Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2018 14.08.2000 йилдаги 318-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 09.03.2018
Ҳужжат 14.08.2000 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
АЛОҚА СОҲАСИДАГИ МЕЪЁРИЙ ҲУЖЖАТЛАР, ДАВЛАТ ВА ТАРМОҚ СТАНДАРТЛАРИ ТАЛАБЛАРИНИ, КЎРСАТИЛАЁТГАН ХИЗМАТЛАР СИФАТИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН МОЛИЯВИЙ САНКЦИЯЛАР (ЖАРИМАЛАР) ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 185-сонли «Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация хизматлари сифатини янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан 2018 йил 1 июндан ўз кучини йўқотади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган стандартлар ва меъёрларга мувофиқ алоқа хизмати сифатини ошириш, шунингдек почта ва телекоммуникациялар хизмати истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун молиявий санкциялар (жарималар) миқдори 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 14 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
318-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 августдаги 318-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун молиявий санкциялар (жарималар)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИҚДОРЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур молиявий санкциялар (жарималар) алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Молиявий санкциялар (жарималар) Алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун молиявий санкциялар (жарималар)ни ҳисоблаш тартибига мувофиқ ҳисобланади. Молиявий санкциялар (жарималар)нинг миқдорлари Ўзбекистон Республикасида амалдаги энг кам иш ҳақи миқдорига мувофиқ ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р‎ Кўрсаткичларнинг номи‎ Молиявий санкциялар (жарималар)нинг миқдори (энг кам иш ҳақи миқдорига нисбатан баравар)‎

1. Почта алоқаси, ҳар бир ҳолат учун

1.1.‎ Пул ўтказиш операциялари бўйича корхонанинг айби билан пайдо бўлган жарималар‎

‎2‎

1.2.‎ Ўтказилган пул ва пенсия суммаларининг корхонанинг айби билан камомади ва ўғириланиши‎

11‎

1.3.‎ Почта жўнатмаларининг корхонанинг айби билан йўқолиши ва ўғирланиши‎

10‎

1.4.‎ Вилоятлар ичкарисидаги (Тошкент шаҳрида шаҳар йўналиши бўйича) йўналишлар бўйича почта алмашилмаслиги‎

1‎

1.5.‎ Магистрал йўналишлар бўйича почта алмашилмаслиги‎

2‎

1.6.‎ Жўнатувчидан олувчига ёзма хат-хабарлар боришида назорат муддатларининг бузилиши (республика ва вилоят марказлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси ўртасида)‎

0,1‎

‎‎2. Телеграф алоқаси, ҳар бир телеграмма учун

2.1.‎ Назорат муддатларидан ўтказиб юборилган ҳолда берилган телеграммалар‎

0,1‎

2.2.‎ Назорат муддатларидан ўтказиб юборилган ҳолда етказилган телеграммалар‎

0,1‎

2.3.‎ Хизмат ёзишмалари ва шикоятлар бўйича аниқланган, яроқсиз ҳолда тайёрланган телеграммалар (жўнатилган, келган, транзит)‎

0,1‎

3. Шаҳарлараро ва халқаро телефон алоқаси, ҳар фоиз ва буюртма учун

3.1.‎ Халқаро телефон автомат алоқаси бўйича тушган, сўзлашув билан якунланмаган чақириқларнинг ҳар фоизи‎

0,5‎

3.2.‎ Шаҳарлараро автомат телефон алоқаси бўйича тушган, сўзлашув билан якунланмаган чақириқларнинг ҳар фоизи‎

0,2‎

3.3.‎ Шаҳарлараро телефон сўзлашувига берилган ҳар бир буюртманинг корхонанинг айби билан бажарилмаслиги‎

0,1‎

4. Алоқа тармоқларининг магистрал ва ички зона узатиш линиялари, каналлари, трактлари

4.1.‎ Кабель, ҳаво, радиореле ва йўлдош алоқаси линиялари тонал частотаси каналларининг корхонанинг айби билан бекор туриш муддати (канал/соат)‎

0,1‎

4.2.‎ Телевизион стволлар ҳаракатининг корхонанинг айби билан бекор туриш муддати, 100 км ствол орасида (бир минут учун)‎

0,1‎

4.3.‎ Бошланғич узатиш тармоқ тизимининг нормаларга мувофиқ бўлмаган линия трактлари сони (ҳар бир тракт учун)‎:

кабель ва радиореле алоқа линияларида‎

2‎

ҳаво алоқа линияларида‎

1‎

йўлдош алоқа линияларида‎

10‎

‎‎5. Маҳаллий (шаҳар ва қишлоқ) телефон алоқаси

5.1.‎ Бузилишларни назорат муддатларидан ортиқ муддатларда бартараф этиш (ҳар 1000 телефон-соат учун)‎

0,1‎

5.2.‎ Ишламайдиган таксофонлар (таксофон)‎

0,1‎

‎‎6. Симли радиоэшиттириш, ҳар бир 1000 радионуқта/соат учун

6.1.‎ Радиотрансляция узеллари станциялари ва подстанцияларининг корхонанинг айби билан бекор туриши‎

0,1‎

‎‎7. Телевидение, ҳар бир минут учун

7.1.‎ Қуввати 1 Втдан 1000 Втгача бўлган узатувчилар ҳаракатининг корхонанинг айби билан узилиш муддати шу жумладан меъёрдан ортиқ муддатларда ‎

0,5

‎1‎

7.2.‎ Қуввати 1Вт дан 1000 Втгача бўлган телевизион узатувчилар ишлашининг корхонанинг айби билан белгиланган техник меъёрларга нисбатан узилиш муддати‎

0,25‎

7.3.‎ Қуввати 1кВтгача бўлган телевизион узаткичлар ишлашининг корхонанинг айби билан белгиланган техник меъёрларга нисбатан узилиш муддати‎

0,5‎

7.4.‎ Қуввати 1000 Вт дан ортиқ бўлган узаткичлар ҳаракатининг корхонанинг айби билан узилиш муддати‎

1‎

шу жумладан меъёрдан ортиқ муддатларда‎

2‎

‎‎8. Йўлдош алоқаси, ҳар бир минут учун

8.1.‎ Йўлдош алоқасининг ердаги қабул қилиш ва қабул қилувчи-узатувчи станциялари ишлашидаги узилишлар‎

а) телевизион стволда (қабул қилувчи)‎

2‎

б) телефон стволида (қабул қилувчи-узатувчи)‎

1‎

8.2.‎ Йўлдош алоқасининг ердаги станциялари ишидаги мазкур корхонага боғлиқ сабабларга кўра белгиланган техник меъёрларга нисбатан узилишлар,‎

а) телевизион стволда (узатувчи ва қабул қилувчи)‎

2‎

б) телефон стволида (қабул қилувчи-узатувчи)‎

1‎

‎‎9. Радиоэшиттириш, ҳар бир минут учун

9.1.‎ Радиоэшиттириш узаткичлари ишлашида корхонанинг айби билан узилишлар муддати‎

1‎

шу жумладан назорат муддатларидан ортиқ муддатларда‎

2‎

9.2.‎ Радиоэшиттириш узаткичлари ишида корхонанинг айби билан белгиланган техник меъёрларга нисбатан узилишлар муддати‎

0,5‎

‎‎10. Радиоалоқа, ҳар бир минут учун

10.1.‎ Радиоалоқа узаткичлари ишлашида корхонанинг айби билан узилишлар муддати‎

0,5‎

шу жумладан меъёрий муддатлардан ортиқ муддатларда‎

1‎

10.2.‎ Радиоалоқа узаткичлари ишида корхонанинг айби билан белгиланган техник меъёрларга нисбатан узилишлар муддати‎

0,1‎

10.3.‎ Корхонанинг айби билан радио қабул қилиш қурилмаларининг ишлашидаги (барча иш турларида) узилишлар муддати‎

1‎

11. Даврий матбуот

11.1.‎ Обуна ва чакана суммаларининг камомади ва ўғирланиши (ҳолат)‎

11‎

11.2.‎ Обуна ва чакана нашрларнинг камомади ва ўғирланиши (нусха)‎

0,1‎

11.3‎ Республика газеталарини истеъмолчиларга матбуот тарқатувчи ходимларнинг айби билан етказиб бериш муддатларининг бузилиши (10 нусха)‎

0,1‎

‎‎12. Шикоятлар

12.‎ Корхонанинг айби билан почта ва телекоммуникациялар иши устидан шикоятлар‎

1‎

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 14 августдаги 318-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоқа соҳасидаги меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини, кўрсатилаётган хизматлар сифатини бузганлик учун молиявий санкцияларни ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРТИБИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Тартиб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Частота спектридан фойдаланиш, телерадиодастурларни шакллантириш ва тарқатиш ҳамда маълумотлар узатиш самарадорлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 1998 йил 10 июлдаги 293-сон қарорига асосан ишлаб чиқилган ҳамда почта ва телекоммуникациялар соҳасида фаолият кўрсатаётган хўжалик субъектларига жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Молиявий санкциялар Ўзбекистон Республикасида почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектлари фаолияти устидан давлат назорати ўрнатиш бўйича Давлат алоқа инспекцияси (Давлат алоқа инспекцияси) томонидан техник параметрлар, техник фойдаланиш қоидалари, почта ва телекоммуникациялар воситалари ишларининг ва хизмат кўрсатиш сифати бузилганлиги учун кўрсаткичларнинг ягона тизими бўйича ҳисобланади, табиий офатлар ёки фавқулодда вазиятлар оқибатида пайдо бўлган бузилишлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Молиявий санкцияларни ҳисоблаш учун давлат ва идоравий статистика маълумотлари асос бўлиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар чоракдаги иш натижалари бўйича молиявий санкцияларни ҳисоблаш молиявий санкцияларнинг тасдиқланган кўрсаткичлари ва миқдорларига мувофиқ махсус ҳисоб-китоб билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Молиявий санкциялар сифатидаги ундириб олинадиган маблағлар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейин 30 кун муддатда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилади, монополияга қарши қонун ҳужжатлари ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун солинадиган жарималар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Тақдим этилган статистика ҳисоботларининг ишончлилиги ва молиявий санкцияларнинг ўз вақтида тўланиши Давлат алоқа инспекцияси томонидан текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Санкцияларнинг тўлиқ миқдорда ўтказилмаганлиги аниқланган тақдирда тегишли сумма хўжалик юритувчи субъектлар томонидан Давлат алоқа инспекциясининг қарори олинган пайтдан бошлаб икки ҳафта муддатда Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси хўжалик юритувчи субъектга, агар молиявий санкцияларни дарҳол ўтказиш унинг банкрот бўлишига олиб келадиган бўлса, унга молиявий санкцияларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконини бериш ҳуқуқига эгадир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Меъёрий ҳужжатлар, давлат ва тармоқ стандартлари талабларини бузганлик учун молиявий санкцияларни ҳисоблаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Почта ва телекоммуникациялар хўжалик юритувчи субъектларини абонентлар (мижозлар)га почта ва телекоммуникациялар хизматлари кўрсатилмаганлиги ёки улар сифатининг пастлиги учун амалдаги қоидаларга мувофиқ уларга етказилган зарарни қоплаш ёки қайта ҳисоб-китоб қилишдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мансабдор шахсларни Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликдан озод қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Давлат алоқа инспекциясининг молиявий санкцияларни ҳисоблаш тўғрисидаги қарорлари устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.