Ҳужжат кучини йўқотган 07.11.2018 21.12.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2879-3
ONLINE TRANSLATE
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг қарори, 21.12.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2879-3
Кучга кириш санаси
22.12.2017
Ҳужжат кучини йўқотган 07.11.2018
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловасига қўшимча киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2879-3]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 6 ноябрдаги 515-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3085, 06.11.2018 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.11.2018 й., 10/18/3085/2163-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан Назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 2017 йил 14 мартдаги 1-сон қарори (рўйхат рақами 2879, 2017 йил 6 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 19-сон, 348-модда) билан тасдиқланган Назорат қилувчи органлар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар фаолиятидаги текширишларни мувофиқлаштириш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг иловаси қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари томонидан дарёлар ўзанларини тозалаш ва қирғоқларини мустаҳкамлаш, норуда фойдали қазилмаларни қазиб олиш ишларининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 сентябрдаги ПҚ-3286-сон «Сув объектларини муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори талабларига мувофиқ амалга оширилиши устидан назорат ўрнатилганда.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Республика кенгаши раиси А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 11 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
236-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2017 й., 10/17/2879-3/0438-сон)