Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг
Қарори
Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-иловасига ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2878-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 6 ноябрдаги 515-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3085, 06.11.2018 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2018 й., 10/18/3085/2163-сон)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарор қилади:
1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 14 мартдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 2878, 2017 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 347-модда) билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар — юридик шахслар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-иловасида:
қуйидаги мазмундаги ўттиз биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талабларига мувофиқ амалга оширилиши устидан назорат ўрнатилганда.»;
ўттиз биринчи хатбоши ўттиз иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика кенгаши раиси А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 11 декабрь,
235-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2017 й., 10/17/2878-3/0437-сон)