01.12.2017 йилдаги 958-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 05.04.2022 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясига жисмонан соғлом, маънавий етук ва интеллектуал салоҳиятли ёшларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ички ишлар органлари ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3216-сон қарори билан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг (кейинги ўринларда Академия деб аталади) кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилиш махсус касбий танлов ва якка тартибдаги суҳбат орқали кириш тест синовларисиз амалга оширилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияда кадрлар тайёрлашнинг бир поғонали тизими бўйича кундузги таълим шаклининг муддати уч йил этиб белгиланганлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Академиянинг кундузги таълим шаклига қабул фақат Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари, ҳарбий академик лицейлар битирувчилари, шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари таркибидан амалга оширилиши;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, Академияда ички ишлар органларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган ички ишлар органлари ходимлари учун сиртқи таълим шакли жорий этилганлиги, унда ўқитиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун тўрт йил, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун тўлов-контракт асосида уч йил этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 775-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиянинг кундузги ва сиртқи таълим шаклларига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш шаффоф ва холисона ўтказилишини таъминласин ҳамда ҳар қандай коррупция ҳолатларининг олдини олиш бўйича таъсирчан чораларни кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2017 йил 1 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
958-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг (кейинги ўринларда Академия деб аталади) кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Академиянинг кундузги таълим шаклига ўқишга қабул қилиш (кейинги ўринларда Академияга ўқишга қабул қилиш деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Бутлаш режасига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандларига Академияга кириш учун курсантларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари учун Академияга кундузги таълим шаклига белгиланган умумий қабул сонидан (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 470-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Академияга ёши ўн саккиздан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари танлов асосида ўқишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Академияга ўқишга қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари принциплари асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки танлов;

махсус касбий танлов;

якка тартибдаги якуний суҳбат.

Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.

5. Номзодлар синовларни ўзбек ёки рус тилларидан бирини танлаган ҳолда топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Академияга номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилишни ташкил этиш

6. Академияга номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) томонидан вазирлик ва Академиянинг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали танлов эълон қилинади. Унда ариза қабул қилинадиган манзил, танловни ўтказиш муддатлари ва жойи, ўқишга қабул қилиш шартлари ҳамда танловни ўтказиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Академияга ўқишга қабул қилиш бўйича тарғибот ва дастлабки танлов босқичи тадбирларини ташкил этиш ҳамда амалга ошириш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бош бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларида (кейинги ўринларда ички ишлар органлари деб аталади) тузиладиган ишчи гуруҳлар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишчи гуруҳлар ўз фаолиятини қабул йилидан олдинги йилнинг сентябрь ойи биринчи иш кунидан кейинги йилнинг сентябрь ойи биринчи иш кунига қадар амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Академияга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан Номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш бўйича қабул комиссияси (кейинги ўринларда Қабул комиссияси деб аталади) ташкил этилади.

9. Қабул комиссияси ўз фаолиятини қабул йилининг 1 февралидан 31 августига қадар Академияда олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қабул комиссиясининг таркиби, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек, унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ишчи гуруҳлар ва Қабул комиссиясининг фаолиятини мувофиқлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан вазирлик Кадрлар бош бошқармасида ишчи гуруҳ тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Дастлабки танлов

12. Дастлабки танловнинг асосий мақсади Академияга ўқишга кириш истагини билдирган номзодларни тавсифловчи маълумотларнинг улар келгусида ички ишлар органларида хизмат қилиши учун мослигини ва номзодларнинг соғлиғи ҳолатини аниқлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидагилар дастлабки танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

номзодга тегишли ҳужжатларни ва уни тавсифловчи маълумотларни тўплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзод тўғрисидаги турли маълумотларни аниқлаш (оилавий аҳволи, ота-оналари ва яқин қариндошларининг ички ишлар органларидаги хизматга муносабати ва шу кабилар);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг соғлиғи жиҳатидан ўқишга яроқлилигини аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Академияга ўқишга кириш учун номзодларнинг аризалари (Академияга ўқишга кириш учун номзод ички ишлар органи ходими бўлган тақдирда, уларнинг билдиргилари) қабул йилидан олдинги йилнинг 15 ноябридан қабул йилининг 15 февралига қадар қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг яқин қариндошлари ногиронлик (агар мавжуд бўлса), қариндошларининг ўлими ҳақидаги гувоҳномалари нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзод томонидан қўлда ва компьютерда ёзилган таржимаи ҳол;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
анкета (сўровнома);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўқиш ва иш (агар ўқиётган ёки ишлаётган бўлса) жойидан тавсифнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматга чақирилувчининг қайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ёки ҳарбий гувоҳномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан белгиланган намунадаги соғлиғининг ҳолати ҳақида маълумотнома (бўй-басти кўрсатилган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга киришга номзоднинг ота-онаси розилик хати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризани қабул қилган ички ишлар органи ходими ушбу бандда кўрсатилган ҳужжатларнинг аслини текшириб олади. Ишчи гуруҳ томонидан хизмат ўташ хусусиятидан келиб чиқиб, шунингдек, айрим ҳужжатларга аниқлик киритиш мақсадида тегишли муассасадан қўшимча ҳужжат ёхуд маълумотлар талаб қилиб олиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидаги ҳужжатлар тегишли ички ишлар органи томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг паспорти нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;

ариза берувчининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси, туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома алмаштирилган ёхуд фамилияси, исми, отасининг исми ва бошқа маълумотлар ўзгартирилган бўлса, бу ҳақда ФҲДЁ органининг маълумотномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг яқин қариндошлари паспорти, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, никоҳдан ажралганлик ҳақидаги гувоҳнома нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатлар нусхаси ҳамда уларнинг баҳолар кўрсатилган иловаси нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат дафтарчаси нусхаси (агар мавжуд бўлса).
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 27 декабрдаги 774-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ички ишлар органи ходимларининг билдиргисига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яқин қариндошларнинг паспорти, туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси, вафот этганлар бўлса, уларнинг ўлими ҳақидаги гувоҳнома нусхалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3 х 4 сантиметр ўлчамдаги 6 та фотосурат (бош кийимсиз) ҳамда 9 х 12 сантиметр ўлчамдаги 2 та фотосурат (бош кийимсиз).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Дастлабки танлов босқичида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Дастлабки танлов:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги академик лицейлари битирувчилари ҳамда фуқаролар учун — уларнинг доимий яшаш жойидаги тегишли ички ишлар органларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий академик лицейлар битирувчилари учун — (ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш тадбирлари) уларнинг доимий яшаш жойидаги тегишли ички ишлар органларида ва (тиббий кўрикдан ўтказиш тадбирлари) ҳарбий академик лицей жойлашган ҳудуддаги ички ишлар органларида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари учун — уларнинг хизмат жойи ва ҳарбий қисмларда (муассасаларда) ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Дастлабки танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий кўрикдан ўтказиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш натижаларини таҳлил қилиш номзод тўғрисидаги маълумотларни режали жамлаш ва тизимлаштириш усули билан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодларнинг ҳужжатларини тўплаш ва ўрганиш ишлари дастлабки танлов тадбирлари якунлангунга қадар амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ҳужжатларни тўплаш ва ўрганиш натижалари бўйича номзоднинг келгусида ички ишлар органларида хизмат қилиши мумкинлиги тўғрисида низомнинг 7-бандида назарда тутилган ишчи гуруҳлар томонидан хулоса чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Номзодлар Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарорига мувофиқ вазирлик ва ички ишлар органларида махсус ташкил этиладиган ҳарбий-тиббий комиссиялар томонидан тиббий кўрикдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида номзоднинг соғлиғига кўра Академияда ўқишга яроқлилиги даражаси тўғрисида ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хулоса чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Номзодларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш жараёнида ички ишлар органларида хизмат қилишга тўсқинлик қилувчи маълумотлар аниқланганда ёки соғлиғининг ҳолати бўйича хизматга яроқсиз деб топилган тақдирда ҳужжатларни расмийлаштириш тўхтатилиб, уларни ички ишлар органларига қабул қилиш мақсадга мувофиқ эмаслиги тўғрисида ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан қарор қабул қилинади ва бу ҳақида номзодга ёзма хабар қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Дастлабки танлов босқичидан муваффақиятли ўтган ҳамда шахсий ҳужжатларининг йиғмажилди тўлиқ расмийлаштирилган номзодларни махсус касбий танловда иштирок этиш учун юбориш тўғрисидаги қарор ички ишлар органлари раҳбарлари томонидан хулоса кўринишида тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур хулоса номзоднинг шахсий ҳужжатлари йиғмажилдлари билан биргаликда ушбу Низомнинг 7-бандида назарда тутилган ишчи гуруҳлар томонидан қабул йилининг 20 май кунига қадар Қабул комиссиясига юборилади. Қабул комиссияси тақдим этилган шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларини рўйхатга олади ҳамда уларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Махсус касбий танлов

26. Махсус касбий танловнинг асосий мақсади номзодларнинг ички ишлар органларида хизматни ўташи учун уларнинг соғлиғи ва психофизиологик хусусиятларининг мос келишини ҳамда номзодларнинг жисмонан соғломлиги ва интеллектуал салоҳиятини аниқлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Қуйидагилар махсус касбий танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатлар ва номзодни тавсифловчи материалларни ўрганиш;

номзодларнинг психофизиологик хусусиятларини, соғлиғини ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг умумжисмоний тайёргарлиги, билим даражаси ва чет тиллари бўйича ўқув дастурларини ўзлаштирганлик даражасини ҳар томонлама ва холисона баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодларни якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилиш (махсус касбий танлов натижалари бўйича).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Махсус касбий танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларни ўрганиш;

тиббий кўрикдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
психофизиологик ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёзма иш (баён ёки иншо);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармасида тузилган ишчи гуруҳ томонидан Қабул комиссияси билан биргаликда ҳар йили 25 майга қадар махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилади ва тегишли ички ишлар органларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ишчи гуруҳлар номзодларга режа-жадвалга мувофиқ махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш жойи ва муддатлари ҳақида маълум қилади ҳамда уларнинг ҳужжатларини Академияга белгиланган муддатларда тўлиқ етказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ҳужжатларни ўрганиш номзод тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Номзодлар тиббий кўрикдан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг буйруғи билан тасдиқланадиган, тиббиёт мутахассисларидан махсус шакллантириладиган ҳарбий-тиббий комиссия томонидан Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органларида тиббий текширувни ташкил этиш ва ҳарбий-тиббий экспертизани ўтказиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 26 сентябрдаги 764-сон қарорига мувофиқ ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий кўрикдан ўтказиш натижалари асосида номзоднинг соғлиғига кўра Академияда ўқишга яроқлилик даражаси тўғрисида ҳарбий-тиббий комиссия томонидан хулоса чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиғининг ҳолатига кўра Академияда ўқишга яроқсиз деб топилган номзодлар танловнинг кейинги тадбирларига қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Психофизиологик ўрганиш ва ёзма иш тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда ташкил этилади ва ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Психофизиологик ўрганиш, ёзма иш, умумжисмоний тайёргарлик даражаси ва чет тилларини ўзлаштирганлигини баҳолаш вазирлик томонидан тасдиқланадиган методикага асосан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Психофизиологик ўрганиш, ёзма иш, умумжисмоний тайёргарлик ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражаларини баҳолаш бўйича тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам балл тўплаган номзодлар қабул комиссиясининг қарорига кўра якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Номзодларга махсус касбий танловнинг психофизиологик ўрганиш, ёзма иш, умумжисмоний тайёргарлик ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражаларини баҳолаш тадбирлари бўйича синовларни қайта топширишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Махсус касбий танлов натижалари бўйича номзодни якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисидаги қарор Қабул комиссиясининг раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбат

38. Якка тартибдаги якуний суҳбатнинг асосий мақсади ҳуқуқшунослик, Ўзбекистон ва жаҳон тарихи, адабиёт, маънавият асослари ва миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар фанлари бўйича номзодларнинг билимларини ҳар томонлама ва холисона баҳолашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Якка тартибдаги якуний суҳбат Қабул комиссияси томонидан коллегиаллик принципи асосида ҳар бир фан бўйича камида бир нафардан малакали мутахассис жалб этилган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодларга бериладиган саволлар умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.

40. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзодни баҳолашда унинг савол мазмун ва моҳиятини очиб бериши, жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши, мустақил ва ижодий фикрлаши ҳамда уни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилиши инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги якуний суҳбат вазирлик томонидан тасдиқланадиган методикага асосан ўтказилади.

41. Қабул комиссияси томонидан махсус касбий танлов натижалари ва якка тартибдаги якуний суҳбат бўйича номзодни Академияга ўқишга қабул қилиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбатни қайта топширишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Академияга қабул қилиш бўйича тарғибот ишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ёшларга ички ишлар органларида хизмат қилишнинг моҳиятини ва унга қўйиладиган талабларни очиб бериш, уларда ички ишлар органи ходими касбини онгли равишда танлашни шакллантириш, муайян таълим мутахассислигини танлашда ёшларга ёрдам бериш Академияга ўқишга қабул қилиш бўйича тарғибот ишларининг (кейинги ўринларда тарғибот ишлари деб аталади) асосий мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Тарғибот ишларини ўтказишда вазирлик зиммасига қуйидаги вазифалар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларида тарғибот бўйича ишларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирлик ва Академиянинг расмий веб-сайтларида уларнинг фаолиятини акс эттирувчи материаллар доимий янгиланиб турилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиянинг ўқув-тарбия жараёни, ўқишга кириш шартлари баён қилинган буклетлар ва плакатлар ички ишлар органлари ҳамда вазирлик ҳузуридаги академик лицейлар, ҳарбий академик лицейларга (кейинги ўринларда лицейлар деб аталади) етказилишини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Тарғибот ишларини ўтказишда ички ишлар органларига қуйидаги вазифалар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшлар ва ички ишлар органлари ходимлари орасидан Академияга номзодларни танлаш ишларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари биноларида ўқув-маслаҳат бурчаклари ташкил этиш ва уларни Академия ҳаётини, номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби, ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи кўргазмали ташвиқот материаллари билан жиҳозлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лицейларда тарғибот тадбирларида бевосита ёшларнинг иштирок этишини таъминлаш, уларга Академияда ўқитиладиган таълим мутахассисликларини онгли равишда танлаши учун ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органлари музейларига ёшларнинг ташрифини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Тарғибот ишларини ўтказишда Академияга қуйидаги вазифалар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академиядаги ҳаёт ва ўқишнинг ўзига хослиги тўғрисидаги плакатлар, буклетлар ва видеороликлар шаклидаги ахборот материалларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академия фаолияти ва унга ўқишга қабул қилиш бўйича оммавий ахборот воситаларида чиқишларни ташкил этиш, маърузалар ва очиқ эшиклар кунларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танишув ва иш ўрганиш амалиётлари даврида Академиянинг доимий ва ўзгариб турувчи таркибининг ходимлар ва ёшлар билан учрашувлари ва суҳбатларини ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Тарғибот ишларини ўтказишда лицейларга қуйидаги вазифалар юкланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лицейларда Академия ҳаётини акс эттирувчи кўргазмали ташвиқот, номзодларни танлаш ва қабул қилиш тартиби, ички ишлар органларининг соҳавий хизматларининг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи ўқув-маслаҳат бурчакларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички ишлар органларининг соҳавий хизматлари, Академиядаги ўқув-тарбия жараёни тўғрисидаги видеороликларни намойиш қилиш, шунингдек, ички ишлар органлари соҳасида фаолият юритган фахрийлар ва Академия вакиллари билан мунтазам учрашувларни ташкил этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Номзодларга бериладиган имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги 610-сон қарори асосида чет тилларини билиш даражаси ҳақида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлган номзодларга чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан ўтказиладиган синовдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари Академияга дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда тегишли вазирлик ёки идора раҳбарининг тақдимномаси асосида, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан якка тартибдаги якуний суҳбатсиз ўқишга қабул қилинадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандлари Академияга қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органларининг амалдаги ходимлари фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида қабул қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Академияга қабул қилишда ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажратилган беш фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича сержантлари ва оддий аскарларининг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари ажратилган қабул квоталаридан ташқари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномалари асосида қабул қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий хизматчиларининг ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандларини ажратилган (беш ва икки фоизли) квоталар доирасида Академияга кундузги таълим шаклига қабул қилишда вазирликлар ва идораларнинг белгиланган шаклдаги тавсияномалари асосида ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажратилган (беш ва икки фоизли) квота ўринларига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 470-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида» 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ ва Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги 226-сон қарори билан тасдиқланган Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақалари ғолиблари бўлган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларини тақдирлаш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари асосида халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари Қабул комиссиясининг қарорига кўра Академияга якка тартибдаги якуний суҳбатсиз ўқишга қабул қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро ва республика олимпиадалари, танловлари, мусобақаларининг Академияга танловдан ташқари ўқишга қабул қилишга тавсия этилган ғолиблари рўйхати Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Қабул комиссияси томонидан ҳар йили 1 июлгача бўлган муддатда ушбу Низомнинг 49 ва 50-бандларида назарда тутилган номзодлар тўғрисидаги маълумотлар таълим мутахассислиги, шакли ва тили кўрсатилган ҳолда вазирлик томонидан Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси вазирлик тақдимномалари асосида 4 июлгача улар бўйича алоҳида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Академияга ўқишга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Номзодлар махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари асосида Академияга ўқишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияга ўқишга кирган номзодлар курсантлар сафига қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Қабул комиссияси ҳар йили 10 июлга қадар номзодларни ўқишга қабул қилиш масаласини кўриб чиқади ва тегишли баённомани расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган баённома номзодларни Академияга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Номзодлар танловлар пайтида Академия ҳудудига уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириши ва фойдаланиши қатъий ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзод томонидан синовларга микрокалькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, синовлар пайтида бир-бирига ёрдам бериши, бировнинг ўрнига кириши, синов ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади ва қабул комиссияси раиси ўқишга қабул қилиш бўйича танловларнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.

56. Махсус касбий танлов бошланишидан олдин психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (баён ёки иншо), умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Апелляция комиссиясига ариза ва шикоятлар психофизиологик ўрганиш, ёзма иш (баён ёки иншо), умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш, чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини баҳолаш ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 958-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг (кейинги ўринларда Академия деб аталади) сиртқи таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Академиянинг сиртқи таълим шаклига ўқишга қабул қилиш (кейинги ўринларда Академияга ўқишга қабул қилиш деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланадиган Бутлаш режасига мувофиқ амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг олий маълумотга эга бўлмаган, ички ишлар органларида хизмат қилаётган фарзандларига Академияга кириш учун тингловчиларни қабул қилишнинг умумий сонидан беш фоизли квота ажратилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшган, хизматдаги ҳарбий ва илмий фаолиятда маълум бир натижаларга эришган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идораларнинг хизматдаги офицерлари, контракт бўйича хизмат қилаётган сержантлар ва оддий аскарлар таркибидаги ҳарбий хизматчиларининг фарзандлари учун Академияга сиртқи таълим шаклига белгиланган умумий қабул сонидан (иккинчи ва ундан кейинги олий таълимдан ташқари) беш фоизли квота, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг хизматдаги ҳарбий хизматчи ва ходимларининг фарзандлари учун икки фоизли квота ажратилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 470-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Академияга ички ишлар органларида камида уч йиллик иш стажига эга бўлган, ёши ўттиз бешдан катта бўлмаган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари танлов асосида ўқишга қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Академияда ўқиш муддати олий маълумотга эга бўлмаган шахслар учун тўрт йил, олий маълумотга эга бўлган шахслар учун уч йилни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияда ўқиш олий маълумотга эга бўлган шахслар учун тўлов-контракт асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Академияга ўқишга қабул қилиш танлов, тенг ҳуқуқлилик ва қабул қилишнинг ягона қоидалари принциплари асосида қуйидаги босқичларда ташкил этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастлабки танлов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус касбий танлов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка тартибдаги якуний суҳбат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир босқичдан муваффақиятли ўта олмаган номзодлар кейинги босқичга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Номзодлар синовларни давлат тили ёки рус тилидан бирини танлаган ҳолда топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Академияга номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилишни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Академияга ўқишга қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда вазирлик деб аталади) томонидан вазирлик ва Академиянинг расмий веб-сайти ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали танлов эълон қилинади. Унда танловни ўтказиш муддатлари ва жойи, ўқишга қабул қилиш шартлари ҳамда танловни ўтказиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Академияга ўқишга қабул қилишни сифатли ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан Номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш бўйича қабул комиссияси (кейинги ўринларда Қабул комиссияси деб аталади) ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қабул комиссияси ўз фаолиятини қабул йилининг 1 апрелидан 30 сентябрига қадар Академияда олиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қабул комиссиясининг таркиби, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шунингдек унинг фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Академияга ўқишга киришни хоҳлаган ички ишлар органлари ходимлари ва ҳарбий хизматчилари ўз хизмат жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли бош бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармалари (кейинги ўринларда ички ишлар органлари деб аталади) бошлиқлари номига билдирги билан мурожаат қилади. Билдиргилар қабул йилининг 15 апрелидан 15 майига қадар қабул қилинади. Билдиргига Академияга ўқишга киришда имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Дастлабки танлов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Дастлабки танловнинг асосий мақсади Академияда ўқишга кириш истагини билдирган номзодлар ҳақидаги маълумотларни, унинг хизмат фаолиятидаги кўрсаткичларини ўрганиш, уларни ҳар томонлама ва холисона баҳолашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидагилар дастлабки танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг маънавий-ахлоқий хислатларини ва касбий малакасини, эгаллаб турган лавозимидаги эришган натижаларини баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодларда ташкилотчилик қобилияти шаклланганлигини аниқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодларнинг фаол ҳаётий маслагини ва мамлакатда ўтказилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг асосий йўналишлари бўйича тушунчасини аниқлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзоднинг эришган натижаларидан келиб чиқиб, келгусида офицерлик лавозимларида хизмат фаолиятини давом эттира олишига баҳо бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодларнинг махсус касбий танловда иштирок этиш масаласини коллегиал тарзда ҳал қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Дастлабки танлов ички ишлар органларида ташкил этилган аттестация комиссиялари томонидан номзодларни аттестациядан ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестациядан ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Дастлабки танлов тадбирларида иштирок этадиган номзодларнинг сони чекланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Аттестация натижалари бўйича аттестация комиссиялари томонидан қуйидаги хулосалардан бири чиқарилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Махсус касбий танловда иштирок этишга тавсия этилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Махсус касбий танловда иштирок этишга тавсия этилмайди».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Аттестация натижаларига кўра Академияга ўқишга юборишга тавсия этилган номзодлар дастлабки танловдан ўтган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Номзодлар махсус касбий танлов бошлангунига қадар интизомий жавобгарликка тортилган ёки уларда Академияга ўқишга киришга тўсқинлик қилувчи бошқа маълумотлар аниқланган тақдирда, номзоднинг махсус касбий танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Махсус касбий танлов
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Махсус касбий танловнинг асосий мақсади номзодларнинг маънавий-ахлоқий хислатлари, интеллектуал салоҳияти, умумий дунёқарашини, ўз нуқтаи назарини асослаб бериш қобилиятини ва чет тилларини ўзлаштирганлик даражасини аниқлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Қуйидагилар махсус касбий танловнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатлар ва номзодни тавсифловчи материалларни ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
унинг тарих, чет тили, она тили (рус тили), адабиёт, ҳуқуқшунослик, маънавият асослари ва миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар фанларини ўзлаштирганлик даражасини холисона баҳолаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Махсус касбий танлов қуйидаги тадбирларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатларни ўрганиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
комплекс тест синовлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Вазирликнинг Кадрлар бош бошқармаси томонидан Қабул комиссияси билан биргаликда ҳар йили 15 июлга қадар махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш муддатлари белгиланган режа-жадвал ишлаб чиқилади ва тегишли ички ишлар органларига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ишчи гуруҳлар номзодларга режа-жадвалга мувофиқ махсус касбий танлов тадбирларини ўтказиш жойи ва муддатлари ҳақида маълум қилади ҳамда уларнинг ҳужжатларини Академияга белгиланган муддатларда тўлиқ етказилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ҳужжатларни ўрганиш номзод тўғрисида тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотларнинг белгиланган талабларга мувофиқлигини текшириш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Комплекс тест синовларига мувофиқ номзодларнинг тарих, чет тили ва она тили (рус тили)ни ўзлаштирганлик даражаси баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комплекс тест синовларини ўтказиш вазирлик томонидан тасдиқланадиган методикага асосан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Комплекс тест синовлари бўйича тўплаши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизидан кам балл тўплаган номзодлар якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Номзодларга комплекс тест синовларини қайта топширишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Махсус касбий танлов натижалари бўйича номзодни якка тартибдаги якуний суҳбатга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисидаги қарор Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланадиган баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якка тартибдаги якуний суҳбат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзоднинг ҳуқуқшунослик, адабиёт, маънавият асослари ва миллий истиқлол ғояси: асосий тушунча ва тамойиллар фанларини ўзлаштирганлик даражасини ҳар томонлама ва холисона баҳолашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Якка тартибдаги якуний суҳбат Қабул комиссияси томонидан коллегиаллик принципи асосида ҳар бир фан бўйича камида бир нафардан малакали мутахассис жалб этилган ҳолда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодларга бериладиган саволлар умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими фанларининг ўқув дастурларига мувофиқ ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Якка тартибдаги якуний суҳбатда номзодни баҳолашда унинг савол мазмун ва моҳиятини очиб бериши, жавобни мантиқан ва кетма-кетликда изчил ифодалаши, мустақил ва ижодий фикрлаши ҳамда уни ёритишда ишончли далиллар ёки норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мурожаат қилиши инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Якка тартибдаги якуний суҳбат вазирлик томонидан тасдиқланадиган методикага асосан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Қабул комиссияси томонидан махсус касбий танлов натижалари ва якка тартибдаги якуний суҳбат бўйича номзодни Академияга ўқишга қабул қилиш тўғрисида узил-кесил қарор қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Номзодларга якка тартибдаги якуний суҳбатни қайта топширишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Номзодларга бериладиган имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Вазирлар Маҳкамасининг «Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитишнинг сифатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 11 августдаги 610-сон қарори асосида чет тилларини билиш даражаси ҳақида давлат намунасидаги В1 ва ундан юқори даражадаги малака сертификатига эга бўлган номзодларга чет тили фанидан белгиланган максимал балл берилади ва улар чет тили фанидан ўтказиладиган синовдан озод этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Хизмат мажбуриятларини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг фарзандлари дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари асосида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссиясининг қарори билан якка тартибдаги якуний суҳбатсиз ўқишга қабул қилинадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Терроризм ва жиноятчиликка қарши курашиш ҳамда жамоат хавфсизлигини таъминлаш чоғида ҳалок бўлган ёки олган жароҳати туфайли ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари ходимларининг олий маълумотга эга бўлмаган, ички ишлар органларида хизмат қилаётган фарзандлари Академияга қабул квоталаридан ташқари, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашга муносиб ҳисса қўшган, хизмат ёки илмий фаолиятида юқори натижаларга эришган ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг олий маълумотга эга бўлмаган, ички ишлар органларида хизмат қилаётган фарзандлари ажратилган беш фоизли квоталар доирасида дастлабки ва махсус касбий танлов натижалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг тақдимномаси асосида қабул қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар органлари амалдаги ходимларининг ички ишлар органларида хизмат қилаётган фарзандларини ажратилган беш фоизли квоталар доирасида Академияга қабул қилишда ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажратилган беш фоизли қабул квоталарига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 июндаги 529-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳамда ҳарбий хизмат мажбуриятини (хизмат мажбуриятини) бажариш чоғида ярадорлик, контузия, шикастланиш ёки касалликлар оқибатида ногирон бўлиб қолган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирликлар ва идораларнинг офицерлари, контракт бўйича сержантлари ва оддий аскарларининг (Миллий гвардия ходимларининг) фарзандлари қабул квоталаридан ташқари тегишли вазирликлар ва идораларнинг тавсияномалари асосида қабул қилинадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари таркибига кирувчи вазирлик ва идоралар ҳарбий хизматчилари ва Миллий гвардия ходимларининг фарзандларини ажратилган (беш ва икки фоизли) квоталар доирасида Академияга сиртқи таълим шаклига қабул қилишда вазирликлар ва идораларнинг белгиланган шаклдаги тавсияномалари асосида ўринлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўпланган баллардан келиб чиқиб, кетма-кетлик тартибида тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ажратилган (беш ва икки фоизли) квота ўринларига қабул қилинмаган номзодлар махсус касбий танлов натижалари бўйича тўплаган баллари билан умумий тартибда танловда иштирок этадилар.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 10 августдаги 470-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ички ишлар органларидаги хизмат фаолияти давомида эришган ютуқлари учун давлат мукофотлари билан тақдирланган номзодларга комплекс тест синовлари ва якка тартибдаги якуний суҳбат учун ажратилган энг юқори баллнинг 10 фоизи миқдорида қўшимча имтиёзли балл берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Академияга ўқишга қабул қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Номзодлар махсус касбий танлов ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари асосида Академияга ўқишга қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Академияга ўқишга кирган номзодлар тингловчилар сафига қабул қилинади.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 22 апрелдаги 346-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Қабул комиссияси номзодларни ўқишга қабул қилиш бўйича тегишли баённомани расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланган баённома номзодларни Академияга ўқишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқни расмийлаштириш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинган тингловчилар ва Академия ўртасида белгиланган тартибда тўлов-контракт шартномаси расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Номзодлар танловлар пайтида Академия ҳудудига уяли телефонлар ва бошқа алоқа воситаларини олиб кириши ва фойдаланиши қатъий ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзод томонидан синовларга микрокалькуляторлар, луғат, жадваллар, китоблар, уяли телефон, компьютер, телекоммуникация воситалари ва шпаргалкалар олиб кирилиши, синовлар пайтида бир-бирига ёрдам бериши, бировнинг ўрнига кириши, синов ўтказиш тартибини бузиш деб ҳисобланади, бу ҳақда тегишли далолатнома тузилади ва қабул комиссияси раиси ўқишга қабул қилиш бўйича танловларнинг исталган босқичида четлатиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Махсус касбий танлов бошланишидан олдин комплекс тест синовлари ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари юзасидан номзодларнинг ариза ва шикоятларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғига асосан Апелляция комиссияси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Апелляция комиссиясига ариза ва шикоятлар комплекс тест синовлари ва якка тартибдаги якуний суҳбат натижалари эълон қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида тақдим этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Апелляция комиссияси тақдим этилган ариза ва шикоятларни улар келиб тушган кунидан бошлаб уч иш кунидан ошмаган муддатда мурожаат қилган номзод иштирокида кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси қарори устидан судга шикоят қилиниши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/958/0353-сон; 23.04.2019 й., 09/19/346/2994-сон, 28.06.2019 й., 09/19/529/3346-сон; 10.08.2020 й., 09/20/470/1149-сон, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2021 й., 09/21/774/1198-сон; 28.12.2021 й., 09/21/775/1206-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 28.09.2022 й., 09/22/533/0855-сон; 20.01.2023 й., 09/23/21/0039-сон; 25.10.2023 й., 09/23/560/0796-сон; 28.06.2025 й., 09/25/392/0547-сон; 25.12.2025 й., 09/25/821/1211-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон)