Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг
буйруғи
Ҳаво кемаларида почтани ташиш қоидаларининг 93-бандига ўзгартириш киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 6 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2530-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 14 сентябрдаги ЎРҚ-446-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасининг 2013 йил 21 октябрдаги 57-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 2530, 2013 йил 26 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 48-сон, 628-модда) билан тасдиқланган Ҳаво кемаларида почтани ташиш қоидаларининг 93-бандидаги «Хўжалик судига» деган сўзлар «иқтисодий судга» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ва «Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир в.б. Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 28 ноябрь,
159-мҳ-сон
Келишилган:
Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи Т. УЛЬЖАЕВ
2017 йил 28 ноябрь
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси Бош директори У. РОЗУКУЛОВ
2017 йил 28 ноябрь
«Ўзбекистон почтаси» акциядорлик жамияти Бош директори Ш. АТАМУХАМЕДОВ
2017 йил 28 ноябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/2530-1/0388-сон)