22.07.2004 йилдаги 349-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 17.05.2007 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КОРХОНАЛАРДА ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАРГА МУВОФИҚ БЎЛГАН СИФАТНИ БОШҚАРИШ ТИЗИМЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматларнинг ташқи ва ички бозорларда рақобатбардошлилигини янада ошириш, республиканинг экспорт салоҳиятини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 августдаги 183-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотди— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 348-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси комплекслари мазкур қарорга 1-иловага* киритилган корхоналар бўйича сифатни бошқариш тизимларини босқичма-босқич ишлаб чиқиш, жорий этиш ва сертификатлаштириш тадбирларининг тармоқ дастурларини икки ҳафта муддатда тасдиқласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш ва сертификатлаштиришнинг таҳлилига оид масалаларни Комплексларнинг ҳар чоракдаги мажлисларида мунтазам кўриб чиқиш Вазирлар Маҳкамаси комплекслари иш амалиётига жорий этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иш якунларини чиқаришда бошқарувнинг барча даражаларида сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича кўрсаткичлардан раҳбарлар ишини баҳолаш мезонларидан бири сифатида фойдаланилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Сифатни бошқариш тизимлари жорий этилишини мувофиқлаштириш бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил этилсин.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 августдаги 183-сонли қарори таҳририда— Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 34-35-сон, 348-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика корхоналарида халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш ва маҳсулотларни ўз вақтида сертификатлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқарувчи корхоналарда сифатни бошқариш тизимларини ўз вақтида ишлаб чиқиш, жорий этиш ва сертификатлаш билан боғлиқ жараёнларнинг мунтазам мониторингини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш тадбирларини молиялаштириш учун халқаро молия институтлари ва бошқа донор ташкилотларнинг грантларини жалб этишда ишлаб чиқарувчи корхоналарга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифатни бошқариш тизимини жорий этган ишлаб чиқарувчи корхоналарни рағбатлантиришга доир таклифлар ишлаб чиқиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, даромад (фойда) солиғини ҳисоблашда юридик шахсларнинг солиқ солинадиган даромади (фойдаси) сифатни бошқариш тизимлари жорий этилиши ва уларни қўллаб-қувватлашга йўналтириладиган инвестициялар суммасига қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда камайтирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Синов лабораторияларига эга бўлган корхоналар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатга мувофиқ лабораторияда текшириш ва тест синовидан ўтказишда фойдаланиладиган технология жиҳозлари, шунингдек бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмларни четдан келтиришда, агар уларни етказиб бериш технология жиҳозлари етказиб бериш учун тузилган контракт шартларида назарда тутилган бўлса, божхона тўловларидан, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод қилинсин (божхонада расмийлаштириш йиғимлари бундан мустасно).
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 17 майдаги 102-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2007 й., 19-20-сон, 202-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. «Ўзстандарт» агентлиги халқаро сифат стандартларини жорий этган корхоналар реестрини ташкил этсин ва унинг оммавий ахборот воситаларида мунтазам равишда эълон қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига техника соҳаси ўқув юртларида «сифат менежери» йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлаш дастурини жорий этиш тўғрисида таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. «Ўзтелерадио» компанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги корхоналарнинг ишлаб чиқаришларда сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш бўйича тажрибасини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 22 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
349-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 августдаги 183-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 34-35-сон, 348-модда)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 29-сон, 336-модда; 2005 й., 8-9-сон, 67-модда; 34-36-сон, 264-модда; 45-сон, 341-модда;2006 й., 12-13-сон, 105-модда; 34-35-сон, 348-модда; 2007 й., 19-20-сон, 202-модда; 2009 й., 25-сон, 288-модда, 26-сон, 297-модда; 2015 й., 52-сон, 646-модда)