05.01.2018 йилдаги 10-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 07.03.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартибини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018 йил 5 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари методистлари ва инспектор-методистлари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг, давлат мактабгача таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог ходимлари (кейинги ўринларда давлат мактабгача таълим тизими ходимлари деб аталади) меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби ҳамда шартларини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар Мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармасининг бошқарув ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида» 1996 йил 12 апрелдаги 147-сон қарори асосида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лавозим маошлари (тариф ставкалари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг лавозим маошлари (тариф ставкалари)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг лавозим маошлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат мактабгача таълим тизими ходимларининг лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларида белгиланган лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар асосида шакллантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорлари ушбу Низомга иловага мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади. Бунда, 9 та ва ундан ортиқ гуруҳлари мавжуд давлат мактабгача таълим муассасалари I гуруҳ, 8 тагача гуруҳлари мавжуд давлат мактабгача таълим муассасалари II гуруҳ ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мактабгача таълим муассасалари педагог ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари ходимнинг лавозимига, малака тоифасига ва давлат мактабгача таълим муассасасининг турига боғлиқ равишда табақалаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаларининг тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари учун қуйидаги малака тоифалари белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўрта махсус, касб-ҳунар (педагогик ёки бажарилаётган лавозим вазифаларига мувофиқ бўлган) маълумотга эга бўлган мутахассис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалавр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган мутахассис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган иккинчи тоифали мутахассис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган биринчи тоифали мутахассис;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бакалавр, магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган олий тоифали мутахассис.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларига малака тоифалари бериш Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга мувофиқ амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давлат мактабгача таълим муассасалари ходимларининг лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Давлат мактабгача таълим муассасаларининг ўз хизмат вазифаларини виждонан бажарган, ташаббускор ва юқори малакали ходимларини моддий рағбатлантириш давлат мактабгача таълим муассасаларида ташкил этиладиган Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларини моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасалари раҳбар, педагог ва тиббиёт ходимларининг лавозим маошлари ва базавий тариф ставкаларига 100 фоиз миқдорида, тарбиячи ёрдамчиларига эса 50 фоиз миқдорида қўшимча тўлов тўланади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 мартдаги 180-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 09/18/180/0863-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Район коэффициентлари ва устамалар жорий қилинган жойлардаги давлат мактабгача таълим муассасаларида ишловчи ходимларга қўшимча тўловлар, шунингдек, фахрий унвон, илмий даражалар учун устамалар тўлаш шартлари қонун ҳужжатларида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Давлат мактабгача таълим муассасаларида меҳнатни нормалаштиришни ташкил этиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Давлат мактабгача таълим муассасалари педагог ходимлари меҳнатини нормалаштириш давлат мактабгача таълим муассасаларининг йиллик, чораклик ва ойлик иш режаларига асосланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йиллик иш режаси тарбиявий ва ташкилий тусдаги асосий тадбирларни бажариш учун зарур бўлган иш вақти сарфи кўрсатилган ҳолда уларнинг рўйхатини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат мактабгача таълим муассасасида педагог ходимлар учун ҳафталик иш юкламасининг қуйидаги миқдорлари белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тил бўйича ўқитувчи — 18 соат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог — 24 соат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, тарбиячи-методисти — 25 соат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарбиячи, тарбиячи-методист — 36 соат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ақлий ривожланишда камчилиги бўлган ўқувчилар ва тарбияланувчилар ҳамда марказий асаб тизими руҳияти бузилган ҳолда шикастланган болалар учун мактабгача таълим муассасаси ёрдамчи тарбиячиси — 36 соат.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Йиллик иш режаси ҳар бир педагог ходим учун якка тартибда белгиланади ва кенгайтирилган педагогик кенгашда муҳокама қилингандан кейин давлат мактабгача таълим муассасаси мудири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш режаларининг бажарилишини назорат қилиш давлат мактабгача таълим муассасаси мудири томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Давлат мактабгача таълим муассасасида педагог ходимларнинг ҳафталик иш юкламаси ишнинг ушбу тури бўйича иш вақти нормал давом этишининг 1,5 бараваридан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат мактабгача таълим муассасасининг ҳар бир ходими иш режаси бажарилиши тўғрисида педагогик кенгашда ярим йилда камида бир марта ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мактабгача таълим тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИҚДОРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

I. Давлат мактабгача таълим тизими педагог ходимлари:

Т/р

Лавозим номи

Базавий тариф ставкаси миқдори (сўм)

олий

малака

тоифали

биринчи

малака

тоифали

иккинчи

малака

тоифали

олий

маълумотли

ўрга махсус (касб-ҳунар) маълумотли

1.

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармаси, вилоятлар мактабгача таълим бошқармалари методистлари, инспектор- методистлари

1 375 370

1 296 461

1 214 056

1 133 700

х

2.

Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг методистлари

1 266 199

1 148 291

1 075 487

1 004 547

х

3.

Тил бўйича ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог

1 169 857

1 090 244

1 013 420

939 660

868 863

4.

Тарбиячи-методист, тарбиячи, психолог

1 090 244

1 013 420

939 660

868 863

802 296

5.

Мусиқа раҳбари

959 397

882 590

808 840

738 464

671 538

6.

Тарбиячи ёрдамчиси, шу жумладан умумий ўрта маълумотли

610 164

II. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимлари ходимлари

Т/р

Лавозим номи

Базавий тариф ставкалари миқдорлари (сўм)

шаҳарлар-вилоятлар марказлари, Нукус шаҳри ва қишлоқ туманлари

шаҳар туманлари

Вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар

I гуруҳ

II гуруҳ

I гуруҳ

II гуруҳ

1.

Мудир

1 680 096

1 579 856

1 579 856

1 481 162

1 579 856

2.

Мудир ўринбосари, шуъба мудири

1 291 014

1 198 776

1 291 014

1 198 776

1 198 776

3.

Кадрлар бўйича мутахассис, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассис

799 186

737 873

799 186

737 873

737 873

III. Давлат мактабгача таълим муассасаси мудири:

Т/р

Лавозим номи

Базавий тариф ставкалари миқдорлари (сўм)

I гуруҳ

II гуруҳ

1.

Мудир

1 169 857

1 090 244

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларига мувофиқ оширилганда, мактабгача таълим ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг базавий тариф ставкалари миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланадиган буйруғи асосида тегишли миқдорларда оширилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 6 мартдаги 180-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.03.2018 й., 09/18/180/0863-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги 10-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида» 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига 2-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г» кичик банддан «мактабгача муассасалари» ва «мактабгача муассасаларда» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изоҳларнинг иккинчи хатбошидан биринчи жумла чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) III бандга изоҳларда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-кичик банднинг иккинчи хатбошидан «мактабгача тарбия муассасалари» сўзлари чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-кичик банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Ақлий ривожланишда нуқсони бўлган болалар учун мўлжалланган таълим-тарбия муассасаларига: ақлан заиф, кўр ва ақлан заиф, руҳий ривожланишда орқада қолган, тафаккурида нуқсони бўлганлар учун мўлжалланган мактаблар, мактаб-интернатлар, болалар уйлари, (синфлар, гуруҳлар); Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги шундай болалар муассасалари киради»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-кичик банддан «мактабгача тарбия болалар муассасалари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 12-сон, 63-модда):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-позиция чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-позициянинг «олий малака тоифали» устунидан изоҳ белгиси чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
изоҳнинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-иловадан 1.5-позиция чиқариб ташлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 3-илованинг 3-банди саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқ таълими муассасалари раҳбарларининг базавий тариф ставкалари қуйидаги жадвалга биноан ўқувчилар (тарбияланувчилар) контингентига қараб муассасалар гуруҳидан келиб чиқиб белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Халқ таълими муассасасининг типи

Контингент сони (киши)

I гуруҳ

II гуруҳ

III гуруҳ

IV гуруҳ

Умумтаълим мактаблари*

1601 нафар ва ундан ортиқ

881 — 1600

401 — 880

400 нафаргача

«Меҳрибонлик» уйлари

201 нафар ва ундан ортиқ

200 нафаргача

Мусиқа мактаблари ва санъат мактаблари

401 нафар ва ундан ортиқ

400 нафаргача

Мактабдан ташқари муассасалар

1601 нафар ва ундан ортиқ

881 — 1600

880 нафаргача

Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари

Муассасаларни тегишли гуруҳга киритиш Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 25-модда) билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«2. Педагог кадрларнинг малака тавсифларига мувофиқлиги Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда Мактабгача таълим вазирлиги деб аталади), Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги (кейинги ўринларда — Халқ таълими вазирлиги), Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда — Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази) ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган ходимларнинг асосий лавозимлари малака тавсифларидаги (кейинги ўринларда — малака тавсифлари) талаблар асосида ўрганилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринларда — Давлат инспекцияси) Мактабгача таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ҳар йили 20 январга қадар аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жадвалини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестациядан ўтиш муддати келган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жадвали тақдим этилган кундан эътиборан бир ой ичида Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплекси раҳбари томонидан тасдиқланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 15-банднинг учинчи хатбошидаги «Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари комплексига» сўзлари «Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексига» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 17-банднинг иккинчи хатбошидаги «халқ таълими тизими» сўзлари «мактабгача таълим ва халқ таълими тизимлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 20-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«20. Педагог кадрлар аттестацияси уларнинг малака тавсифларида белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолият кўрсатишини тасдиқловчи мактабгача таълим бошқармалари ва халқ таълими бошқармалари аттестация комиссиялари, туман (шаҳар), муассасалар ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари аттестация комиссиялари (кейинги ўринларда — аттестация комиссиялари) томонидан амалга оширилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) қуйидаги мазмундаги 201 — 206-бандлар қўшилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«201. Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигида, вилоятлар мактабгача таълим бошқармаларида, Тошкент шаҳар мактабгача таълим бош бошқармасида (кейинги ўринларда — мактабгача таълим бошқармалари) олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш учун Мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссиялари тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби Мактабгача таълим вазирлиги ва Давлат инспекциясининг қўшма қарори билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссиялари таркиби мактабгача таълим бошқармалари бошлиғи (комиссия раиси), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг таълим соҳасига масъул ходими, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (кейинги ўринларда — касаба уюшмаси) вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари комиссия котиби) иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
202. Қуйидагилар мактабгача таълим бошқармалари аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар) ва муассасалар аттестация комиссияларининг биринчи ва иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий, биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун Давлат инспекциясига буюртманома бериш ҳамда аттестация ўтказилгандан сўнг бир ой муддатда педагог кадрларни сертификатлар билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
203. Туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларида биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиялари тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби мактабгача таълим бошқармаларининг буйруғи билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) аттестация комиссиялари таркиби туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими мудири (комиссия раиси), туман (шаҳар) ҳокимлигининг таълим соҳасига масъул ходими, касаба уюшмаси вакили, икки нафар аттестациядан ўтган, олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари комиссия котиби) иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
204. Қуйидагилар туман (шаҳар) аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муассасалар аттестация комиссияларининг иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестацияси якунлари бўйича ҳисоботларини таҳлил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи ва иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун мактабгача таълим бошқармалари комиссияларига буюртманома бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
205. Таълим муассасаларида иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрлар аттестациясини ўтказиш учун муассасалар аттестация комиссиялари тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлимларининг буйруқлари билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муассасалар аттестация комиссиялари таркиби таълим муассасалари раҳбари (комиссия раиси), туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими ходими (комиссия раисининг ўринбосари), касаба уюшмаси ва ота-оналар қўмитаси вакиллари, уч нафар аттестациядан ўтган, биринчи ёки олий тоифали педагог кадрлардан (бир нафари комиссия котиби) иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
206. Қуйидагилар муассасалар аттестация комиссияларининг вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи малака тоифасига талабгор педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи малака тоифали педагог кадрларга сертификатлар олиш учун туман (шаҳар) аттестация комиссиясига буюртманома бериш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) 21-банднинг учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (кейинги ўринларда касаба уюшмаси деб аталади)» сўзлари «касаба уюшмаси» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
з) 36-бандга «Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази» сўзларидан кейин «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
и) 37-бандга «Давлат инспекцияси томонидан» сўзларидан кейин «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
к) 51-банддаги «халқ таълими бошқармалари ва ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари» сўзлари «мактабгача таълим бошқармалари, халқ таълими бошқармалари ва ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари, туман (шаҳар) мактабгача таълим бўлими мудирлари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
л) 56-бандга «Давлат инспекцияси» сўзларидан кейин «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
м) 59-банднинг биринчи хатбошига «тегишлилигига кўра» сўзларидан кейин «Мактабгача таълим вазирлиги» сўзлари қўшилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
н) Низомга 1-иловада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тадбирлар номи» устунидаги «Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари» сўзлари «Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Субъектлар» устунидаги «Ёшлар сиёсати, таълим, маданият ва спорт масалалари» сўзлари «Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.01.2018 й., 09/18/10/0533-сон; 06.03.2018 й., 09/18/180/0863-сон; 10.03.2020 й., 09/20/135/0273-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон, 12.08.2021 й., 09/21/510/0784-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 03.08.2022 й., 09/22/426/0707-сон; 23.12.2024 й., 09/24/848/1049-сон; 26.11.2025 й., 09/25/740/1090-сон)