Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 1 июндаги ПҚ-3026-сон қарорининг ижросини таъминлаш, шунингдек давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
Хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш шартлари ва тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — қишлоқ ва сув хўжалиги вазири З.Т. Мирзаев ва Давлат ветеринария қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б.Т. Норқобилов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 4 декабрь,
963-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги 963-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
Хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш шартлари ва тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча тўловлар тўлаш шартлари ва тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом қоидалари ветеринария ишлаб чиқариш хизматлари ходимларига ҳамда хусусий ветеринария фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига нисбатан тавсиявий хусусиятга эга.
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат ветеринария хизмати ходими — ҳайвонларнинг ҳаёти ва соғлиғи муҳофаза қилинишини, ҳайвонлар касалликлари пайдо бўлишининг, тарқалишининг олдини олишни ва уларни тугатишни, аҳолини ҳайвонлар ва одам учун умумий бўлган касалликлардан муҳофаза қилишни, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ҳайвонларнинг юқумли касалликлари олиб кирилишидан муҳофаза қилишни таъминлашга, ҳайвонларга ветеринария хизмати кўрсатилишига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг ветеринар осойишталигини, давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарларнинг ветеринария, ветеринария-санитария хавфсизлигини таъминлашга қаратилган илмий ва амалий фаолият билан шуғулланувчи шахс;
хавфли меҳнат шароити — таъсири давлат ветеринария хизмати ходимининг жароҳат олишига сабаб бўлиши мумкин бўлган меҳнат шароити;
зарарли меҳнат шароити — таъсири давлат ветеринария хизмати ходимининг касалликка чалинишига (соғлиғининг зарарланишига) олиб келиши мумкин бўлган меҳнат шароити.
2-боб. Давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш шартлари ва тартиби
4. Давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча ҳақ тўлаш уларнинг лавозим маошига қўшимча устама (фоиз миқдорида) тўлаш йўли билан амалга оширилади.
5. Қуйидаги давлат ветеринария хизмати ходимларининг лавозим маошига (тариф ставкасига) 12 фоизли устамалар белгиланади:
Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари, туман (шаҳар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари директорлари ва уларнинг ўринбосарлари, лаборатория (ветеринария-санитария экспертизаси лабораториялари) мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария фельдшерлари (техниклар), ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари, омборхона (дорихона) мудирлари ва мутахассислари;
Ветеринария илмий-тадқиқот институтининг илмий ходимлари, лабораториялари мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари, омборхона (дорихона) мудирлари ва мутахассислари;
Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий маркази директори ва унинг ўринбосари; ветеринария дори воситалари ва озуқабоп қўшимчаларни стандартлаш ва сертификатлаш бўлими мудири, ветеринария врачлари, ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари;
туман (шаҳар) ветеринария бўлимлари бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари, ветеринария фаолиятини мувофиқлаштириш ва давлат назорати бўйича мутахассислар, ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бўйича мутахассислар, ветеринария участка мудирлари, ветеринария-санитария экспертиза лабораториялари мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария фельдшерлари (техниклар), ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари, омборхона (дорихона) мудирлари ва мутахассислари;
Кейинги таҳрирга қаранг.
касаллик юқтирилмаган ҳайвонлар учун (синов лаборатория ҳайвонлари етиштирувчи) виварий мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари;
Давлат чегараси ва транспортдаги давлат ветеринария назорати бошқармаси ветеринария пунктлари ветеринария фельдшерлари (дезинфекторлар), ветеринария-санитария участкалари ветеринария врачлари, ветеринария фельдшерлари (дезинфекторлар), ветеринария санитарлари;
давлат ветеринария хизмати муассасалари махсус автомобиль ҳайдовчилари.
6. Қуйидаги давлат ветеринария хизмати ходимларининг лавозим маошига (тариф ставкасига) 24 фоизли устамалар белгиланади:
Республика ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат маркази, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари, туман (шаҳар) ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат марказлари микробиология, вирусология, микология, паразитология, бактериология, серология, таксикология лабораториялари мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария фельдшерлари (техниклари) ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари;
Ветеринария дори воситалари, озуқабоп қўшимчалар сифати ва муомаласи назорати бўйича давлат илмий марказидаги микроорганизм штаммларини назорат қилиш бўлими, ветеринария дори воситаларини ва озиқабоп қўшимчаларини апробация қилиш бўлими, ветеринария дори воситалари ва озиқабоп қўшимчаларининг сифати ва муомаласи давлат назорати бўлими мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария фельдшерлари (техниклар) ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари;
Ветеринария илмий-тадқиқот институти гельминтология, протозоология, гелминтозооноз, патанатомия, вирусология, бруцеллёз ва туберкулёз лабораторияси мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария фельдшерлари (техниклар), ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари;
касалликларнинг жонли қўзғатувчилари юқтирилган ҳайвонлар билан ишлаш (синов-лаборатория ҳайвонлари етиштирувчи) виварий ҳамда рентген кабинетларида ишлайдиган бўлим мудирлари, ветеринария врачлари, ветеринария лаборантлари ва ветеринария санитарлари.
Давлат ветеринария хизмати ходимига у ишлаётган меҳнат шароитининг зарарлилигидан келиб чиқиб, тўланиши лозим бўлган устамаларнинг (12 ёки 24 фоизли) ҳар иккаласи ҳам тўғри келган ҳолатларда, унинг лавозим маошига 24 фоизли устама белгиланади.
3-боб. Хавфли ва зарарли меҳнат шароитларида ишлаётган давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча тўловларни молиялаштириш
7. Хавфли ва зарарли меҳнат шароитларда ишлаётган давлат ветеринария хизмати ходимлари меҳнатига қўшимча тўловларни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоида
8. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 декабрдаги 963-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби тўғрисида
НИЗОМ
Кейинги таҳрирга қаранг.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар ходимларини (кейинги ўринларда ходимлар деб аталади) моддий рағбатлантириш шартлари ва тартибини белгилайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Ушбу Низом қоидалари ишлаб чиқаришдаги ветеринария хизматлари ходимларига ҳамда хусусий ветеринария фаолиятини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектларига нисбатан тавсиявий хусусиятга эга.
3. Ходимларга иш ҳақи миқдори Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги билан келишган ҳамда Давлат ветеринария қўмитаси томонидан тасдиқланадиган намунавий тариф разрядларидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2-боб. Ходимларни моддий рағбатлантириш шартлари ва тартиби
4. Ходимларнинг иш фаолияти самарадорлигини ва моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида, шунингдек, улар томонидан республикада эпизоотик ҳолатнинг барқарорлиги таъминланганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотлар томонидан моддий рағбатлантириш тадбирлари амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
5. Ходимларни моддий рағбатлантириш мақсадида уларнинг ойлик маошига қўшимча тарзда:
ходимнинг соҳадаги кўп йиллик хизматлари учун қатъий белгиланган лавозим маошига устама;
ветеринария тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талаблари ижросини назорат қилиш юзасидан ветеринария инспекторларининг хизмат вазифаларига кўра доимий яшаш жойидан бошқа жойда бўлганлиги учун ойлик маошига қўшимча компенсация тўлови;
ойлик, чораклик, йил якуни бўйича ҳамда байрам кунлари учун мукофотлар;
ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва улар соғлиғини тиклаш учун моддий ёрдам;
ходимларнинг ҳаётини суғурта қилиш ёки бошқа турдаги тўловлар белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. Ходимнинг соҳадаги кўп йиллик хизматлари учун қатъий белгиланган лавозим маошига устамалар ҳар ойда тариф сеткаси ва штат жадвалига мувофиқ ҳолда қуйидаги миқдорда тўланади:
3 йилдан 5 йилгача — 5 фоиз;
5 йилдан 10 йилгача — 10 фоиз;
10 йилдан 15 йилгача — 15 фоиз;
15 йилдан 20 йилгача — 20 фоиз;
20 йилдан 25 йилгача — 25 фоиз;
25 йилдан ортиқ — 30 фоиз.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
8. Иш кўрсаткичлари бажарилишига қараб ой ва чорак якуни бўйича ходимлар ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда, йил якуни бўйича ходимлар ойлик иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда мукофотлар берилади.
8. Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни, Конституцияси куни, Янги йил, Наврўз ва Ҳайит байрамлари учун ходимлар ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда рағбатлантирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
9. Ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл транспорти учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир бараваригача ҳамда ходимларнинг тушлик овқатланиши харажатларига кўмаклашиш мақсадида энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваригача тўловлар амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
10. Зарур ҳолатларда, иш ҳақи фонди доирасида (кам таъминланган оилалар, ходимнинг даволаниши, туй, маърака ва бошқалар учун) ходимларга касаба уюшмаси билан келишган ҳолда моддий ёрдам пули туланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
11. Ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сотиб олиш учун ҳар йили бир марта энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваригача миқдорда тўлов ташкилотлар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
3-боб. Ходимларни рағбатлантиришни молиялаштириш
16. Қуйидагилар ходимларни рағбатлантиришни молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитасининг Ветеринария хизматини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;
Давлат ветеринария қўмитаси ва унинг тизимига кирувчи ташкилотларни ривожлантириш жамғармалари маблағлари (пулли ветеринария хизмати кўрсатишдан, вақтинча фойдаланилмаган мол-мулкни ижарага беришдан тушумлар, беғараз олинган ёрдамлар ва қонунда тақиқланмаган бошқа тушумлар);
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар.
17. Ходимларни моддий рағбатлантиришни молиялаштириш манбалари ва миқдори Ўзбекистон Республикаси Давлат ветеринария қўмитаси томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатлар сметаси асосида амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоида
18. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2017 й., 09/17/963/0366-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/532/3344-сон; 03.10.2019 й., 09/19/841/3857-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2024 й., 07/24/455/1092-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон; 02.02.2026 й., 09/26/35/0101-сон)