Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ўзбекистон Республикасининг Ҳаракатланувчи ускуналарга нисбатан халқаро кафолатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Кейптаун, 2001 йил 16 ноябрь) ва Ҳаракатланувчи ускуналарга нисбатан халқаро кафолатлар тўғрисидаги Конвенциянинг Авиация ускуналари бўйича протоколига (Кейптаун, 2001 йил 16 ноябрь) қўшилиши тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2017 йил 6 декабрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган
Сенат томонидан 2017 йил 20 декабрда маъқулланган
Ҳаракатланувчи ускуналарга нисбатан халқаро кафолатлар тўғрисидаги Конвенцияга (Кейптаун, 2001 йил 16 ноябрь) ва Ҳаракатланувчи ускуналарга нисбатан халқаро кафолатлар тўғрисидаги Конвенциянинг Авиация ускуналари бўйича протоколига (Кейптаун, 2001 йил 16 ноябрь) қуйидаги баёнотлар билан қўшилинсин:
1) Конвенциянинг 53-моддаси бўйича: «Ўзбекистон Республикаси баён қиладики, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий судлари Конвенциянинг 1-моддаси ва XII боби мақсадлари учун тегишли судлар ҳисобланади;
2) Конвенциянинг 54-моддаси 2-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси баён қиладики, Конвенцияга мувофиқ кредиторда мавжуд бўлган, унинг қоидаларидан бирида судга мурожаат қилишни талаб қилувчи сифатида аниқ белгиланмаган ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг барча усуллари суд ҳаракатларисиз ва суднинг рухсатисиз қўлланилиши мумкин»;
3) Протоколнинг ХХХ моддаси 1-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси баён қиладики, у Протоколнинг VIII, XII ва XIII моддалари қоидаларини қўллайди»;
4) Протоколнинг ХХХ моддаси 2-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси баён қиладики, у Х моддани тўлиқ ҳажмда қўллайди ва Х модданинг 2-бандида қайд этилган вақт даврининг давомийлиги Конвенциянинг 13-моддаси 1-банди а), b), c) кичик бандларида кўрсатилган ҳимоя воситалари учун кўпи билан ўн календарь кунни ҳамда Конвенциянинг 13-моддаси 1-банди d), e) кичик бандларида кўрсатилганлари учун кўпи билан ўттиз календарь кунни ташкил этади»;
5) Протоколнинг ХХХ моддаси 3-банди бўйича: «Ўзбекистон Республикаси баён қиладики, у XI модданинг А вариантини ночорлик бўйича тартиб-таомилларнинг барча турларига нисбатан тўлиқ ҳажмда қўллайди ва XI модданинг 3-банди мақсадлари учун муддатни кечиктириш даврининг давомийлиги олтмиш календарь кунни ташкил этади».
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 декабрь,
ЎРҚ-453-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2017 й., 03/17/453/0475-сон)