул бўлимларни тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) йирик давлат корхоналарида мос йўналишдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг малакали етук мутахассислари ва илмий ходимларини жалб этган ҳолда янги техника ва технологияларни ишлаб чиқиш, зарур тажриба-саноат синовларини ўтказиш, маҳсулотларнинг тажриба партияларини ишлаб чиқариш ва сериялаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёрлаш чора-тадбирларини амалга оширишга ихтисослашган муаммовий тармоқ лабораторияларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналарида Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармасини (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда) ташкил қилиш, мазкур субъектлар соф фойдасининг 10 фоизи миқдоридаги ажратмаларни унинг маблағларини шакллантириш манбаи этиб белгилаш, ушбу жамғарма маблағларини фақат қуйидаги мақсадларга йўналтириш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
янги техника ва технологияларни ишлаб чиқиш, зарур тажриба-саноат синовларини ўтказиш, маҳсулотларнинг тажриба партияларини ишлаб чиқариш ва сериялаб ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёрлаш чора-тадбирларини амалга ошириш билан боғлиқ тадбирларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мос йўналишдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасалари билан илмий-тадқиқот ишларини бажариш бўйича тузилган шартномаларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мос йўналишдаги илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларининг моддий-техник ва илмий-лаборатория базасини мустаҳкамлаш, уларни экспериментал тадқиқотлар ўтказиш, илмий ишланмаларни жорий этиш, илмий-техник ходимларни моддий рағбатлантириш ва малакасини оширишда молиявий қўллаб-қувватлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналари раҳбарлари ушбу бандда назарда тутилган тадбирларнинг ўз муддатида ва тўлиқ бажарилиши юзасидан шахсан жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналарининг инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий ва олий таълим муассасалари, хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналарининг масъул раҳбарлари ва мутахассислари учун инновацион менежмент бўйича қисқа муддатли махсус курслар дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси базасида илмий ва олий таълим муассасалари, хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналари масъул раҳбарлари ва мутахассислари учун инновацион менежмент бўйича қисқа муддатли махсус курслар ташкил этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилаб қўйилсинки, инновацион менежмент бўйича қисқа муддатли махсус курсларда ўқиш билан боғлиқ сарф-харажатлар ходимлари курсларнинг тингловчилари бўлган илмий ва олий таълим муассасалари, хўжалик бошқаруви органлари ва йирик давлат корхоналарининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда илмий-тадқиқот ва олий таълим муассасаларида ўтказиладиган республика ва халқаро илмий анжуманлар, симпозиумлар, семинарлар ва бошқа илмий ва илмий-техник тадбирларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхатини ҳар йили ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги бир ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.Р. Холмуродов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров, Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири И.Ю. Абдурахмонов ва иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 12 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.01.2018 й., 09/18/24/0577-сон; 18.01.2019 й., 09/19/45/2500-сон; 09.06.2020 й., 09/20/366/0740-сон)