03.11.2017 йилдаги ПФ-5215-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 11.01.2019 01 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фармони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ташқи савдо соҳасида бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги ПФ-5012-сон ва «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сон фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 апрелдаги ПҚ-2887-сон қарорига мувофиқ, шунингдек экспорт-импорт операцияларини бошқариш механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилаб қўйилсинки, 2017 йил 10 ноябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Фармонга 1-иловага киритилган махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи савдо фаолиятини, иқтисодиёт тармоқлари ва республика ҳудудларининг экспорт салоҳиятини ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти томонидан амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт контрактларини экспертизадан ўтказиш ва рўйхатга олиш, шунингдек тендер ҳужжатлари ва техник вазифаларни экспертизадан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари ва ҳукуматлараро битимлар асосида тузилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Фармонга 2-иловага киритилган товарларни (ишлар, хизматларни) экспорт қилишга контрактларни (шартномаларни) рўйхатдан ўтказиш юклансин, биржада тузилган контрактлар (шартномалар) бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Махсус турдаги товарларни экспорт ва импорт қилишга лицензиялар бериш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда Импорт контрактларини ва тендер (танлов) ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, шунингдек тендер (танлов) таклифларини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Экспорт контрактларини рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — «Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Н.С. Отажонов, Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири Э.М. Ғаниев, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси А.И. Ахмедхаджаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 3 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПФ-5215-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида бериладиган лицензиялар бўйича экспорт-импорт қилинадиган махсус товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Товар номи

ТИФ ТН бўйича товар коди

1.

Қурол-яроғ ва ҳарбий техника, уларни ишлаб чиқариш учун махсус бутловчи буюмлар

8526 (фақат ҳарбий мақсадлар учун), 8710, 8802 (фуқаро вертолётлари, фуқаро самолётларидан ташқари), 8803 (фуқаро авиацияси учиш аппаратлари қисмларидан ташқари), 8805 (фуқаро тоифасига тегишли бўлмаган) 8906 10 000 0,9013 10 000 0,9013 20 000 0,9013 80,9014,9301, 9302 00 000 0,9305 (фақат жанговар қуролларга тегишли), 9306 (фақат ҳарбий мақсадлар учун)

2.

Уран ва бошқа радиоактив моддалар, улардан тайёрланган буюмлар радиоактив моддаларининг чиқиндилари

2612 (фақат уран концентратлари), 2844, 2845

3.

Радиоактив моддалардан

фойдаланилган приборлар ва асбоб-ускуналар

8401

4.

Қимматбаҳо металлар ва улардан тайёрланган бошқа буюмлар

7106,7107-7111 00 000 0,7115

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Контрактлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида рўйхатга олингандан кейин экспорт қилинадиган товарлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т

Товар номи

ТИФ ТН бўйича товар коди

1.

Қурол-яроғ ва ҳарбий техника, уларни ишлаб чиқариш учун махсус бутловчи буюмлар

8526 (фақат ҳарбий мақсадлар учун), 871000 000, 8802 (фуқаро вертолётлари, фуқаро самолётларидан ташқари), 8803 (фуқаро авиацияси учиш аппаратлари қисмларида ташқари), 8805 (фуқаро тоифасига тегишли бўлмаган), 8906 10 000 0,9013 10 000 0,9013 20 000 0,9013 80,9014,9301,9302 00 000 0,9305 (фақат жанговар қуролларга тегишли), 9306 (фақат ҳарбий мақсадлар учун)

2.

Қимматбаҳо металлар, қотишмалар, улардан тайёрланган буюмлар, рудалар, концентратлар, парчалар ва чиқиндилар, қимматбаҳо табиий тошлар ва улардан тайёрланган буюмлар, чиқиндилар, табиий қимматбаҳо тошларнинг кукунлари ва рекуператори,дур ва ундан тайёрланган буюмлар, қаҳрабо ва ундан тайёрланган буюмлар

2843,3006 40 000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 7106 — 7115, 7118 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9003 19 000 1, 9021 29 000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9101,9111 10 000 0,9113 10, 9608 10 920 0 ва 9608 10 990 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9608 30 000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан), 9705 00 000 0 (фақат қимматбаҳо металлардан тангалар), 7116 (фақат дур ва табиий қимматбаҳо тошлардан), 9602 00 000 0 (фақат ишлов берилган қаҳрабо ва ундан тайёрланган буюмлар)

3.

Уран ва бошқа радиоактив моддалар, улардан тайёрланган буюмлар, радиоактив моддаларнинг чиқиндилари

2612 (фақат уран рудалари ва концентратлари), 2844,2845

4.

Радиоактив моддалар фойдаланилган приборлар ва асбоб-ускуналар

8401

5.

Рангли металлар, рангли металлар прокати, рангли металлар парчалари ва чиқиндилари

2805, 7401 00 000 0-7411, 7413 00 000 0, 7501-7506, 7601-7615, 7801-7804, 7901-7905 00 000 0, 8001-8003 00 000 0, 8007 00 000 0, 8101-8112

6.

Қора металлар прокати, қора металлар парчалари ва чиқиндилари

7201-7229, 7301-7306

7.

Хом нефть, табиий газ

2709 00, 2711

8.

Пахта толаси, пахта линти

5201 00, 5203 00 000 0, 1404 20 000 0

Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги ПФ-5215-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини янада либераллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 сентябрдаги ПФ-3321-сон Фармонининг 1-бандидаги иккинчи — бешинчи хатбошилар чиқариб ташлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 2017 йил 17 августдаги ПФ-5158-сон Фармонига илованинг 2-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида» 2017 йил 31 мартдаги ПФ-4996-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«тендер (танлов) савдоларини ўтказишда, тендер (танлов) савдолари ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказишда иштирок этиш ва тендер (танлов) таклифларини баҳолаш, тендер (танлов) савдолари натижаларини мувофиқлаштириш, келишиш ҳамда уларга риоя этилишини назорат қилиш, зарур холларда. ўтказилган тендер (танлов) савдолари натижаларини ҳақиқий эмас деб эътироф этиш бўйича таклиф киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича тузилган импорт контрактларини тизимли асосда пухта экспертизадан ўтказиш»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 6 ва 7-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1997 йил 10 октябрдаги ПФ-1871-сон Фармонида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банднинг учинчи хатбошидаги «1-иловага мувофиқ махсус товарлар бундан мустасно» сўзлари «қонун ҳужжатларида назарда тутилган махсус товарлар бундан мустасно» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2019 йилларда тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида» 2016 йил 21 декабрдаги ПҚ-2687-сон қарори 6-бандининг бешинчи хатбошидаги «уларни амалга ошириш доирасида тузиладиган импорт шартномалари эса — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Озиқ-овқат, чарм-пойабзал ва фармацевтика саноатидаги инвестиция лойиҳаларини молиялаштириш манбаларини кенгайтиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 6 январдаги ПҚ-2718-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хатбошидаги «уларни амалга ошириш доирасида замонавий импорт асбоб-ускуналарни ва технологияларни харид қилиш бўйича тузиладиган импорт контрактлари эса — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, жадал ривожлантириш ва диверсификация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сон қарори 9-бандидаги «уларни амалга ошириш доирасида замонавий импорт асбоб-ускуналарни ва технологияларни харид қилиш бўйича тузиладиган импорт контрактлари эса — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасида» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 31 мартдаги 137-сон қарори 7-бандининг иккинчи хатбоши ва қарорга 1-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида 2017 йил 13 апрелдаги ПҚ-2887-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банднинг учинчи хатбошидаги «63» рақами «67» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2-илова матни қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 67 нафар».
Кейинги таҳрирга қаранг.