12.08.2000 йилдаги 315-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БОЗОРЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бозорларда савдони ташкил этишни такомиллаштириш, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш ва сотувчиларга қулай шарт-шароитлар яратиш, бозорларнинг моддий негизини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 октябрдаги 467-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 196-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 октябрдаги 467-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 196-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
савдо жойи берилганлиги ва бозорлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун патта тўлови тўланганлиги тўғрисидаги квитанцияларни ҳисобга олиш ва уларни беришнинг янги тизимини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин, белгиланган тартибда тасдиқласин ва 2000 йилнинг 1 октябригача амалга киритсин, бунда уларни бир хиллаштириш, рақамлаш ва қатъий ҳисобда турадиган бланкалар сифатида ҳисобини юритишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозор бошқаруви раиси (директори) патта тўловлари тўлиқ ундирилиши ва белгиланадиган прогноз кўрсаткичларига мувофиқ тегишли маблағларнинг туманлар ва шаҳарлар бюджетлари даромадига ўтказилиши учун шахсан жавоб беради;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туманлар ва шаҳарлар бюджетларига даромадлар тушуми прогнози икки ой давомида кетма-кет бажарилмаган тақдирда бозор бошқаруви раиси (директори) қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортилган ҳолда эгаллаб турган лавозимидан озод қилинади.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ой муддатда бозорларда Давлат солиқ хизмати органларининг таянч пунктларини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳафта муддатда таянч пунктлари тўғрисидаги низомни тасдиқласин, унда инспекторлар сони нормативи, уларни ҳар 3 ойда алмаштириш, йиғимлар тушуми тўлиқлиги учун жавобгарлик даражасини назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, Давлат солиқ хизматининг кўрсатиб ўтилган таянч пунктлари штатига кирмайдиган мансабдор шахсларининг бозорлар фаолияти устидан назорат қилиши тақиқланади, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси томонидан белгиланган тартибда тўсатдан ўтказиладиган назорат текширишлари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлардан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тушадиган даромадларнинг тўлиқлиги;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бозорлар ҳудудида юридик ва жисмоний шахсларга савдо фаолиятини амалга ошириш учун ва Давлат солиқ хизмати органлари ходимларига назорат фунцияларини амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилиши учун жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда 2001 йил 1 январгача бўлган муддатда бозорларнинг таъсис ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Бозорларнинг фаолиятини ва уларни бошқаришни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 1996 йил 5 мартдаги 82-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З.Усмонов ва Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2000 йил 12 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
315-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 27 октябрдаги 467-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 196-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 16 октябрдаги 446-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2003 й., 20-сон, 187-модда)