Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитасининг
Қарори
«Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқ, шунингдек унга ўзгартиришларни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 6 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2550-2]
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 мартдаги 148-сон «Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб топилсин:
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2013 йил 25 декабрдаги 1323-сон «Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2550, 2014 йил 8 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 2-сон, 26-модда);
Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазирининг 2016 йил 29 февралдаги 29-сон «Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва инструктор-методистларига малака тоифалари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2550-1, 2016 йил 17 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 11-сон, 107-модда).
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Р. КУРБАНОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 13 ноябрь,
16-мҳ-сон
Келишилган:
Халқ таълими вазири У. ИНОЯТОВ
2017 йил 13 ноябрь
Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий Кенгаши раиси Р. НИЯЗОВ
2017 йил 13 ноябрь
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири А. ХАИТОВ
2017 йил 13 ноябрь
Молия вазири Б. ХОДЖАЕВ
2017 йил 13 ноябрь
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 10/17/2550-2/0371-сон)