21.12.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2920-1
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 21.12.2017 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2920-1
Кучга кириш санаси
22.12.2017
Ҳужжат 22.12.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 21 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2920-1]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 28 августдаги 265-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2920, 2017 йил 28 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 35-сон, 934-модда) билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларига мартаба даражалари бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг 5-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимларига мартаба даражалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмат ходимларининг мартаба даражалари тўғрисидаги низомга асосан эгаллаб турган лавозимини ҳисобга олган ҳолда берилади, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус унвонга эга бўлган Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларидан давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматига ўтказилган ходимларга мартаба даражаларини бериш, улар эгаллаб турган лавозимидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ мазкур Низомда белгиланган тартибда берилади.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 21 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
464-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.12.2017 й., 10/17/2920-1/0441-сон)