Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БИЛАН РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ЎРТАСИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ҲАВО ФАЗОСИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МАҚСАДИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲАВО ҲУЖУМИГА ҚАРШИ МУДОФАА ҚЎШИНЛАРИ ВА ҲАРБИЙ-ҲАВО КУЧЛАРИДАН ҲАМДА РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ҲАРБИЙ-ҲАВО КУЧЛАРИДАН БИРГАЛИКДА ФОЙДАЛАНИШ ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМНИ РАТИФИКАЦИЯ ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таклифини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳаво фазосининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ҳаво ҳужумига қарши мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий-ҳаво кучларидан ҳамда Россия Федерацияси Ҳарбий-ҳаво кучларидан биргаликда фойдаланиш тўғрисидаги битим ратификация қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси Э. ХАЛИЛОВ
Тошкент ш.,
2004 йил 27 август,
672-II-сон
(Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 34-35-сон, 380-модда)