27.02.2017 йилдаги ПҚ-2800-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 27.02.2017 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг формали кийим-бошларини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Замонавий талаблар ва иқлим хусусиятларига жавоб берадиган формали кийим ва фарқловчи белгиларни ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ҳамда тайёрлашни янада тартибга солиш ва қатъий белгилаш, ҳарбий хизматчилар ва давлат тузилмалари ходимларини қулай формали кийим билан таъминлаш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, формали кийим давлат тузилмалари (вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар) вакилининг услуби бўйича бир хил кўринишдаги ягона қиёфасини яратишга мўлжалланган. Формали кийим ҳарбий, идоравий ва махсус кийимларга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Формали кийим ягона намуна-эталонлар, материаллар, бичимлар, ранг ва фарқловчи белгилар бўйича тайёрланади ҳамда ҳимоя ва маълумот бериш вазифасини бажаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий формали кийим — ҳарбий атрибутиканинг тўлиқ тўпламидан фойдаланган ҳолда ҳарбийлаштирилган вазирликлар ва идоралар ҳарбий хизматчилари ва ходимларига мўлжалланган ҳарбий кийим-кечак буюмлари тўплами. Ҳарбий формали кийимнинг намуна-эталонлари мазкур вазирлик ва идоралар раҳбарларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Идоравий формали кийим — ҳарбийлаштирилган вазирлик ва идораларга дахлдор бўлмаган, қисман ҳарбийлар белгиси мавжуд ёки ундан фойдаланмаган ҳолда давлат муассасаси қиёфасини (имиджини) яратишга мўлжалланган. Идоравий формали кийимнинг намуна-эталонлари тегишли давлат муассасалари раҳбарларининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус формали кийим — идора ва ташкилот имиджини яратиш, ҳарбийлар белгисидан фойдаланмаган ҳолда уларнинг ходимлари кийиши учун мўлжалланган. Махсус формали кийимнинг намуна-эталонлари тегишли идора ва ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Формали кийим кийилиши назарда тутиладиган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эскизлар ва намуна-эталонларни келишиб олиш тегишли вазирликлар ва идоралар раҳбарлари зиммасига юкланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
формали кийимлар рўйхатини (гардероб таркибини), уни кийиш қоидалари, кийим-кечак буюмлари билан таъминлаш нормалари, ундан фойдаланиш муддатларини тасдиқлаш вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчи ёки тегишли вазирликлар, идоралар ва муассасаларнинг ходимлари бўлмаган шахсларнинг тасдиқланган ҳарбий ва идоравий формали кийимни кийиши қатъиян ман этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий ва идоравий формали кийимни кийиш қонунийлигига риоя қилинишини назорат қилиш гарнизонлар бошлиқлари ва ички ишлар органлари зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган намунадаги формали кийимларни тегишли лицензия ва сертификатга эга бўлган Мудофаа вазирлигига қарашли ҳарбий савдо тармоқларининг махсус савдо корхоналари ва бошқа ваколатли тадбиркорлик фаолияти субъектларидан ташқари бозорларда ва дўконларда эркин савдо қилиш тақиқланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (А. Арипов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
формали кийимни тайёрлашга давлат буюртмаларини шакллантириш соҳасида ягона давлат сиёсати ўтказилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий корхоналарда кийим-кечак буюмларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, зарур хомашё ва материаллар, замонавий талаб ва стандартларга жавоб берадиган, ҳарбий хизматчиларнинг ҳар бирини алоҳида ҳимоя қилиш воситалари ва кийим-бош ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва йўлга қўйиш ҳамда улар билан Қуролли Кучларни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар комплексини ташкиллаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Р. Қосимов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузурида формали кийимларни лойиҳалаштириш бўйича илмий лабораторияни 2-иловага мувофиқ ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лабораториянинг функционал вазифаларини ўрнатилган тартибда тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг ташкилий тузилмасига тегишли ўзгартиришлар киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лабораториянинг жорий таъминоти, уни асбоб-ускуналар, ташкилий техника билан жиҳозлаш вазирликка ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари, бюджетдан ташқари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширсин. Формали кийим ва фарқловчи белгилар намуналарини лойиҳалаш ишларини молиялаштириш, уни тайёрлаш бўйича норматив-техник ҳужжатларни тузиш билан бирга вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг буюртманомаларига мувофиқ буюртмачи маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лабораториянинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўркамлик, гигиенага, эргономика қоидаларига мослик, эскириш, йиртилиш, чўзилишга чидамли, юқори ва паст ҳароратларга ҳамда бошқа сифат мезонларига мувофиқ бўлган турли аҳамиятдаги қулай формали кийимлар дизайни ва замонавий илмий асосланган стандартининг ягона концепциясини ишлаб чиқиш, шунингдек, тайёр маҳсулот намуналарини лаборатория ва дала шароитида синовдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг буюртманомалари бўйича формали кийим ва фарқловчи белгилар намуналарини лойиҳалаш ва уларни тайёрлаш юзасидан норматив-техник ҳужжатларни тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўқимачилик ва пойабзал саноати соҳасида илмий ишланмаларни ташкил этиш ва олиб бориш, илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда махсус маълумотлар базасини яратиш ва жамлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда янги матолар, бўёқлар, кўркамлаштирадиган сингдирилувчи моддалар, формали кийимлар, бош кийимлар, пойабзал, атрибутларнинг янги намуналарини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда илмий-тадқиқот ва антропологик тадқиқотлар асосида кийим стандартларини ҳарбий хизматчилар, ходимлар ва ишчиларнинг формали кийимлари ўлчамлари максимал даражада мос келишини таъминлаш, шунингдек, хомашё ва материаллардан оқилона фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзбекенгилсаноат» акциядорлик жамияти (И. Ҳайдаров) ва «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси (М. Мансуров) тегишли равишда «Ўзбекенгилсаноат» АЖ ва «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси ҳузурида энг янги ускуналар ва мосламалар билан жиҳозланган матолар ишлаб чиқариш ва пардозлашга ихтисослаштирилган корхона, формали кийимлар, пойабзал ва атрибутлар тайёрлаш бўйича алоҳида фабрикалар ишлашини ташкил этишни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (М. Икромов) Мудофаа вазирлиги (Қ. Бердиев) ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар билан биргаликда икки ой муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур Қарордан келиб чиқадиган ҳамда формали кийим кийиш ҳуқуқи бўлмаган шахсларга нисбатан бундай кийимларни ноқонуний кийиб юргани учун жарима чоралари, маъмурий ва бошқа чораларни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчаларни белгиланган тартибда киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Махмудов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 27 февраль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-2800-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Формали кийим кийилиши назарда тутилаётган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Вазирлик, идора ва ташкилот номи

Ҳарбий формали кийим

1.

Мудофаа вазирлиги

2.

Ички ишлар вазирлиги

3.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

4.

Давлат хавфсизлик хизмати

5.

ДХХ чегара қўшинлари

6.

Давлат божхона қўмитаси

7.

Ҳарбий прокуратура

8.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Давлат фельдъегерлик хизмати ва Махсус авария-тиклаш бошқармаси

Идоравий формали кийим

1.

Давлат солиқ қўмитаси

2.

Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси

3.

Прокуратура органлари

4.

Ўзбекистон Републикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси

5.

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Республика махсус алоқа узели» ДУК

6.

Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги

7.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси

Махсус формали кийим

1.

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК

2.

«Ўзбекистон темир йўллари» АЖ

3.

Идоравий ва идорага қарашли бўлмаган қўриқлаш бўлинмалари

Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февралдаги ПҚ-2800-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти ҳузуридаги формали кийимларни лойиҳалаштириш бўйича илмий лабораториянинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАШКИЛИЙ-ШТАТ ТУЗИЛМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Илмий лаборатория

бошлиғи


 

Лаборатория

илмий раҳбари

Маркетинг гуруҳи

Ягона стандартларни ишлаб чиқиш гуруҳи

Матоларни лойиҳалаш гуруҳи

Матоларни бўяш ва уларга безак бериш гуруҳи

Махсус кийим-кечак дизайни ва технологияси гуруҳи

Тери маҳсулотлари дизайни ва технологияси гуруҳи

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Миқдори

Жами

Шу жумладан:

Илмий ходимлар

Мутахассислар

20

14

6