Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги «Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5278-сон Фармонини ижро этиш юзасидан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб юритилади) марказий аппаратининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Агентлик ҳудудий бошқармаларининг намунавий тузилмаси ва бошқарув ходимларининг чекланган штатлар сони 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ;
Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларининг (кейинги ўринларда Марказлар деб юритилади) намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ходимларнинг чекланган сони куйидаги миқдорларда белгилансин:
Агентликнинг марказий аппарати Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган 45 та бирлик;
Агентликнинг ҳудудий бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, маҳаллий бюджетлардан молиялаштириладиган 174 та бирлик.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирига ходимларнинг белгиланган чекланган сони доирасида Агентлик марказий аппарати ва унинг ҳудудий бўлинмалари тузилмасига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек, адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча штат бирликларини жорий этиш ҳуқуқи берилсин.
Агентлик директори мақоми ва меҳнат ҳақи шарт-шароитларига кўра Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосарига, Агентлик ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимлари тегишлича Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларига тенглаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3. Агентликка куйидаги ҳуқуқлар берилсин:
давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини қонун ҳужжатлари ва маъмурий регламентлар талабларига риоя этилиши нуқтаи назаридан текшириш;
давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига аниқланган қонунбузилишлар, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳақида кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш;
давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилишига йўл қўймаслик ҳақида мансабдор шахсларни ёзма равишда огоҳлантириш;
давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун давлат органлари ва бошқа ташкилотлар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жазо кўллаш;
Марказлар орқали уларнинг бинолари ва туташ ҳудудларида реклама фаолиятини, шунингдек, юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда тадбиркорлик субъектларининг муҳр ва штампларини тайёрлаш фаолиятини амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
4. Қуйидагилар Агентлик фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олишдан тушаётган давлат божи суммалари, шунингдек, Марказлар ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари учун тўланадиган давлат божлари ва барча турдаги йиғимлар суммасининг 20 фоизи миқдоридаги маблағлар;
Кейинги таҳрирга қаранг.
адлия органлари ва муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари;
қонун ҳужжатларига мувофиқ пулли хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
мансабдор шахслар давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бузганлиги учун қўлланиладиган маъмурий жарима суммалари;
қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Агентлик Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 14-уй манзили бўйича бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари икки ой муддатда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари жойлаштирилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
икки ҳафта муддатда Агентлик тўғрисидаги низомни, шунингдек, 2018 — 2020 йилларда босқичма-босқич жорий этиладиган, «ягона дарча» тамойили бўйича фақат Давлат хизматлари марказлари орқали кўрсатиладиган давлат хизматлари рўйхатини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;
бир ой муддатда давлат хизматлари кўрсатиш ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов ва Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори И.Б. Абдуллаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2017 йил 12 декабрь,
ПҚ-3430-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги марказий аппаратининг
ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг умумий сони — 45 бирлик.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармаларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Бошқарув ходимларининг умумий штатлар сони 11 — 14 бирликни ташкил этади.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари ходимларининг умумий сони — 174 бирликни ташкил этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарорига
2а-ИЛОВА
2а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ҳудудий бошқармалари бошқарув ходимларининг
ЧЕКЛАНГАН ШТАТЛАР СОНИ
|
Т/р |
Ҳудуд номи |
Штат бирликлари сони |
|
1. |
Қорақалпоғистон Республикаси |
13 |
|
2. |
Андижон вилояти |
13 |
|
3. |
Бухоро вилояти |
12 |
|
4. |
Жиззах вилояти |
11 |
|
5. |
Қашқадарё вилояти |
13 |
|
6. |
Навоий вилояти |
12 |
|
7. |
Наманган вилояти |
12 |
|
8. |
Самарқанд вилояти |
13 |
|
9. |
Сурхондарё вилояти |
12 |
|
10. |
Сирдарё вилояти |
11 |
|
11. |
Тошкент вилояти |
13 |
|
12. |
Фарғона вилояти |
13 |
|
13. |
Хоразм вилояти |
12 |
|
14. |
Тошкент шаҳар |
14 |
|
Жами |
174 | |
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрдаги ПҚ-3430-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Штат бирликлари умумий сони — 3 — 18 бирлик, шу жумладан бошқарув ходимлари — 3 — 15 бирлик
Туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари ходимларининг умумий сони — 1 750 бирлик
* Изоҳ: шуъбаларда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари билан келишиладиган миқдорда ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан хизмат сафарига юбориладиган ходимлар фаолият кўрсатади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2017 й., 07/17/3430/0406-сон, 11.07.2018 й., 06/18/5475/1489-сон, 20.09.2019 й., 07/19/4461/3772-сон; 01.02.2020 й., 06/20/5930/0105-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон, Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.07.2021 й., 06/21/6263/0685-сон, 24.07.2021 й., 06/21/6269/0704-сон; 18.03.2022 й., 06/22/89/0227-сон, 21.04.2022 й., 06/22/113/0330-сон; 02.02.2023 й., 06/23/16/0067-сон)