Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси РАЁСАТИНИНГ
Қарори
Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 22 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2894-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 ноябрдаги 898-сон «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 16 февралдаги ПФ-4958-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 17 февралдаги ПҚ-2789-сон қарори)»ги ҳамда 2017 йил 22 ноябрдаги 937-сон «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 31 майдаги 239/4-сон қарори (рўйхат рақами 2894, 2017 йил 23 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 25-сон, 569-модда) билан тасдиқланган Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Олий аттестация комиссияси раиси А. ЮСУПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 ноябрь,
245/7-сон
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2017 йил 29 ноябрдаги 245/7-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. 2-банднинг иккинчи хатбошисидан «, юридик фанлар бўйича диссертация ҳимоя қилиш — юриспруденция соҳаси бўйича олий маълумотга» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. 18-банднинг иккинчи хатбошисидаги «, жумладан камида 2 тадан» деган сўзлар «камида 2 та» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 19-банднинг иккинчи хатбошисидаги «, жумладан камида 2 тадан» деган сўзлар «камида 2 та» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 20-банддаги «16 ва 17-бандларида» деган сўзлар «18 ва 19-бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
5. Қуйидаги мазмундаги 331-банд билан тўлдирилсин:
«331. Диссертацияни Илмий кенгашда дастлабки кўриб чиқиш, ҳимояга қабул қилиш ва диссертациянинг ошкора ҳимоясини ўтказиш ҳамда диссертация ва аттестация ишини ОАКга тақдим этиш Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2893, 2017 йил 23 июнь) мувофиқ амалга оширилади.».
6. 59-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«59. Хорижий давлатлар аттестация органлари томонидан 1992 йил 1 январдан кейин Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган чет эл фуқароларига фан доктори ва фан номзоди илмий даражалари берилгани ҳақидаги ҳужжатлар, шунингдек хорижий давлатларда фалсафа доктори (PhD) ва унга тенглаштирилган илмий даражалар олинганлиги ҳақидаги ҳужжатлар ОАК томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ нострификацияланади (қайта аттестациядан ўтказиш асосида тенглаштирилади).».
7. Мазкур ўзгартиришлар ва қўшимча Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Фан ва технологиялар агентлиги ҳамда Интеллектуал мулк агентлиги билан келишилган.
Келишилди:
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
2017 йил 27 ноябрь
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2017 йил 27 ноябрь
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
2017 йил 27 ноябрь
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
2017 йил 27 ноябрь
Маданият вазири Б. САЙФУЛЛАЕВ
2017 йил 27 ноябрь
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари А. ВАХАБОВ
2017 йил 28 ноябрь
Фанлар академияси президенти Б. ЮЛДАШЕВ
2017 йил 28 ноябрь
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р. КУРБАНОВ
2017 йил 28 ноябрь
Фан ва технологиялар агентлиги бош директори М. БОЛТАБАЕВ
2017 йил 28 ноябрь
Интеллектуал мулк агентлиги бош директори А. ФАЙЗУЛЛАЕВ
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.12.2017 й., 10/17/2894-1/0445-сон)