Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
буйруғи
«Касб-ҳунарга ўқитиш марказларига ўқитишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 7 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2860-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 октябрдаги 824-сон «Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш минтақавий марказларида ўқишга қабул қилиш, касб-ҳунарга ўқитиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг 2017 йил 27 январдаги 3-Б-сон «Касб-ҳунарга ўқитиш марказларига ўқитишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2860, 2017 йил 22 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 8-сон, 124-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ХАИТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 30 ноябрь,
43-Б-сон
Келишилган:
Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази директори М. ХОЛМУХАМЕДОВ
2017 йил 30 ноябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/2860-1/0392-сон)