Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низомнинг 6-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2017 йил 29 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2166-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 февралдаги ПФ-4966-сон «Ўзбекистон Республикаси суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2010 йил 21 декабрдаги 304-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2166, 2010 йил 21 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 51-сон, 499-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси тўғрисидаги низом 6-бандининг иккинчи хатбошисидан «, Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судининг» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва бу ҳақда Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.
3. Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бошқармаси ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилишини ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида нашр этилишини таъминласин.
4. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
5. Мазкур буйруқ ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари М. Истамов зиммасига юклансин.
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 29 ноябрь,
416-мҳ-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2017 й., 10/17/2166-3/0337-сон)