Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг
Қарори
Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2604-2]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 25 сентябрдаги 429-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2604-3, 25.09.2019 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон «Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси қарор қилади:
1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекциясининг 2014 йил 7 июлдаги к-3 ва к-1-сон қарори (рўйхат рақами 2604, 2014 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 31-сон, 387-модда) билан тасдиқланган Газни ҳисобга олиш приборларини текширувдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 7-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«7. Газни ҳисобга олиш приборлари эксперт текширувидан ўтказиш учун терговга қадар текширувни амалга оширувчи органлар, суриштирув, тергов, прокуратура органлари, ёхуд суднинг қарори ёки ажримига асосан ечиб олиниши мумкин.».
2. Мазкур қарор «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ҳамда Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг бош директори А. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 12 декабрь,
К-9-сон
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Н. АГЗАМОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 12 декабрь,
А-2-сон
Келишилган:
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси А. СУЛТАНОВ
2017 йил 11 декабрь
«Ўзтрансгаз» АЖ раиси А. МУСТАФАЕВ
2017 йил 6 декабрь
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
2017 йил 7 декабрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2017 й., 10/17/2604-2/0439-сон)