Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарори)
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 26 декабрь,
1023-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 мартдаги 242-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.03.2019 й., 09/19/242/2820-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 46-модда) билан тасдиқланган Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) VI бўлим қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«VI. Моддий баланслар лойиҳаларининг Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида кўриб чиқиш тартиби
14. Моддий баланслар лойиҳаларини Ўзбекистон Республикаси Президенти девонида кўриб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 28 июлдаги ПҚ-3161-сон қарорида белгиланган тартибда амалга оширилади»;
в) илова 1-бандининг биринчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Асосий моддий балансларни тасдиқлаш тартиби ва муддатлари тўғрисида» 2003 йил 29 сентябрдаги Ф-1845-сон фармойишига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳсулотлар, хомашё ва материаллар асосий турларининг ишлаб чиқиладиган ва тасдиқланадиган моддий баланслар рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 4 майдаги Ф-4926-сон фармойишига» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Қонун ҳужжатларини баҳолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 26 декабрдаги 281-сон қарори рус тилидаги матнидаги (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 52-сон, 520-модда) 1-бандининг учинчи хатбошидаги «Распоряжение Президента Республики Узбекистан от 4 февраля 2005 года № Р–2118 «О порядке разработки, рассмотрения и подписания постановлений и распоряжений Кабинета Министров» заменить словами «постановление Президента Республики Узбекистан от 28 июля 2017 года № ПП–3161 «Об утверждении Регламента аппарата Президента Республики Узбекистан» сўзлари билан алмаштирилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 мартдаги 245-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2019 й., 09/19/245/2834-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 09/18/1023/0495-сон; 25.03.2019 й., 09/19/242/2820-сон; 26.03.2019 й., 09/19/245/2834-сон; 19.03.2020 й., 09/20/170/0336-сон)