Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) фаолиятини самарали ташкил этишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг бошқарув ходимлари чекланган сони 40 нафардан иборат бўлган марказий аппарати тузилмаси 2-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бошқармаларининг (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига, заруратга кўра, бошқарув ходимларининг белгиланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг тасдиқланган тузилмаларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
2. Белгилансинки, ушбу қарорга 2-3-иловаларга мувофиқ тасдиқланаётган янги ташкил этилаётган Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармаларининг бошқарув ходимлари сони, шу жумладан, ходимлар сони тегишлича қисқартирилиши (жами — 32 бирлик) ҳисобига шакллантирилади:
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника муомаласини тартибга солиш Бош бошқармаси штатларидан — 2 бирлик;
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари дори воситалари ва тиббий буюмлар чакана савдоси шартлари ва лицензия талабларига риоя этиш устидан назорат қилиш бўлинмаларининг ҳар биридан — 2 бирликдан, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармасидан — 4 бирлик.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига бир ой муддатда белгиланган тартибда:
Агентликнинг марказий аппарати учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги Автобазаси учун назарда тутилган автотранспорт воситаларининг лимитлари доирасида 4 та енгил автотранспорт воситаси, шу жумладан, 3 та — шахсий, 1 та — навбатчи автотранспорт воситаси ажратсин;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бошқармалари тўғрисидаги низомларни тасдиқласин;
Агентликни зарур ихтисосликка эга бўлган юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чораларини кўрсин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори З. Дусанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 18 декабрь,
993-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг
ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг марказий аппарати
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг чекланган сони — 40 бирлик.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бошқармаларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг жами сони — 4 бирлик.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар фармацевтика тармоғини ривожлантириш бошқармалари бошқарув ходимларининг чекланган сони — 56 бирлик.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) мақоми, асосий вазифалари, функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш асосларини белгилайди.
2. Агентлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ва бошқа қонун ҳужжатларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарорларига амал қилади.
3. Агентликнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган қарорлари ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик субъектлари томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.
4. Агентлик ўз фаолиятини давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таркибий бўлинмалари, шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш бошқармалари (кейинги ўринларда ҳудудий бошқармалар деб аталади) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган низомлар асосида амалга оширади.
Агентлик таркибига кирувчи «Oʻzmedimpeks» давлат унитар корхонаси, Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникаси экспертизаси ва стандартлаштириш давлат маркази, Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти, Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти ва «Шарқ табобати» илмий-тадқиқот институти (кейинги ўринларда идоравий мансуб ташкилотлар деб аталади) ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган уставларга мувофиқ амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Агентлик фаолиятини молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобига амалга оширилади.
7. Агентлик мустақил юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳр ва бланкаларга, банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.
2-боб. Агентликнинг асосий вазифалари ва функциялари
8. Қуйидагилар Агентликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
фармацевтика тармоғини барқарор ривожлантириш стратегиясини, шу жумладан, давлат-хусусий шерикликни жорий этиш орқали ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, фармацевтика ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳоли ва давлат соғлиқни сақлаш муассасаларини дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт техникаси билан таъминлаш дастурларини амалга ошириш;
фармацевтика бозори конъюнктурасини ўрганишни ташкил қилиш, ички ва ташки бозорларда рақобатбардош, юқори сифатли дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга ҳамда уларнинг жаҳон бозорларига киришига кўмаклашиш;
аҳоли ва давлат соғлиқни сақлаш муассасаларининг дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникаси, шу жумладан, уларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилган турлари билан таъминланганлиги ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, шу асосда ички бозорни янада тўлдириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
фармацевтика тармоғи корхоналарининг асбоб-ускуналарини модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлашга кўмаклашиш, хорижий инвестицияларни, шу жумладан, хорижий ва халқаро молия институтларининг маблағларини кенг жалб қилиш;
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини ишлаб чиқариш жараёнига инновацион технологияларни янада жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмларнинг рўйхатини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиш;
(8-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 октябрдаги 862-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/862/2097-сон)
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга етакчи чет эл фармацевтика компаниялари билан ҳамкорликни ташкил этишда кўмаклашиш;
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулот деб эътироф этиш учун мезонларни ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини давлат рўйхатидан ўтказиш;
давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида фойдаланилаётган тиббиёт техникасининг ҳисоби ва реестри юритилишини таъминлаш ҳамда уларнинг ҳолатини таҳлил қилиш;
давлат соғлиқни сақлаш муассасалари учун дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббиёт техникаси ва махсус тиббиёт автотранспортининг марказлаштирилган харидини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий дорихоналари тармоғини ташкил этиш ва фаолият кўрсатишини таъминлаш;
фармацевтика тармоғига халқаро стандартлар жорий этилишини мувофиқлаштириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Агентлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
а) фармацевтика тармоғини барқарор ривожлантириш стратегиясини, шу жумладан, давлат-хусусий шерикликни жорий этиш орқали ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, фармацевтика ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳоли ва давлат соғлиқни сақлаш муассасаларини дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт техникаси билан таъминлаш дастурларини амалга ошириш соҳасида:
фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари бўйича ўртача ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган таклифлар киритади;
аҳоли ва давлат соғлиқни сақлаш муассасаларини дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт техникаси билан таъминлаш бўйича ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг республика ва ҳудудий дастурларини, шу жумладан, фармацевтика тармоғининг эркин иқтисодий зоналар ҳудудларига мўлжалланган дастурларни давлат-хусусий шериклик механизмларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этади;
фармацевтика корхоналари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради, аҳоли ва давлат соғлиқни сақлаш муассасаларини дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт техникаси билан таъминлаш дастурларини амалга оширади;
ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмларнинг импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларини ташкил қилиш бўйича инвестиция дастурлари ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида иштирок этади;
фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш учун (дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана савдоси бундан мустасно), шунингдек, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг муомалада бўлиши билан боғлиқ фаолият учун лицензия олган шахслар томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя қилиниши устидан назоратни амалга оширишда иштирок этади;
б) фармацевтика бозори конъюнктурасини ўрганишни ташкил қилиш, ички ва ташки бозорларда рақобатбардош, юқори сифатли дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга ҳамда уларнинг жаҳон бозорларига киришига кўмаклашиш соҳасида;
фармацевтика бозорида маркетинг тадқиқотларини ташкил қилади ва амалга оширади, талаб катта бўлган дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт техникасини, уларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ёки мавжуд ишлаб чиқаришларга тузатишлар киритиш мақсадида аниқлайди;
маҳаллий дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт техникасини ташқи бозорларга чиқаришга кўмаклашади, шунингдек, хорижий давлатларда талаб катта бўлган дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт техникасини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш бўйича маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун тавсиялар ишлаб чиқади;
в) аҳоли ва давлат соғлиқни сақлаш муассасаларининг дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникаси, шу жумладан, уларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилган турлари билан таъминланганлиги ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, шу асосда ички бозорни янада тўлдириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
аҳоли ва давлат соғлиқни сақлаш муассасаларининг дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт техникаси билан таъминланганлиги даражасини таҳлил қилади;
аҳоли ва давлат соғлиқни сақлаш муассасаларини дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт техникаси билан таъминлаш даражасини ошириш, шунингдек, уларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни ташкил этади;
ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмларнинг ҳамда тиббиёт техникасининг импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришларини ташкил қилиш бўйича таклифлар киритади;
г) фармацевтика тармоғи корхоналарининг асбоб-ускуналарини модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлашга кўмаклашиш, хорижий инвестицияларни, шу жумладан, хорижий ва халқаро молия институтларининг маблағларини кенг жалб қилиш соҳасида:
дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт техникаси ишлаб чиқаришда фойдаланилаётган моддий-техник база ва технологияларнинг ҳолати мониторингини олиб боради ва таҳлил қилади ҳамда натижалари бўйича ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш дастурларини ишлаб чиқади;
ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашни назарда тутувчи инвестиция дастурлари рўйхатини ҳар йил ҳудудлар ва ҳар бир корхона бўйича ишлаб чиқади ва ваколатли органларга тақдим этади;
дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт техникасининг чет элдаги инновацион ва юқори технологик ишлаб чиқаришларини таҳлил қилади ҳамда ушбу таҳлил асосида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига янги инвестиция лойиҳаларини шакллантириш бўйича таклифлар киритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
мавжуд ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва устувор инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий инвестициялар, шу жумладан, хорижий ва халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширади;
д) дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини ишлаб чиқариш жараёнига инновацион технологияларни янада жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишини ташкил этиш соҳасида:
оригинал ва самарали дори воситалари яратиш ва уларнинг туркумли ишлаб чиқарилишини ўзлаштириш бўйича илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишини ташкил этади;
илмий-тадқиқот муассасалари ва фармацевтика корхоналари ўртасида тайёр илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ва тадқиқотларнинг, шу жумладан, ўсимликлардан дори воситалари ишлаб чиқаришга қаратилган тадқиқотларнинг янги йўналишларини бошлаш бўйича кооперацияни таъминлайди;
дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт техникаси ишлаб чиқариш бўйича инновацион ишланмаларни рағбатлантириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) Ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмларнинг рўйхатини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиш соҳасида:
(9-банд «е» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 октябрдаги 862-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/862/2097-сон)
Ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмлар рўйхатини такомиллаштириш мақсадида импорт қилинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариладиган дори воситалари ва тиббий буюмларнинг номенклатурасини таҳлил қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ички ва ташқи фармацевтика бозорларининг нарх коньюктурасини, импорт қилинадиган ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариладиган дори воситалари ва тиббий буюмларга нархларнинг шаклланиши механизмларини ўрганади;
(9-банд «е» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 октябрдаги 862-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/862/2097-сон)
ж) дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга етакчи чет эл фармацевтика компаниялари билан ҳамкорликни ташкил этишда кўмаклашиш соҳасида:
маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан етакчи хорижий компаниялар ўртасида ҳамкорликни ташкил этади;
маҳаллий ташкилотлар вакилларининг халқаро фармацевтика кўргазмаларида, форумлар, конференциялар, семинарларда ҳамда хорижий мамлакатларда ўтказиладиган миллий кўргазмаларда иштирок этишини таъминлайди;
халқаро ташкилотлар, ҳукуматлараро комиссиялар (гуруҳлар) ва бизнес- форумлар ишида қатнашади;
з) дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулот деб эътироф этиш учун мезонларни ишлаб чиқишга кўмаклашиш соҳасида:
ишлаб чиқарувчи ташкилотларда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникаси ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни босқичларининг маҳаллийлаштирилганлиги даражасини таҳлил қилади;
дори воситалари, тиббий буюмлари ва тиббиёт техникасини маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулот деб эътироф этиш учун мезонларни белгилаш бўйича тавсиялар киритади;
и) дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида:
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини давлат рўйхатидан ўтказиш, сифатини назорат қилиш, стандартлаштириш ва сертификатлаш амалга оширилишини таъминлайди;
тиббиёт амалиётида қўллашга рухсат этилган Дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникаси давлат реестри юритилиши ва даврий нашр эълон қилинишини таъминлайди;
Давлат фармакопеяси шакллантирилишини таъминлайди;
фармокологик ва/ёки дори воситалари ва тиббий буюмларнинг клиникагача ва клиник тадқиқотлари натижалари экспертизадан ўтказилишини ташкил қилади;
дори воситалари ва «in vitro» ташхис воситаларига фармакопея ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш, келишиш ва тасдиқлашни, шунингдек, тиббий буюмлар («in vitro» ташхис воситаларидан ташқари) ва тиббиёт техникасини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни экспертизадан ўтказиш ва келишишни ташкил қилади;
фармокологик назорат амалга оширилишини таъминлайди;
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасининг зарарли таъсири аниқланганда уларни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, импорт қилиш ва сотишни белгиланган тартибда тўхтатиб туришни таъминлайди;
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини сертификатлаш органлари, шу жумладан, синов лабораториялари фаолияти мувофиқлаштирилиши ва назорат қилинишини таъминлайди;
сертификатланадиган дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш амалга оширилишини таъминлайди;
техник жиҳатдан тартибга солиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга оширади;
ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг мурожаатлари бўйича дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини экспертизадан ўтказишни таъминлайди;
фармацевтика тармоғи мутахассисларини малака ошириш курсларида, шу жумладан, хорижий мамлакатларда ёки хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда ўқитишни ташкил қилади;
к) давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида фойдаланилаётган тиббиёт техникасининг ҳисоби ва реестри юритилишини таъминлаш ҳамда уларнинг ҳолатини таҳлил қилиш соҳасида:
давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида фойдаланилаётган тиббиёт техникасининг электрон реестрини ишлаб чиқади ва юритади;
давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида тиббиёт техникаси ҳолати мониторингини олиб боради, уларни таъмирлаш ва янгилаш, шунингдек, уларга техник хизмат кўрсатишни яхшилаш бўйича таклифлар киритади;
л) давлат соғлиқни сақлаш муассасалари учун дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббиёт техникаси ва махсус тиббиёт автотранспортининг марказлаштирилган харидини ташкил этиш соҳасида;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ҳар йили белгиланадиган эҳтиёжлар асосида ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмлар, тиббиёт техникаси ва махсус тиббиёт автотранспортининг марказлаштирилган харидини таъминлайди;
давлат соғлиқни сақлаш муассасалари учун дори воситалари ва тиббий буюмлар, тиббиёт техникаси ва махсус тиббиёт автотранспортини харид қилиш бўйича тендер савдолари ўтказилишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида ташкил қилинган лойиҳаларни амалга ошириш гуруҳлари фаолиятини дори воситалари ва тиббий буюмлар, тиббиёт техникаси ва махсус тиббиёт автотранспортининг марказлаштирилган харидига тегишли қисми бўйича мувофиқлаштиради;
ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмларнинг сунъий танқислигини вужудга келтириш ва нархларини сунъий оширишга йўл қўймасликка қаратилган комплекс чора-тадбирларни доимий равишда ишлаб чиқади ва амалга оширади;
ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмлар давлат соғлиқни сақлаш тизимининг ҳар бир даволаш-профилактика муассасасига, шу жумладан, чекка қишлоқ жойларига етказиб берилишини таъминлайди;
м) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий дорихоналари тармоғини ташкил этиш ва фаолият кўрсатишини таъминлаш соҳасида:
тасдиқланган жойлаштиришга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий дорихоналар тармоғи ташкил этилиши ва фаолият юритишини таъминлайди;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий дорихоналарини дори воситалари ва тиббий буюмлар билан узлуксиз таъминлашни ташкил қилади;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий дорихоналари фаолиятини мувофиқлаштиради ва улар фаолияти устидан идоравий назоратни амалга оширади;
н) фармацевтика тармоғига халқаро стандартларнинг жорий этилишини мувофиқлаштириш соҳасида:
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасининг маҳаллий стандартларини халқаро стандартлар билан уйғунлаштиришни таъминлайди;
дори воситаларини ишлаб чиқариш, муомаласини тартибга солиш, сифатини назорат қилиш ҳамда «ISO» сифатни бошқариш тизимларини ва Зарур тарздаги амалиётни (GxP) жорий қилиш соҳасида халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштиради;
фармацевтика тармоғи корхоналарига халқаро стандартларни жорий қилишда кўмаклашади;
Зарур тарзда ишлаб чиқариш амалиёти қоидалари (GMP), Зарур тарзда дистрибуция амалиёти қоидалари (GDP), Зарур тарзда сақлаш амалиёти қоидалари (GSP), Зарур тарзда клиника амалиёти қоидалари (GCP), Зарур тарзда лаборатория амалиёти қоидалари (GLP), Зарур тарзда дорихона амалиёти қоидалари (GPP) талабларига мувофиқлик бўйича аудит ўтказилишини ва тегишли хулоса ва/ёки сертификатлар берилишини ташкил қилади.
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Агентликнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
10. Агентлик юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
республика фармацевтика тармоғини ривожлантиришни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ишини мувофиқлаштириш;
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича ҳужжатлар, статистик маълумотлар, ҳисоботлар, таҳлилий материаллар, хулосалар ва бошқа маълумотларни сўраш ва олиш;
хорижий мамлакатлардан импорт қилинадиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш ва сертификатлашни амалга ошириш;
Агентликка юкланган вазифаларни бажариш доирасида давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари, етакчи лойиҳа институтлари, илмий-таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар, хорижий компанияларнинг юқори малакали ходимларини ва мутахассисларни жалб қилиш;
хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича тўғридан-тўғри маълумот алмашиш;
фармацевтика тармоғининг эркин иқтисодий зоналарини ташкил қилиш, фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларни бошқариш масалаларини келишиш;
белгиланган тартибда ноширлик фаолиятини амалга ошириш, ахборот материаллари, даврий нашрлар ва бошқа босма маҳсулотларни чиқариш ҳамда тарқатиш;
фармацевтика корхоналарининг Зарур тарзда ишлаб чиқариш амалиёти қоидаларига (GMP) мувофиқлигини сертификатлаш;
фармацевтика тармоғи мутахассисларининг малакасини ошириш;
фармацевтика тармоғи соҳасидаги муаммолар бўйича мувофиқлаштирувчи, илмий-техник, идоралараро эксперт комиссиялари ташкил қилиш, махсус йиғилишлар чақириш, шунингдек, ушбу муаммоларни ўрганиш, маслаҳатлашиш ва уларни ҳал қилиш учун маҳаллий ва хорижий мутахассисларни, экспертларни жалб қилиш;
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасига белгиланган тартибда мувофиқлик сертификатлари бериш;
фармацевтика тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини, шу жумладан, идоралараро тусдаги шартномаларни ишлаб чиқишда қатнашиш.
Агентлик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
11. Агентлик ўзига юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши учун жавоб беради.
4-боб. Агентлик фаолиятини ташкил этиш
12. Агентликка Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор бошчилик қилади.
Агентлик директори мақоми, маиший, тиббий ва транспорт таъминоти шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилади.
Агентлик директори Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган ўринбосарларга эга бўлади.
Агентликнинг ҳудудий бошқармаларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири билан келишган ҳолда Агентлик директори томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган бошлиқ раҳбарлик қилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг тегишли ходимларига тенглаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
13. Агентлик директори зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун:
а) Агентлик фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;
б) Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
в) ҳудудий бошқармалар раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади;
г) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига:
Агентлик фаолияти натижалари ҳақидаги ҳисоботни;
Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва бошқа норматив ҳужжатлар лойиҳаларини;
идоравий мансуб ташкилотлар ва ҳудудий бошқармалар раҳбарларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш ҳақида тақдимномаларни;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳақидаги таклифларни киритади (тақдим этади);
д) Агентлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади, ўз ўринбосарларининг ҳамда Агентлик, ҳудудий бошқармалар ва идоравий мансуб ташкилотларнинг бошқа мансабдор шахсларининг ваколатлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги даражаларини белгилайди;
е) ўз ваколатлари доирасида Агентлик ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқлар ва фармойишлар чиқаради ҳамда кўрсатмалар беради;
ж) Агентликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
з) қонун ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширади.
14. Агентлик директори иш жойида бўлмаган ҳолларда унинг ваколатларини директорнинг биринчи ўринбосари амалга оширади.
5-боб. Якунловчи қоида
15. Агентликни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 18 декабрдаги 993-сон қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонлари тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фармацевтика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 7 ноябрдаги ПФ-5229-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини (кейинги ўринларда баҳолаш деб аталади) белгилайди.
2. Баҳолашдан мақсад Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши самарадорлигини аниқлашдир.
3. Баҳолаш учун қуйидагилар маълумот манбалари ҳисобланади:
расмий статистик маълумотлар;
амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлар;
Агентлик фаолияти мониторинги натижалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар;
ваколатли органлар томонидан ўтказилган текширишлар ва ўрганишлар натижалари;
холис экспертлар хулосалари;
Агентлик фаолияти соҳасидаги ижтимоий тадқиқотлар натижалари;
нодавлат нотижорат ташкилотлари маълумотлари.
4. Баҳолаш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (кейинги ўринларда Соғлиқни сақлаш вазирлиги деб аталади) томонидан йил якунига кўра ҳар йили ўтказилади.
5. Баҳолашни ўтказиш режаси Агентлик томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлигига йил якунига кўра статистик ва бошқа маълумотларнинг тақдим этилиши муддатларини ўз ичига олади.
2-боб. Баҳолаш мезонлари
6. Агентлик фаолиятининг самарадорлиги қуйидаги мезонларга кўра баҳоланади:
а) фармацевтика тармоғини барқарор ривожлантириш стратегиясини, шу жумладан, давлат-хусусий шерикликни жорий этиш орқали ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, фармацевтика ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш, аҳоли ва давлат соғлиқни сақлаш муассасаларини дори воситалари, тиббий буюмлар ҳамда тиббиёт техникаси билан таъминлаш дастурларини амалга ошириш соҳасида:
фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг, шу жумладан, фармацевтика тармоғини эркин иқтисодий зоналарда ривожлантиришнинг ишлаб чиқилган дастурлари сони;
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқаришнинг ўсиши ҳамда ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмларни ишлаб чиқариш параметрлари бажарилиши;
давлат инвестиция дастурлари бажарилиши параметрлари бажарилиши, фармацевтика тармоғига инвестициялар жалб этилишининг ўсиши;
б) фармацевтика бозори конъюнктурасини ўрганишни ташкил қилиш, ички ва ташки бозорларда рақобатбардош, юқори сифатли дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасининг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга ҳамда уларнинг жаҳон бозорларига киришига кўмаклашиш соҳасида:
янги номдаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқаришни ўзлаштириш;
фармацевтика маҳсулотларининг янги хорижий бозорларини ўзлаштириши;
хорижий мамлакатларда рўйхатдан ўтказилган дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника сони;
маҳсулот экспорти кўрсаткичининг ўсиши;
в) аҳоли ва давлат соғлиқни сақлаш муассасаларининг дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникаси, шу жумладан, уларнинг маҳаллий ишлаб чиқарилган турлари билан таъминланганлиги ҳолатини тизимли таҳлил қилиш, шу асосда ички бозорни янада тўлдириш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш соҳасида:
аҳоли ва давлат соғлиқни сақлаш муассасаларининг ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланганлиги даражаси;
янги турдаги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника, шу жумладан, ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш кўрсаткичларининг бажарилиши;
г) фармацевтика тармоғи корхоналарининг асбоб-ускуналарини модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлашга кўмаклашиш, хорижий инвестицияларни, шу жумладан, хорижий ва халқаро молия институтларининг маблағларини кенг жалб қилиш соҳасида:
ишлаб чиқарувчи ташкилотларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш даражаси;
хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш ҳажмлари;
д) дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини ишлаб чиқариш жараёнига инновацион технологияларни янада жорий этиш учун илмий-тадқиқот ишлари олиб борилишини ташкил этиш соҳасида:
яратилган янги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника сони, шу жумладан, жалб этилган грантлар ҳамда яратилган янги дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техниканинг ишлаб чиқаришга жорий этилиши даражаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
е) Ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмларнинг рўйхатини такомиллаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқишда бевосита иштирок этиш соҳасида:
(6-банд «е» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 октябрдаги 862-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/862/2097-сон)
ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмлар импортини, уларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва ички бозорда реализация қилишни таъминлаш ҳисобига қисқартириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банд «е» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 октябрдаги 862-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.10.2018 й., 09/18/862/2097-сон)
ж) дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга етакчи чет эл фармацевтика компаниялари билан ҳамкорликни ташкил этишда кўмаклашиш соҳасида:
фармацевтика тармоғини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича хорижий фармацевтика компаниялари билан тузилган шартномалар сони;
хорижий фармацевтика компанияларини ҳамкорликка жалб этиш ҳисобига ишлаб чиқаришни кенгайтириш даражаси ҳамда янги ташкил этилган қўшма корхоналар сони;
з) дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулот деб эътироф этиш учун мезонларни ишлаб чиқишга кўмаклашиш соҳасида:
маҳаллий ишлаб чиқаришнинг дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникаси мезонларга кўра маҳаллий ишлаб чиқарилган маҳсулот деб эътироф этилишини асослаш даражаси;
и) дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини давлат рўйхатидан ўтказиш соҳасида:
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникасини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби ва муддатларига риоя этилиши;
клиник тадқиқотлар ўтказилиши ҳолати;
к) давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида фойдаланилаётган тиббиёт техникасининг ҳисоби ва реестри юритилишини таъминлаш ҳамда уларнинг ҳолатини таҳлил қилиш соҳасида:
давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида фойдаланилаётган тиббиёт техникаси электрон реестрининг тўлиқлиги ва ўз вақтида юритилиши;
давлат соғлиқни сақлаш муассасаларидаги тиббиёт техникасининг техник ҳолати даражаси;
л) давлат соғлиқни сақлаш муассасалари учун дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббиёт техникаси ва махсус тиббиёт автотранспортининг марказлаштирилган харидини ташкил этиш соҳасида:
дори воситалари, тиббий буюмлар, тиббиёт техникаси ва махсус тиббиёт автотранспортининг тўлиқ ва ўз вақтида марказлаштирилган хариди, шунингдек, уларнинг ўз вақтида етказиб берилиши;
м) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ижтимоий дорихоналари тармоғини ташкил этиш ва фаолият кўрсатишини таъминлаш соҳасида:
республика ҳудудларини ижтимоий дорихоналар тармоғи билан қамраб олиш даражаси;
ижтимоий дорихоналарнинг ижтимоий аҳамиятли дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминланганлиги даражаси;
н) фармацевтика тармоғига халқаро стандартларнинг жорий этилишини мувофиқлаштириш соҳасида:
ISO халқаро сифат менежменти тизими ва Зарур тарздаги ишлаб чиқариш амалиёти (GMP) халқаро стандартлари талаблари жорий этилган ташкилотлар сони;
дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббиёт техникаси миллий стандартларининг халқаро стандартлар билан уйғунлаштирилиши даражаси;
аудит ўтказиш ва Зарур тарздаги амалиётлар қоидаларига (GхP) мувофиқликка сертификатлар ёки хулосалар бериш муддатлари, тартибларига риоя этиш.
3-боб. Якунловчи қоидалар
7. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган мезонлар бўйича Агентлик фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш усулини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, уларни методологик қўллаб-қувватлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Агентлик фаолиятини баҳолаш натижалари бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Агентлик билан биргаликда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли таклифлар тайёрланади ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
9. Соғлиқни сақлаш вазири ва Агентлик директори агентликнинг фаолияти тўғрисида мунтазам равишда Вазирлар Маҳкамасига, Ўзбекистон Республикаси Президенти Девонининг тегишли хизматига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳисобот беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Вазирлар Маҳкамасининг мутасаддилик қиладиган комплекси раҳбари Агентлик раҳбарларига юкланган вазифалар самарали бажарилиши учун улар фаолияти устидан мунтазам мониторинг олиб боради, Агентлик фаолияти самарадорлигига холисона баҳо беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Мониторинг ва баҳолаш якунлари бўйича Агентликнинг алоҳида ўрнак кўрсатган раҳбарлари, мансабдор шахслари ва ходимлари рағбатлантирилади ёхуд йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортилади.
12. Агентлик раҳбарияти фаолият самарадорлиги сифатини ошириш чоралари ўз вақтида кўрилиши учун шахсан жавоб беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.12.2017 й., 09/17/993/0427-сон, 25.10.2018 й., 09/18/862/2097-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон, 17.08.2019 й., 09/19/678/3577-сон; 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон; 18.02.2021 й., 09/21/78/0125-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 03.08.2021 й., 09/21/486/0748-сон; 21.09.2022 й., 09/22/519/0840-сон)