Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлариги ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида» 2017 йил 9 январдаги ЎРҚ-420 сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2896-сон қарори)
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги 2017 йил 9 январдаги ЎРҚ-420 сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органларининг ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 18 апрелдаги ПҚ-2896-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 21 декабрь,
1008-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 декабрдаги 1008-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 майдаги 110-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 5-сон, 23-модда) билан тасдиқланган Васийлик ва ҳомийлик органига ота-онасининг қаровисиз қолган болалар тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш тартиби ҳақидаги низомнинг 10-бандидаги «(Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — вояга етмаганлар орасида ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш инспекторлари, Тошкент шаҳрида эса — олдини олиш инспекторлари)» сўзлари «(Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — профилактика инспекторлари, Тошкент шаҳрида эса — вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг профилактикаси инспекторлари)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида» 2010 йил 26 ноябрдаги 268-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 11-сон, 62-модда):
а) 1-илованинг 12-бандидаги «(ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси инспектори)» сўзлари «(ички ишлар органларининг мансабдор шахслари (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — профилактика инспекторлари, Тошкент шаҳрида эса — вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг профилактикаси инспекторлари)» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-илованинг 12-бандидаги «(ички ишлар органларининг вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси инспектори)» сўзлари «(ички ишлар органларининг мансабдор шахслари (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — профилактика инспекторлари, Тошкент шаҳрида эса — вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликнинг профилактикаси инспекторлари)» сўзлари билан алмаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 7 октябрдаги 274-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 10-сон, 71-модда) билан тасдиқланган Фуқаролар йиғини тўғрисидаги Намунавий низомда:
а) 11-бандга қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши қўшилсин:
«ҳар ойда профилактика инспекторларининг ҳисоботларини эшитади, ҳисоботларни эшитиш якунларига кўра улар зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан кўрилаётган чоралар ва иш натижаларини танқидий муҳокама қилади, улар фаолиятининг самарадорлигига алоҳида баҳо беради ҳамда эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги ҳақида тавсиялар қабул қилади»;
саккизинчи — йигирма еттинчи хатбошилар тегишли равишда тўққизинчи — йигирма саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 12-бандга қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши қўшилсин:
«ҳар ойда профилактика инспекторларининг ҳисоботларини эшитади, ҳисоботларни эшитиш якунларига кўра улар зиммасига юкланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан кўрилаётган чоралар ва иш натижаларини танқидий муҳокама қилади, улар фаолиятининг самарадорлигига алоҳида баҳо беради ҳамда эгаллаб турган лавозимига лойиқ ёки нолойиқлиги ҳақида тавсиялар қабул қилади»;
олтинчи — ўн иккинчи хатбошилар тегишли равишда еттинчи — ўн учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
4. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 7 июлдаги 184-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 27-сон, 356-модда) билан тасдиқланган Жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган маҳкумлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тергов ҳибсхоналарида ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни озиқ-овқат билан таъминлаш нормаларининг (1-илова) рус тилидаги матнининг «Тергов ҳибсхоналарида ва вақтинча сақлаш ҳибсхоналарида сақланаётган шахсларни озиқ-овқат билан таъминлашнинг 3-нормалари» бўлими изоҳига қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши қўшилсин:
«лица, отбывающие административный арест»;
Кейинги таҳрирга қаранг.
учинчи-бешинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/1008/0454-сон; 17.03.2021 й., 09/21/143/0213-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.06.2021 й., 09/21/380/0574-сон; 07.07.2022 й., 09/22/363/0600-сон; 28.12.2024 й., 09/24/893/1088-сон)