Ҳужжат кучини йўқотган 04.01.2005 24.04.1997 йилдаги 404-I-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 04.01.2005
Ҳужжат 05.10.1998 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТОВАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИЛАР ВА ТАДБИРКОРЛАР ПАЛАТАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2004 йил 3 декабрдаги 713-II-сонли «Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси тушунчаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси (бундан буён матнда палата деб юритилади) тармоқ хўжалик бирлашмалари таркибига кирмайдиган кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорлик субъектларини аъзолик шарт бўлган ҳолда шартнома асосида бирлаштирувчи давлатга қарашли бўлмаган нотижорат ташкилотдир.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси» номидан фақат ушбу Қонуннинг қоидаларига мувофиқ фойдаланиш мумкин. Бошқа ташкилотлар ўз номларида бу сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари ушбу Қонундан ҳамда бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Палатанинг мақсадлари ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини ривожлантиришга, унинг жаҳон хўжалик тизимига қўшилишига кўмаклашиш, бозор инфраструктурасининг яхлит тизимини шакллантириш, тадбиркорлик фаолияти учун қулай шароит яратиш, тадбиркорликнинг барча турларини, Ўзбекистон тадбиркорларининг бошқа мамлакатлар тадбиркорлари билан савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий алоқаларини ривожлантириш мақсадида тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата қуйидаги вазифаларни бажаради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида, жамоат ва халқаро ташкилотларда, шу жумладан бошқа мамлакатларда товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг манфаатларини ифодалайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишда ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолияти устидан жамоатчилик назорати механизмларини рўёбга чиқаришда иштирок этади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар ва ташкилотларнинг давлат регистри асосида кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг реестрини юритади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч томонлама ҳамкорлик (ёлланма ишчилар иттифоқи, иш берувчилар иттифоқи ва ҳукумат) тизимини вужудга келтиришда, миллий иқтисодий ва ижтимоий сиёсатни ишлаб чиқиш ва олиб боришда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик фаолияти учун кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш ишини уюштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликнинг ривожланишига тўсқинлик қилаётган муаммоларни аниқлайди, тадбиркорликни ривожлантиришга ҳамда товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг фаолият юритиш шароитларини яхшилашга қаратилган қонун ҳужжатларини такомиллаштиришда белгиланган тартибда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги низоларни ҳал этишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий ёрдамга бўлган эҳтиёжни аниқлашда, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини, аудиторлик текширувларини ташкил этиш ва юритишда палата аъзоларига ёрдам беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларни, Ўзбекистонда ва бошқа давлатларда фирмаларнинг тақдимотларини уюштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар ва хизматлар экспортини ривожлантиришга кўмаклашади, ташқи бозорда операциялар ўтказишда ва иқтисодий ҳамда илмий-техникавий ҳамкорликнинг янги шаклларини ўзлаштиришда кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорлик субъектларига ёрдам кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ва ўрта бизнес корхоналарини ривожлантириш учун чет эл инвестицияларини жалб этиш бўйича фаолиятни ташкил этади, инвестиция лойиҳаларининг, шу жумладан чет эл кредит линиялари орқали жалб этиладиган инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши самарадорлиги мониторингини инвестиция циклининг барча босқичларида ўтказади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналарнинг катталиги, мулк шакли ва қайси тармоққа мансублигидан қатъи назар, барча товар ишлаб чиқарувчиларга улар томонидан бошланғич ҳисобга олиш ва ҳисоботнинг юритилиши, молиявий ресурслардан самарали фойдаланилиши, инвестицияларни жалб этиш имкониятлари, маҳсулотнинг экспорт қилиниши, кадрларнинг касбий ўқуви масалаларида кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кичик ва хусусий тадбиркорликни рағбатлантириш бўйича республика мувофиқлаштириш кенгашининг қарорларини амалиётга татбиқ этиш ишларини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнес-фонд, «Мадад» суғурта агентлиги, «Ўзтадбиркорбанк» кичик ва ўрта бизнес корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича ўтказадиган тадбирларни мувофиқлаштиради.
(3-моддасининг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 29 августдаги Қонуни асосида хатбошилар билан тўлдирилган — Олий Мажлис Ахборотномаси, 1998 й., 9-сон (1269), 181-модда)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Палатанинг давлат органлари билан ўзаро муносабатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата ўз вазифаларини бажаришда давлат органлари билан ҳамкорликни ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари асосида олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органларининг палата фаолиятига аралашувига йўл қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Палаталар тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари тизимини туман (шаҳар) палаталари, ҳудудий палаталар ҳамда Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) палатаси, ҳудудий палата Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий бўлинишига мос равишда тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Туман (шаҳар) палатаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) ҳудудида битта туман (шаҳар) палатаси тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) палатаси ушбу тумандаги (шаҳардаги) камида ўн нафар товар ишлаб чиқарувчи ва тадбиркорнинг йиғилишида таъсис этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ҳудудий палата
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳудудида, тегишли равишда, битта ҳудудий палата тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий палата туман (шаҳар) палаталарини бирлаштиради ва туман (шаҳар) палаталари вакилларининг конференциясида таъсис этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳудудий палаталарни бирлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси ҳудудий палаталар вакилларининг қурултойида таъсис этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Палатага аъзолик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палатага аъзолик хўжалик юритувчи субъект ва палата ўртасида шартнома тузиш йўли билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палатага аъзолик якка тартибда ва (ёки) бирлашган (жамоа) тарзда бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата аъзоларини ҳисобга олиш хўжалик юритувчи субъект жойлашган манзил бўйича юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палатанинг аъзолари кириш ва аъзолик бадалларини палата уставида белгиланадиган тартибда ва миқдорда тўлайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юридик шахсга айланмаган ҳолда якка тартибдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган шахслар учун кириш ва аъзолик бадаллари юридик шахслар учун палата уставида белгиланган бадал миқдорининг кўпи билан эллик фоизигача белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Палатанинг устави
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир палатанинг ўз устави бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) палатасининг устави палата аъзоларининг йиғилишида тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий палатанинг устави туман (шаҳар) палаталари вакилларининг конференциясида тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг устави ҳудудий палаталар вакилларининг қурултойида тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уставда қуйидаги маълумотлар бўлиши лозим:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
палатанинг номи ва манзили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
палатанинг мақсадлари ва вазифалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
палата аъзолигига қабул қилиш ва ундан чиқиш шартлари, тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
палата аъзоларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
палата раҳбар органларининг ваколати ва уларни ташкил этиш тартиби, уларнинг ваколат муддати, уларнинг қарорларни қабул қилиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
палата мол-мулки ва маблағларини шакллантириш манбалари ҳамда бу мол-мулк ва маблағлардан фойдаланиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
палата уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тартиби;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
палата фаолиятини тўхтатиш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палатанинг уставида қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа қоидалар ҳам назарда тутилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар), ҳудудий палатанинг устави товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасининг типовой устави асосида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Давлат рўйхатидан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатасини давлат рўйхатидан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудий ва туман (шаҳар) палаталарини рўйхатдан ўтказиш тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги адлия бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатдан ўтказиш тартиби ва муддатлари қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата қай тартибда ва қайси муддатда рўйхатдан ўтказилган бўлса, уставга киритиладиган ўзгартишлар ва қўшимчалар ҳам худди шундай тартибда ва муддатда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Палатанинг бошқарув органлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палатанинг бошқарув органлари, уларнинг ваколатлари ҳамда палатанинг тузилиши палатанинг уставида қонун ҳужжатларига мувофиқ белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Палатанинг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата юридик шахсдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтиролар, фойдали моделлар, саноат намуналари учун патент олишда, товар белгиларини ва товарлар мансуб бўлган жой номларини рўйхатдан ўтказишда кичик, ўрта ва хусусий тадбиркорлик субъектларига кўмаклашиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида ва бошқа давлатларда корхоналар, фирмалар ва ташкилотлар тузиш, ўз ваколатхоналарини очиш, шунингдек чет эл корхоналари ва ташкилотлари билан биргаликда аралаш палаталар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларнинг манфаатларига дахлдор қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг лойиҳаларини экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
газеталар, журналлар ва бошқа матбаа маҳсулотларини нашр этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш учун фондлар таъсис этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа ваколатларни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Палатанинг мулки
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата ўзига мулк ҳуқуқи асосида қарашли бўлган мол-мулкка, шу жумладан бинолар, иншоотлар, ускуналарга, акцияларга, бошқа қимматли қоғозларга, пулга ва бошқа мол-мулкка, шунингдек интеллектуал мулк объектларига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата томонидан ташкил қилинадиган корхоналар, фирмалар ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд мол-мулкка таъсис ҳужжатларида белгиланган тартибда эгалик қиладилар, улардан фойдаланадилар ва уларни тасарруф этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата маблағларининг манбаи қуйидагилардан иборат: аъзолик ва кириш бадаллари; ўз фаолиятидан келадиган даромадлар; корхоналарнинг ажратмалари; бошқа тушумлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палатанинг маблағлари давлат томонидан олиб қўйилмайди, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палатага аъзолик тўхтатилган тақдирда бадаллар қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Палатанинг жавобгарлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Палата ўз мажбуриятлари юзасидан ўзига тегишли барча мол-мулки билан жавобгар бўлади. Палата ўз аъзоларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди. Палата аъзолари палатанинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Палатанинг халқаро алоқалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда халқаро алоқалар ўрнатади, битимлар тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар), ҳудудий палаталарнинг халқаро алоқаларини Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси мувофиқлаштириб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Халқаро шартномалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палаталари тўғрисидаги қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар назарда тутилган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1997 йил 24 апрель,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
404-I-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 112-модда; 1998 й., 9-сон, 181-модда; 2004 й., 1-2-сон, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 25-сон, 287-модда)