Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ИЧКИ БОЗОРНИ ДОРИ-ДАРМОН ВОСИТАЛАРИ ВА ТИББИЁТ БУЮМЛАРИ БИЛАН ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 31 октябрдаги ПҚ-2647-сонли «Аҳолини дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлашни янада яхшилашга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан 2017 йилнинг 1 январидан ўз кучини йўқотади.
Ички бозорни дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари билан тўлдириш, нархларнинг асоссиз равишда ўсиб кетиши ҳолларига барҳам бериш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Белгилансинки:
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг лицензияларига эга бўлган корхоналар томонидан импорт бўйича келтириладиган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари, товар етказиб беришда қатнашувчи воситачиларнинг сонидан қатъий назар, сотиб олиш қийматининг 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда улгуржи-чакана савдо устамаси қўлланган ҳолда сотилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
улгуржи ва чакана дорихона муассасаларининг Пенсия жамғармаси ва Республика йўл жамғармасига ажратмалари амалдаги ставкалар бўйича ялпи даромаддан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. 2000 йил 1 августдан бошлаб импорт бўйича олиб келинаётган дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Тижорат банкларига Марказий банкнинг лицензияларига эга бўлган, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилувчи улгуржи ва чакана дорихона муассасаларига хизмат кўрсатишда хорижий валютани сотишда воситачилик ҳақи ставкасини сотилган валютанинг 0,5 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда қўллаш тавсия этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда:
Дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмлари сотишда улгуржи ва чакана ташкилотлар томонидан савдо устамаларининг қўлланилиши тартибига бир ҳафта муддатда тегишли ўзгартиришлар киритсин;
дори-дармон воситалари ишлаб чиқарувчи етакчи чет эл компанияларининг товар кредитларини жалб қилиш масаласини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва ҳал этсин.
5. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси Марказий банкнинг лицензияларига эга бўлган, дори-дармон воситалари ва тиббиёт буюмларини импорт қилувчи корхоналар томонидан валютани фақат Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган тиббиёт препаратлари рўйхати бўйича конвертация қилиш тартибини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида бир ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ҳ.С. Кароматовлар зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
2000 йил 5 август,
307-сон